Sayt test rejimida ishlamoqda

Османова Элнора Зодиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бачадон буйни саратонини эрта ташхислаш усулларини такомиллаштириш» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2021.2.PhD/Tib1922.
Илмий раҳбар: Захирова Наргиза Неъматовна, тиббиёт фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01. 
Расмий оппонентлар: Ходжаев Абдувохид Валиевич, тиббиёт фанлари доктори; Мамадалиева Яшнар Мамасолиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро Давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: анъанавий ва суюқ цитологик тестларнинг имкониятларини малигнизация белгиси сифатида р16ink4α қўшалоқ иммуно-бўёқ билан солиштириш орқали бачадон бўйни саратонини эрта ташхислашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саратон олди касалликлари ОПВ фонида пешоб тизими касалликлари ва репродуктив тизимида сурункали яллиғланиш жараёнларининг мавжудлиги менструал циклдаги ўзгаришларнинг ривожланишига, ҳамда репродуктив тизимнинг бошқа дисфункцияларига олиб келадиган патогенетик омил эканлиги исботланган; 
ОПВ билан боғлиқ бачадон бўйни шикастланишларини эрта аниқлашда папиллома вирусининг ДНКсини аниқлаш ҳисобига p16ink4α икки карра бўяшли иммунцитокимёвий тести, реал вақтдаги ОПВ-тест, полимераз занжир реакцияси ва суюқлик цитологиясидан комплекс фойдаланишни  қўлланилиши исботланган;
бачадон бўйни саратон олдинги касалликларини биринчи босқичда аниқлашда кенгайтирилган колпоскопия, бактериологик ва бактериоскопик таҳлил, полимераз занжир реакциясининг қўлланилиши, цервиксни визуал текшириши бактериал инфекциянинг мавжудлигини ва юқори онкоген хавфи бўлганлиги ҳисобига қулланилиши асосланган;
репродуктив ёшдаги аёлларда бачадон бўйни яллиғланиш жараёнларида, ҳамда юқори онкоген ОПВ штаммларининг персистенцияси мавжудлигида суюқлик цитологиясини ва p16ink4α иммунцитокимёвий таҳлилининг бирлаштирилган усулларини, эпителиал дисплазия аниқлаштирилган усулларини  қўлланилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/18 -сон қарорига кўра:
биринчи илмий янгилик: саратон олди касалликлари ОПВ фонида пешоб тизими касалликлари ва репродуктив тизимида сурункали яллиғланиш жараёнларининг мавжудлиги менструал циклдаги ўзгаришларнинг ривожланишига, ҳамда репродуктив тизимнинг бошқа дисфункцияларига олиб келадиган патогенетик омил эканлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалида 2024 йил 29 ноябрдаги №127-сонли буйруқ билан, Самарқанд филиалида 2024 йил 29 ноябрдаги №18i-сонли буйруқ билан жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: бачадон бўйнининг неопластик ва саратон олди шикастланишларини аниқлашда анъанавий цитологик скрининг усуллари ва суюқлик цитологияси самарадорлигининг изчил солиштирилиши ўтказилди ва ёлғон манфий хулосалар эҳтимоли, ишончлилик даражаси, тестларнинг ижобий ва салбий прогностик қиймати, махсуслик, аниқлик ва сезгирлик турли сезгирлик остоналарида ҳисобга олинганлиги натижасида диагностика яхшиланган ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон яратган. Иқтисодий самарадорлиги: Ишлаб чиқилган бачадон бўйнининг неопластик ва саратон олди шикастланишларини аниқлашда анъанавий цитологик скрининг усуллари ва суюқлик цитологияси самарадорлигининг изчил солиштирилиши ўтказилди ва ёлғон манфий хулосалар эҳтимоли, ишончлилик даражаси, тестларнинг ижобий ва салбий прогностик қиймати, махсуслик, аниқлик ва сезгирлик турли сезгирлик остоналарида ҳисобга олинганлиги ҳисобига бюджет маблағларининг 15,5% гача тежалишига имкон берган. Хулоса: Ишлаб чиқилган бачадон бўйнининг неопластик ва саратон олди шикастланишларини аниқлашда анъанавий цитологик скрининг усуллари ва суюқлик цитологияси самарадорлигининг изчил солиштирилиши ўтказилди ва ёлғон манфий хулосалар эҳтимоли, ишончлилик даражаси, тестларнинг ижобий ва салбий прогностик қиймати, махсуслик, аниқлик ва сезгирлик турли сезгирлик остоналарида ҳисобга олинганлиги натижасида диагностиканинг яхшиланиши ҳисобига бюджет маблағларининг 15,5% гача тежалишига, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва стационарда қолиш муддатининг 1-2 кунга қисқаришига имкон яратган.
иккинчи илмий янгилик: ОПВ билан боғлиқ бачадон бўйни шикастланишларини эрта аниқлашда папиллома вирусининг ДНКсини аниқлаш ҳисобига p16ink4α икки карра бўяшли иммунцитокимёвий тести, реал вақтдаги ОПВ-тест, полимераз занжир реакцияси ва суюқлик цитологиясидан комплекс фойдаланишни  қўлланилиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалида 2024 йил 29 ноябрдаги №127-сонли буйруқ билан, Самарқанд филиалида 2024 йил 29 ноябрдаги №18i-сонли буйруқ билан жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: замонавий ноинвазив ташхис усуллари мажмуасини - p16ink4α икки карра бўяшли иммунцитокимёвий тести, реал вақтдаги ОПВ-тест, полимераз занжир реакцияси ва суюқлик цитологиясини - ОПВ билан боғлиқ бачадон бўйни шикастланишларини эрта аниқлашда қўллаш самарадорлиги илмий асосланганлиги натижасида беморларга ташхис қўйиш самарадорлиги яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: биринчи марта замонавий ноинвазив ташхис усуллари мажмуасини - p16ink4α икки карра бўяшли иммунцитокимёвий тести, реал вақтдаги ОПВ-тест, полимераз занжир реакцияси ва суюқлик цитологиясини - ОПВ билан боғлиқ бачадон бўйни шикастланишларини эрта аниқлашда қўллаш самарадорлиги илмий асосланганлиги натижасида беморларни стационарда қолиш муддатини 2-3 кунга қисқартиришга ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган. Бу эса давлат бюджети харажатларининг 8,5% га камайишига олиб келган. Хулоса: биринчи марта замонавий ноинвазив ташхис усуллари мажмуасини - p16ink4α икки карра бўяшли иммунцитокимёвий тести, реал вақтдаги ОПВ-тест, полимераз занжир реакцияси ва суюқлик цитологиясини - ОПВ билан боғлиқ бачадон бўйни шикастланишларини эрта аниқлашда қўллаш самарадорлиги илмий асосланганлиги натижасида беморларни стационарда қолиш муддатини 2-3 кунга қисқартиришга ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, давлат бюджети харажатларининг 8,5% га камайиш ва диагностикани яхшилаш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: бачадон бўйни саратон олдинги касалликларини биринчи босқичда аниқлашда кенгайтирилган колпоскопия, бактериологик ва бактериоскопик таҳлил, полимераз занжир реакциясининг қўлланилиши, цервиксни визуал текшириши бактериал инфекциянинг мавжудлигини ва юқори онкоген хавфи бўлганлиги ҳисобига қулланилиши асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалида 2024 йил 29 ноябрдаги №127-сонли буйруқ билан, Самарқанд филиалида 2024 йил 29 ноябрдаги №18i-сонли буйруқ билан жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: биринчи бор ОПВ юқиши фонидаги аёлларда скрининг ва даволаш дастурларини аниқроқ режалаштириш имконини берувчи бачадон бўйни шикастланишларини аниқлаш ва кейинги даволаш учун оптимал муддатлар ҳамда зарур ташхис тадбирлари ҳажми аниқланганлиги натижасида беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва диагностикани такомиллаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: ОПВ юқиши фонидаги аёлларда скрининг ва даволаш дастурларини аниқроқ режалаштириш имконини берувчи бачадон бўйни шикастланишларини аниқлаш ва кейинги даволаш учун оптимал муддатлар ҳамда зарур ташхис тадбирлари ҳажми аниқланганлиги натижасида беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва диагностикани такомиллаштириш ҳисобига давлат маблағлари харажатларининг 15,0% га камайишига олиб келган. Хулоса: биринчи марта ОПВ юқиши фонидаги аёлларда скрининг ва даволаш дастурларини аниқроқ режалаштириш имконини берувчи бачадон бўйни шикастланишларини аниқлаш ва кейинги даволаш учун оптимал муддатлар ҳамда зарур ташхис тадбирлари ҳажми аниқланганлиги  натижасида беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва диагностикани такомиллаштириш ҳисобига давлат маблағлари харажатларининг 15,0% га камайишга ва ўрин-кунлар сонини 1-2 кунга қисқартириш имконини берган
тўртинчи илмий янгилик: репродуктив ёшдаги аёлларда бачадон бўйни яллиғланиш жараёнларида, ҳамда юқори онкоген ОПВ штаммларининг персистенцияси мавжудлигида суюқлик цитологиясини ва p16ink4α иммунцитокимёвий таҳлилининг бирлаштирилган усулларини, эпителиал дисплазия аниқлаштирилган усулларини  қўлланилиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалида 2024 йил 29 ноябрдаги №127-сонли буйруқ билан, Самарқанд филиалида 2024 йил 29 ноябрдаги №18i-сонли буйруқ билан жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Таклиф этилган репродуктив ёшдаги аёлларда бачадон бўйни яллиғланиш жараёнлари ҳамда юқори онкоген ОПВ штаммларининг персистенцияси мавжудлигида суюқлик цитологияси ва p16ink4α иммунцитокимёвий таҳлилининг бирлаштирилган усулини қўллаш кўрсатмалари ишлаб чиқилган ва илмий жиҳатдан асосланганлиги натижасида диагностика яхшиланишига имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: Таклиф этилган репродуктив ёшдаги аёлларда бачадон бўйни яллиғланиш жараёнлари ҳамда юқори онкоген ОПВ штаммларининг персистенцияси мавжудлигида суюқлик цитологияси ва p16ink4α иммунцитокимёвий таҳлилининг бирлаштирилган усулини қўллаш кўрсатмалари ишлаб чиқилган ва илмий жиҳатдан асосланганлиги натижасида диагностика яхшиланиши, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, стационарда қолиш муддатини 1 кунга қисқартиришга ва давлат бюджети харажатларини 9,5% га тежашга имкон берган. Хулоса: Таклиф этилган репродуктив ёшдаги аёлларда бачадон бўйни яллиғланиш жараёнлари ҳамда юқори онкоген ОПВ штаммларининг персистенцияси мавжудлигида суюқлик цитологияси ва p16ink4α иммунцитокимёвий таҳлилининг бирлаштирилган усулини қўллаш кўрсатмалари ишлаб чиқилган ва илмий жиҳатдан асосланганлиги, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга олиб келган. Шунингдек, стационарда қолиш муддатини 1 кунга қисқартириб, давлат бюджети харажатларини 9,5% га тежаш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish