Ўрозов Нуриддин Элмуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Колхиприт-нео препаратининг ўсмага қарши фаоллиги ва токсикологиясини ўрганиш (экспериментал тадқиқот)» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Tib564.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Шавкат Нарзикулович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Абдувохид Валиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хашимова Зайнаб Саттаровна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Колхиприт-нео препаратининг перорал қўллашда ўсмага қарши фаоллиги ва токсикологик таъсирини қиёсий ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экспериментда парентерал юборилганидан ўсмага қарши дори колхиприт-неонинг сурункали токсиклиги, иммуномодуляция қон ҳосил қилиш кўрсаткичларига таъсир кўрсатмаслиги юқори дозаларда кам токсиклиги ҳисобига қўллаш мумкинлиги исботланган;
стандарт кимё терапия препаратлари билан солиштирганда, интрапариетал юбориладиган шакли ўсма ҳужайраларида митотик жараёнини бузилишига олиб келиши ҳисобига колхиприт-неони юқори цитостатик фаоллиги исботланган;
экспериментда юклама билан перорал усулда колхиприт-нео препаратни қабул қилганда 2 ва 4 даражаси токсиклик ошиши, жигар ва бўйраклар фаолиятига салбий таъсир қилиши ҳисобига, терапевтик дозаларда ҳамроҳ кўмаклашувчи терапия билан қўлланилиши исботланган;
ўсмага қарши экспериментал дори-воситалар Т-ҳужайрали ва В-гуморал иммунитетга ўлими индукциясига ва иммуномодуляцион таъсирини стимуляцияси ўсмага қарши антитаначалар ишлаб чиқарилиши ҳисобига ўсмага қарши юқори фаоллиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 мартдаги 13/11-сон қарорига кўра:
биринчи илмий янгилик: экспериментда парентерал юборилганидан ўсмага қарши дори колхиприт-неонинг сурункали токсиклиги, иммуномодуляция қон ҳосил қилиш кўрсаткичларига таъсир кўрсатмаслиги юқори дозаларда кам токсиклиги ҳисобига қўллаш мумкинлиги исботланган лиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети қошидаги Биофизика ва биокимё институти амалиётига 2024 йил 15 ноябрдаги 24/1-i/b-сонли буйруқ билан ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг Термез филиали амалиётига 2024 йил 28 ноябрдаги 46-Т-сонли буйруғи билан тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: янги колхиприт-нео препаратининг ўсмага қарши фаоллиги, сурункали токсиклиги ва иммуномодуляция қилиши экспериментда ўрганилганда, препаратнинг кам токсиклиги, қон ҳосил қилиш кўрсаткичларига деярли таъсир кўрсатмаслиги уни юқори дозаларда ҳам қўллаш имкониятини бериши ўсма касалликларни даволаш имконини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: янги колхиприт-нео препаратининг ўсмага қарши фаоллиги, сурункали токсиклиги ва иммуномодуляция қилиши экспериментда ўрганилганда, препаратнинг кам токсиклиги, қон ҳосил қилиш кўрсаткичларига деярли таъсир кўрсатмаслиги уни юқори дозаларда ҳам қўллаш имкониятини бериши мамлакатимиз олимлари томонидан яратилиши ва унинг қўллаш дозаларини белгиланиши келажакда унинг клиник тадқиқотлар ўтказилишини таъминлайди. Хулоса: маҳаллий ўсимлик хом ашёсидан янги ўсмага қарши фаол препаратнинг яратилиши ва унинг терапевтик дозаларини аниқланиши кейинги босқич тадқиқотларга имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: стандарт кимё терапия препаратлари билан солиштирганда, интрапариетал юбориладиган шакли ўсма ҳужайраларида митотик жараёнини бузилишига олиб келиши ҳисобига колхиприт-неони юқори цитостатик фаоллиги исботланганлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети қошидаги Биофизика ва биокимё институти амалиётига 2024 йил 15 ноябрдаги 24/1-i/b-сонли буйруқ билан ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг Термез филиали амалиётига 2024 йил 28 ноябрдаги 46-Т-сонли буйруғи билан тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ҳайвонларда олиб борилган тадқиқотларда перорал юборилган колхиприт-нео препаратининг юқори даражада ўсмага қарши фаоллиги онкологик беморларни даволаш имкониятини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: перорал юборилган колхиприт-нео препаратининг юқори даражада ўсмага қарши фаоллигининг исботланиши унинг устида кенг тадқиқотлар олиб борилишини ва натижада импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтириш имконини берувчи маҳаллий цитостатик дори воситасини ишлаб чиқариш имкониятини беради ва давлат бюджетидан кимёвий препаратларга ажратиладиган маблағнинг 20% ини иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: биринчи марта колхиприт-нео препаратининг ўсмага қарши фаоллиги 6 та ўсма кўчирилган сичқон ва каламушларнинг штаммларида ўсма кўчириб ўтказилгандан кейинги эрта ва кеч даврларда қорин бўшлиғига юбориладиган шакли ҳамда клиникада кенг қўлланиладиган анъанавий кимёвий дорилар билан солиштириб ўрганилганда перорал юборилган колхиприт-нео препаратининг юқори даражада ўсмага қарши фаоллиги ва амалиётда кенг қўлланиладиган анъанавий цитостатиклар билан таққослаганда колхиприт-нео препаратининг юқори цитостатик таъсири кузатилган.
учинчи илмий янгилик: экспериментда юклама билан перорал усулда колхиприт-нео препаратни қабул қилганда 2 ва 4 даражаси токсиклик ошиши, жигар ва бўйраклар фаолиятига салбий таъсир қилиши ҳисобига, терапевтик дозаларда ҳамроҳ кўмаклашувчи терапия билан қўлланилиши исботланганлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети қошидаги Биофизика ва биокимё институти амалиётига 2024 йил 15 ноябрдаги 24/1-i/b-сонли буйруқ билан ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг Термез филиали амалиётига 2024 йил 28 ноябрдаги 46-Т-сонли буйруғи билан тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: каламушлар 30 кун давомида перорал усулда колхиприт-нео препаратини қабул қилганда сурункали токсиклик даражасини ўрганиш препаратнинг дозасига боғлиқлигини кўрсатди, ҳамда терапевтик дозада препарат токсик таъсир кўрсатмаслиги препаратни инсонларда кам токсиклик билан қўллаш имкониятларини беради. Иқтисодий самарадорлиги: аксарият қўлланиладиган кимёвий воситалар организмда токсик салбий таъсир кўрсатиши маълум ва бу режалаштирилган даволаш курсини тўлиқ олмасликни ёки даволаш муддатини ўртача 5 кунга узайтиришни талаб қилади, бундан ташқари қўшимча ҳамроҳ кўмаклашувчи терапия ўтказилишини талаб қилади. колхиприт-нео препаратининг терапевтик дозаларда организмга токсик таъсир кўрсатмаслиги стационар ўрин-кунларининг 2-3 кунга қисқаришига ва ҳамроқ кўмаклашувчи терапия учун зарур бўлган 1 курсда ўртача 500 000 сўм иқтисод қилиниши таъминлайди. Хулоса: терапевтик дозаларда колхиприт-нео препаратининг сезиларли токсик таъсир кўрсатмаслиги даволаш муолажаларини узлуксиз ва қўшимча харажатларсиз ўтказиш имкониятини беради, беморлар ҳаёт сифатини яхшилайди ва ўрин-кунлар сонини қисқартириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: ўсмага қарши экспериментал дори-воситалар Т-ҳужайрали ва В-гуморал иммунитетга ўлими индукциясига ва иммуномодуляцион таъсирини стимуляцияси ўсмага қарши антитаначалар ишлаб чиқарилиши ҳисобига ўсмага қарши юқори фаоллиги исботланганлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети қошидаги Биофизика ва биокимё институти амалиётига 2024 йил 15 ноябрдаги 24/1-i/b-сонли буйруқ билан ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг Термез филиали амалиётига 2024 йил 28 ноябрдаги 46-Т-сонли буйруғи билан тадбиқ этилган.. Ижтимоий самарадорлиги: колхиприт-нео препаратининг иммунитетга таъсири ўрганилганда, унинг Т-ҳужайрали ва В-гуморал иммунитетга ижобий таъсир кўрсатишини, ўсмага қарши антитаначалар ишлаб чиқарилишини стимуляциясини, апоптоз рецепторларининг 2 баробар ошиши сабабли ўсма ҳужайралари ўлими индукциясига олиб келиши унинг беморларда қўллаш имкониятини кенгайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: колхиприт-нео препаратининг иммунитетга таъсири ўрганилганда, унинг Т-ҳужайрали ва В-гуморал иммунитетга ижобий таъсир кўрсатишини, ўсмага қарши антитаначалар ишлаб чиқарилишини стимуляциясини, апоптоз рецепторларининг 2 баробар ошиши сабабли ўсма ҳужайралари ўлими индукциясига олиб келиши амалиётда қўлланиладиган анъанавий цитостатиклардан устунлигини кўрсатади. Хулоса: биринчи марта колхиприт-нео препаратининг иммунитетга таъсири ўрганилганда, унинг Т-ҳужайрали ва В-гуморал иммунитетга ижобий таъсир кўрсатишини, ўсмага қарши антитаначалар ишлаб чиқарилишини стимуляциясини, апоптоз рецепторларининг 2 баробар ошиши сабабли ўсма ҳужайралари ўлими индукциясига олиб келиши орқали уни беморларда қўллаш имконияти ошади, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, даво самарадорлигини ошириш имконини беради.