Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухитдинова Феруза Рустам қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Магнит майдонда жойлашган п-н ўтишли диод характеристикаларига ҳарорат ва микротўлқиннинг таъсири» 01.04.10 – «Яримўтказгичлар физикаси» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2024.4.PhD/FM1206
Илмий раҳбар: Гулямов Гафур, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган Муҳандислик-қурилиш институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.11.2022.FM/Т.66.04.
Расмий оппонентлар: Зайнобиддинов Сирожиддин Зайнобиддинович, физика-математика фанлари доктори, ЎзРФА академиги, ; Расулов Рустам Явкачович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети    
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: магнит майдони, ҳарорат ва микротўлқиннинг п-н ўтишли диод волт-ампер характеристикасига, волт-тесла характеристикасига таъсирини тадқиқ этиш, п-н ўтиш бир вақтнинг ўзида турли ҳароратда ва магнит майдон индуксияларининг қиймати  ўзгарувчан бўлган майдонда жойлашганда магнитоқаршилигини ва волт-ампер характеристикаларини ифодасини келтирб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор п-н ўтишли диод волт-ампер характеристикасига магнит майдонининг таъсирини  тушунтириш бўйича Холл кучланишини хисобга олган ҳолда математик модел ишлаб чиқилган; 
п-н ўтишли диод волт-ампер характеристикаси ноидеаллик коеффициентига магнит майдоннинг таъсирини хисобга олувчи ифодалар заряд ташувчилар ҳаракатчанлиги ва диффузия узунлигининг магнит майдонда ўзгаришига асосланиб келтириб чиқарилган; 
илк бор п-н ўтишли диод кучланишига магнит майдон таъсирини қўшимча Холл кучланишини эътиборга олган ҳолда хисобловчи ифода келтириб чиқарилган;
илк бор п-н ўтишли диод волт-ампер характеристикасига магнит майдони ва микротўлқиннинг бир вақтдаги таъсирини заряд ташувчиларнинг қизишини, қўшимча кучланишни ва Холл кучланишини хисобга олган холда аниқлаш имконини берувчи ифода ишлаб чиқилган;
п-н ўтишли диод магнит майдонда бўлгандаги ҳарорат ва магнит майдоннинг бир вақтдаги таъсирини хисобга олган холда магнитоқаршиликни аниқлаш имконини берувчи аналитик ифодаси келтириб чиқарилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. п-н ўтишли диод характеристикаларига ҳарорат ва магнит майдоннинг бир вақтдаги таъсири, микротўлқинли майдон ва магнит майдонларнингнинг бир вақтдаги таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
п-н ўтишга магнит майдон ва ўта юқори частотали майдон таъсир этганда содир бўладиган жараёнларни янгича талқин қилиш, диоднинг қаршилиги ва кучланишига ташқи таъсирлар ҳисобига олинган натижалардан “Фотон” Акциядорлик жамияти (“Фотон” АЖ) яримўтказгичли диодлар ва транзисторлар ишлаб чиқаришда қўлланилмоқда. (“Ўзелтехсаноат” уюшмасининг 2024 йил 29 октябрдаги 187-сонли маълумотномаси). Диссертацияда олинган натижаларни технологик жараёнга қўллаш орқали эффективлиги юқори бўлган маҳсулатларни ишлаб чиқаришни таклиф этилган.
Диссертация доирасида ишлаб назария асосида Наманган муҳандислик-технология институтида ОТ-Ф-74- “Яримўтказгичли қотишмалар ва кучли лигерланган яримўтказгичлар энергетик спектрларини тадқиқ қилиш” номли лойиҳанинг илмий-техникавий вазифаларини бажаришда, жумладан лойиҳа гетеростуруктуралар асосида олинган қуёш фотоелементларга ташқи таъсир яъни қизиган заряд ташувчилар ва магнит майдонлар таъсиридаги ўзгаришларини аниқлаш учун ишлатилган (лойиҳа раҳбари Н.Ю.Шарибаебнинг маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш мазкур лойиҳа доирасида тадқиқ этилган материаллар асосида п-н ўтишга ўта юқори частотали тўлқин ва магнит майдон таъсирида волт-ампер характеристикаси, волт-тесла характеристикаси ва қаршиликнинг ўзгаришларини олдиндан тахмин қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish