Sayt test rejimida ishlamoqda

Насимова Нигорахон Мизробовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Статистик маълумотлар асосида синтетик ўқув танланмани ҳосил қилишнинг модел ва алгоритмлари”, 05.01.11 – “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5320 
Илмий раҳбар: Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/05.05.2023.Т.07.03.
Расмий оппонентлар: Мухамедиева Дилдора Кабиловна, техника фанлари доктори, доцент; Атаджанов Ибрагим Равшанбекович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: „Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти“ миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сурункали касалликларни сунъий интеллект билан башоратлашда ишлатиладиган синтетик ўқув танланмаларни статистик маълумотлар асосида ҳосил қилиш модел ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
синтетик жадвалли маълумотларнинг статистик хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларнинг ҳақиқий маълумотларга яқинлигини баҳоловчи ва ГАН тармоғини ўқитиш учун янги йўқотиш функсиясининг математик модели ишлаб чиқилган;
қисман иккилик инверсия усули асосида “0” ва “1” дан иборат бўлган жадвалларнинг устунларидаги қийматларни аралаштириш алгоритми ишлаб чиқилган;
мустаҳкамлаб ўқитиш асосида ўзгарувчиларни аралаштириб синтетик жадвалли ўқув танланмани ҳосил қилиш алгоритми ишлаб чиқилган;
ГАН тармоғининг кириш ва чиқиш қатламларини модификациялаш ҳамда янги ишлаб чиқилган йўқотиш функсиясини қўллаш асосида синтетик ўқув танланмаларни ҳосил қилишнинг модел ва алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишлаб чиқилган тадқиқот усуллари ва алгоритмлари асосида тадиқиқот натижалари қуйидаги йўналишларда амалиётга жорий этилган: 
“Тиббий статистик маълумотлар асосида синтетик жадвалли маълумотларни ҳосил қилишнинг ГАН алгоритми” асосида ҳосил қилинган синтетик ўқув танланмадан фойдаланган ҳолда яратилган 8 та симптом асосида 2-тур диабетга ташхис қўйиш имкониятини берувчи дастурий воситаси Олот туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникасида муваффақиятли жорий этилди. Ушбу дастур қандли диабет касалликларини ташхислашда аниқликни оширишга хизмат қилиб, унинг амалиётга татбиқ этилиши (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 25-февралдаги 33-8/1255-сонли маълумотномаси) бўйича самарали деб баҳоланди. Жорий қилинган дастур соҳа мутахассисларининг иш унумдорлигини 5 % га оширган;
“Тиббий синтетик маълумотларни ҳосил қилиш алгоритми” асосида ҳосил қилинган синтетик ўқув танланмалар ёрдамида яратилган юрак хуружини аниқлаш имкониятини берувчи дастурий восита Марғилон туманлараро Перинатал марказида муваффақиятли жорий этилди. Ушбу дастур қандли диабет касалликларини ташхислашда аниқликни оширишга хизмат қилиб, унинг амалиётга татбиқ этилиши (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 25-февралдаги 33-8/1255-сонли маълумотномаси) бўйича самарали деб баҳоланди. Жорий қилинган дастур соҳа мутахассисларининг иш унумдорлигини 7% га оширган;
“Тиббий синтетик маълумотларни ҳосил қилиш алгоритми” ҳамда “Тиббий статистик маълумотлар асосида синтетик жадвалли маълумотларни ҳосил қилишнинг ГАН алгоритми” дастурлари тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 25-февралдаги 33-8/1255-сонли маълумотномаси). Ушбу ишлаб чиқилган алгоритм ва дастурлар ёрдамида олинган натижалар ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳасида таълим бериш жараёнида талабаларга ўқув танланмалар билан ишлаш, улардан алгоритмларни ўқитишда фойдаланиш, мавжуд хатоликларни аниқлаш, муайян масалани ечишда ҳақиқий ўқув танланма топилмаганда синтетик ўқув танланмадан фойдаланиш фойдалари ва камчиликларини тушунишларида муҳим рол ўйнаб, таълим самарадорлигини ошириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish