Каланов Рустам Мамадиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Руда консентрати таркибидан Би (ИИИ) ва Сб (ИИИ) ионларини диетилтиокарбамат тузлари эритмалари билан аниқлашнинг волтамперометрик усулларини ишлаб чиқиш», 02.00.02 - Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/К685.
Илмий раҳбар: Яхшиева Зуҳра Зиятовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.02.05.
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Эргашбой, кимё фанлари доктори, профессор; Раҳматов Худаёр Бобониёзович, кимё фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сб(ИИИ) ва Би(ИИИ) ионларини руда консентрати таркибидан диетилтиокарбамат тузлари билан модификацияланган электродда аниқлашнинг экспресс, юқори танлаб таъсир этувчан, сезгир волтамперометрик усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сб(ИИИ) иони билан Н,Н-НаДЕДТК реагентини ва Би(ИИИ) иони билан Н,Н-ПбДЕДТК реагентини комплекс ҳосил қилишининг оптимал шаротлари инверсион волтамперометрик усулда топилган, ҳамда Сб(ИИИ) ва Би(ИИИ) ионларининг комплекс ҳосил қилишида стандарт ярим тўлқин потенсиаллари Сб(ИИИ) иони учун -0,42 В, Би(ИИИ) иони учун -1,2 В эканлиги аниқланган;
Сб(ИИИ) ва Би(ИИИ) ионлари учун пастки аниқлаш чегаралари мос равишда 0,01 мкг/л ва 0,02 мкг/л эканлиги аниқланган;
Н,Н-НаДЕДТК ва Н,Н-ПбДЕДТК реагентларининг оксидланишида Би(ИИИ) ва Сб(ИИИ) ионлари тиол гуруҳи билан богʻланиб, комплекс ҳосил қилиш механизми исботланган;
Сб(ИИИ) ва Би(ИИИ) ионларини 10-9 ÷ 10-8 М даражасида аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган;
МеСб(ИИИ) : РеН,Н-НаДЕДТК 1:3 мол ва МеБи(ИИИ) : РеН,Н-ПбДЕДТК 2:3 мол нисбатларда комплекс ҳосил қилиши, мувозанат константа қийматлари К=4,08·104 ва К=3,42·104 эканлиги комплексларнинг барқарорлигини кўрсатди ва Доблен Темплетон қонуниятига мослиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Руда консентрати таркибидан Би (ИИИ) ва Сб (ИИИ) ионларини диетилтиокарбамат тузлари эритмалари билан аниқлашнинг волтамперометрик усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
руда консентратлари таркибидан висмут (ИИИ) ионини инверсион волтамперометрия усулида аниқлаш усули учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан фойдали моделга патент олинган (ФАП 01771, 2021 йил). Натижада, мураккаб таркибга эга рудалар ва руда консентратларидан висмутни ажратиб олиш, сўнгра висмутни аралаштирилган эритмада 90÷120 с Ее=(-0,2 ÷ -0,3) электролиз потенсиалида оксидлаш усулини ишлаб чиқиш имконини берган;
висмутнинг из миқдорларини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган усуллар “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ аналитик лабораторияси амалиётига жорий этилган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2021 йил 12 октябрдаги 907/Гк-10-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган усуллар усуллар табиий ва сунъий объектларда висмутнинг из миқдорини аниқлаш имконини берган;
импорт ўрнини босувчи кимёвий реагентлар ёрдамида сурма ва висмутни волтамперометрик аниқлаш усуллари “Гиссарнефтгаз” Ўзбекистон-Швесария қўшма корхонаси аналитик лабораторияси амалиётига жорий этилган (“Гиссарнефтгаз” Ўзбекистон-Швейсария қўшма корхонаси МЧЖ нинг 2021 йил 12 октябрдаги 788/Нб-10 сонли гувоҳномаси). Натижада, консентратларда юқори сезувчанлик ва селективликка эга усуллар Сб(ИИИ) ва Би(ИИИ) ионлари аниқлаш имконини берган.