Sayt test rejimida ishlamoqda

Раббимов Сухроб Шодмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Шимоли-шарқий Ўзбекистон уй ва ёввойи товуқсимонларининг (Галлиформес) паразитофаунаси», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/B639.
Илмий раҳбар: Акрамова Фируза Джалалиддиновна, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Хоразм Маъмун академияси, PhD.02/30.07.2022.В.149.01.
Расмий оппонентлар: Бекчанов Худайберган Ўринович, биология фанлари доктори, профессор; Сафарова Феруза Эргашевна, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг Шимоли-шарқий қисмида товуқсимонлар туркумига кирувчи қушлар экто ва эндопаразитларининг ҳозирги тур таркибини аниқлаш, паразит фаунасининг шаклланиш йўлларини ва хонаки товуқсимонларнинг асосий паразитар касалликларининг олдини олиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба Шимолий-шарқий Ўзбекистоннинг уй ва ёввойи товуқсимонларининг эктопаразитлари ва гелминтлари фаунаси ҳамда товуқсимонлар гелминтофаунаси 37 тур, 3 синф - Cестода, Трематода ва Нематодаларга мансублиги аниқланган;
товуқсимонларда эктопаразитлари 3 тур каналар ва 15 турдаги пархўрлар учраши бўйича аниқ маълумотлар келтирилган ҳамда ҳайвонлар эктопаразитларига қарши биринчи марта янги “Суперамиг” препаратини синовдан ўтказилди ва 83-91,6% гача нобуд қилиш самарадорлиги исботланган;
паррандаларда паразитлик қилувчи Аргас персиcус 1 тур кана намунаси мДНК сининг 16С рРНК соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича ма'лумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) базасига жойлаштирилган;
илк бор Шимолий-шарқий Ўзбекистонда қайд этилган эктопаразитларининг тур таркиби хилма - хил бўлиб, хонаки товуқсимонларда 17 тур ва ёввойи товуқсимонларда 9 турга мансублиги аниқланган;
уй ва ёввойи товуқсимонларининг гелминтлар фаунаси шаклланишида алоҳида аҳамиятга эга гелминтлар ва уларнинг хўжайинлари билан биоценотик алоқалари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шимоли-шарқий Ўзбекистон уй ва ёввойи товуқсимонларининг (Галлиформес) паразитофаунаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тошкент вилояти Паркент туманидаги шахсий хўжаликларида гелминтлар билан зарарланган 57 бош паррандалар (товуқ, курка, сесарка) даги сестодоз ва трематодозларга қарши Празиквантел антигелминт препарати қўлланилган ва ижобий биологик самарадорлиги аниқланиб, Тошкент вилояти ветеринария амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеренарийа ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 13 октабрдаги 02/23-1904-сон маълумотномаси). Натижада, товуқ ва курка, паррандачилик хўжаликларида гелминтозлар туфайли иқтисодий зарарлар бир мунча камайиши, қушлар сонини ошиши ва эпизоотик жараённинг барқорорлигини таъминлаш имконини берган;
паррандалар (товуқ, курка, сесарка) хилма-хиллигини сақлаб қолиш, улардан оқилона фойдаланиш ва гелминтоз касалликларрига қарши курашда Левамизол антигелминт ва Суперамиг препаратлари нинг биологик самарадорлиги аниқланиб, Сирдарё ва Жиззах вилояти ветеринария амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеренарийа ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 13 октабрдаги 02/23-1904-сон маълумотномаси). Натижада, товуқ, курка ва сесаркаларда акуариоз, дисфаринкоз ва эктопаразитлар туфайли иқтисодий зарарлар бир мунча камайиши ва эпизоотик жараённинг барқорорлигини таъминлаш имконини берган;
Ўзбекистоннинг Шимоли-шарқий ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги паррандаларига паразитлик қилувчи 1 тур канани мДНК сининг 16С рРНК соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича ма'лумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) базасига (ҳттпс://www.нcби.нлм.ниҳ.гов) жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий марказининг 2024 йил 27 декабрдаги ма'лумотномаси). Натижада, Аргас персиcус - (ПҚ238903) турининг идентификасия рақами олинган ҳамда у орқали халқаро миқёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish