Мажидов Жамшед Абдулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятлари тергов қилишни такомиллаштириш”, “12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhDҒYu979.
Илмий раҳбар: Каримова Дилрабо Эргашевна, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31Ғ30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Саидов Бахром Анварович, юридик фанлар доктори, профессор; Базарова Дилдора Бахадировна, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятларини тергов қилишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятлари бўйича иш учун аҳамиятли изларнинг йўқолиб кетиши эҳтимоли юқори бўлганда ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатини видеоёзув орқали қайд этилиши шарт эканлиги асослантирилган;
айбга иқрорлик тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш вақтида гумон қилинувчининг, айбланувчининг жиноий ҳаракатларни амалга ошириш имкониятларини баҳолаш, унинг айбга иқрорлик тўғрисидаги аризасини мажбурлов остида берган ёки бермаганлигини, ўз мурожаатининг моҳиятини тушунган-тушунмаганлигини аниқлаш лозимлиги асослантирилган;
Транспорт воситасининг эгаси томонидан нафақат маст ҳолатда ёки гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп ёхуд одамнинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлган шахсга балки гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари (кимёвий тузилиши ва хоссаларига кўра гиёҳвандлик воситаларига ўхшаш бўлган, улар сингари руҳиятга фаол таъсир этадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар) таъсири остида бўлган шахсга ҳам унинг ушбу моддалар таъсири остида эканлигини аниқ билгани ҳолда транспорт воситасини бошқаришга рухсат бериши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 261-моддасига кўра жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги асослантирилган;
Ишга кўмаклашувчи шахслар ҳамда жабрланувчиларнинг яшаш жойига ҳар куни қайтиш имконияти мавжуд бўлса, уларга тураржойни ижарага олиш харажатлари
ва кундалик харажатлар тўланмаслиги, уларнинг ишга жалб қилинган жойдан ўзининг доимий яшайдиган жойига ҳар куни қайтиши мумкинлиги масаласи масъул органлар (мансабдор шахслар) томонидан масофанинг узоқлиги, транспорт алоқаси шароити, бажариладиган топшириқнинг туси, ходим учун дам олиш шароитларини яратиш каби ҳолатларни ҳисобга олинган ҳолда ҳал этилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш тартибини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тарзидаги, тинтув, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов эксперименти, шахсни ушлаш, ҳимоячидан воз кечиш, шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва олиб қўйиш тарзидаги процессуал ҳаракатлар видеоёзув воситаларидан фойдаланган ҳолда қайд этилиши шарт этиб белгиланиши лозимлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Плениумининг 2022 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Плениумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 9-сон қарорининг 41-банди билан Олий суди Плениумининг 2018 йил 24 августдаги 24-сон қарори 9-банди “к” кичик бандининг олтинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан берилган 2024 йил 28 июндаги 08Ғ5-24-сон далолатнома). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши оғир ва ўта оғир жиноятлар билан бир қаторда ЙТҲ жиноятларини тергов қилиш самарадорлигини ҳам оширишга хизмат қилган;
айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш вақтида келишув тузишнинг асосларини текшириш, шунингдек гумон қилинувчининг, айбланувчининг келишув предмети бўлган ҳаракатларни амалга ошириш имкониятларини баҳолаш, гумон қилинувчи, айбланувчининг айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув ҳақидаги илтимосномасини бирон-бир тазйиқ ёки мажбурлов остида берган ёки бермаганлигини, келишувнинг моҳиятини тушунган-тушунмаганлигини аниқлаш лозимлиги ҳақидаги ҳамда агар келишувга асосан ҳукм чиқарилиб, жазо тайинланганидан кейин гумон қилинувчининг, айбланувчининг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги ёки терговдан бирон-бир муҳим ва иш учун аҳамиятли бўлган маълумотларни қасддан яширганлиги аниқланган тақдирда ҳукм қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақида илтимоснома берган гумон қилинувчига, айбланувчига тушунтириб берилиши лозимлиги ҳақидаги таклифларидан 2021-йил 18- февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-просессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-675-сон Қонунининг 30-банди (Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг “Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосноманинг прокурор томонидан кўриб чиқилиши” деб номланувчи 5863 -моддаси) ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши ҳақиқий айбдорни аниқлаш ва уни жавобгарликка тортиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларининг поймол этилишининг олдини олиш, процессуал ҳаракатларни одилона ва холисона амалга оширилишига хизмат қилган.
Транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул шахс ҳайдовчи транспорт воситасини бошқаришга рухсат берилган пайтда маст ҳолатда ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд одамнинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида эканлигини аниқ билган бўлса Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 261-моддасига кўра жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 9-сонли қарорининг 34-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги “Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 10-сон қарорининг 21-бандига қўшимча киритиш тўғрисидаги) ўн биринчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши ҳақиқий айбдорни аниқлаш ва уни жавобгарликка тортиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларининг поймол этилишининг олдини олиш, процессуал ҳаракатларни одилона ва холисона амалга оширилишига хизмат қилган.
Ишга кўмаклашувчи шахслар ҳамда жабрланувчиларнинг яшаш жойига ҳар куни қайтиш имконияти мавжуд бўлса, уларга тураржойни ижарага олиш харажатлари
ва кундалик харажатлар тўланмаслиги, уларнинг ишга жалб қилинган жойдан ўзининг доимий яшайдиган жойига ҳар куни қайтиши мумкинлиги масаласи масъул органлар (мансабдор шахслар) томонидан масофанинг узоқлиги, транспорт алоқаси шароити, бажариладиган топшириқнинг туси, ходим учун дам олиш шароитларини яратиш каби ҳолатларни ҳисобга олинган ҳолда ҳал этиш лозимлиги юзасидан берган таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 октябрдаги 570-сон қарори билан тасдиқланган “Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомининг тўққизинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши ҳақиқий айбдорни аниқлаш ва уни жавобгарликка тортиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларининг поймол этилишининг олдини олиш, процессуал ҳаракатларни одилона ва холисона амалга оширилишига хизмат қилган.