Мустафоев Ғолиб Султонмуродовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш соҳаси самарадорлигини ошириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Iqt570
Илмий маслаҳатчи: Мухаммедов Мурод Мухаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори., профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Тўхлиев Нурислом иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Уразов Комил Бахронович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сафаров Баҳодирхон Шаҳриёрович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш соҳаси самарадорлигини ошириш бўйича илмий-назарий, услубий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“хизмат” тушунчасининг таърифи иқтисодий фаолияти моддий ва номоддий неъматларни яратиш ва истеъмолчига етказиб бериш жараёнида кечаётган мураккаб ижтимоий-иқтисодий категория сифатида талқин этилган;
фонд қайтими, ҳаражатлар рентабеллиги каби муҳим кўрсаткичларни бирлаштириш асосида хизмат кўрсатиш корхоналарига жалб этилган инвестицион ресурслар самарадорлигини комплекс баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
ҳудудда хизмат кўрсатиш хўжалик субъектлари жойлашувини ишлаб чиқариш ҳаражатларини тежаш ва истеъмол нафлилигини ошириш нуқтаи назаридан оптималлаштириш имконини берувчи “Ақлли қишлоқ” консепсияси ишлаб чиқилган;
қишлоқ жойларида фаолият юритаётган барча соҳа ва тармоқ тадбиркорлик субъектлари ва давлат корхоналари билан хизмат истеъмолчилари ўртасида қулай ва самарали алоқалар ўрнатиш имконини берувчи “Супер вайфай” алоқа хизматларини йўлга қўйиш механизми ишлаб чиқилган;
қишлоқ жойларида истеъмолчиларга кўрсатилган хизматлар хажмига таъсир кўрсатувчи омиларни эконометрик моделлаштириш асосида 2030 йилгача қишлоқ жойларидаги хизматлар ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий ишланма ва хулосалар асосида:
“хизмат” тушунчасининг таърифи иқтисодий фаолияти моддий ва номоддий неъматларни яратиш ва истеъмолчига етказиб бериш жараёнида кечаётган мураккаб ижтимоий-иқтисодий категория сифатида талқин этилган таърифи (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сонли буйруғи, 359-238 рақамли гувоҳномаси). Мазкур натижанинг амалиётга жорий қилиниши хизмат кўрсатишни ташкил этишда талабалар билимларининг чуқурлашувига хизмат қилган;
фонд қайтими, ҳаражатлар рентабеллиги каби муҳим кўрсаткичларни бирлаштириш асосида хизмат кўрсатиш корхоналарига жалб этилган инвестицион ресурслар самарадорлигини комплекс баҳолаш усули ишлаб чиқилган таклифи (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 3-февралдаги 06-10-33-1283 сонли маълумотномаси). “Ҳудудларда хизматларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу илмий янгилик қишлоқ жойларидаги корхоналарда ресурслардан фойдаланиш самарадорлик даражасини аниқлаш имконини берган;
ҳудудда хизмат кўрсатиш хўжалик субъектлари жойлашувини ишлаб чиқариш ҳаражатларини тежаш ва истеъмол нафлилигини ошириш нуқтаи назаридан оптималлаштириш имконини берувчи “Ақлли қишлоқ” консепсияси ишлаб чиқилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бўлими томонидан “Ҳудудларда хизматларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 3-февралдаги 06-10-33-1283 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши Самарқанд вилоятида хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи (сартарошхона, савдо муассаслари, маиший хизматларни кўрсатиш корхоналари, автомобилларга техник хизматларни кўрсатиш шахобчалари ва бошқа хизмат турлари) тадбиркорлик субъектларнинг хизмат кўрсатиш ҳажми ўрта ҳисобда 11,2 фоизга, аҳолининг хизмат кўрсатиш турларидан фойдаланиш даражаси эса 2,0 мартага ошириш имконини берган;
қишлоқ жойларида фаолият юритаётган барча соҳа ва тармоқ тадбиркорлик субъектлари ва давлат корхоналари билан хизмат истеъмолчилари ўртасида қулай ва самарали алоқалар ўрнатиш имконини берувчи “Супер вайфай” алоқа хизматларини йўлга қўйиш механизми ишлаб чиқилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бўлими томонидан “Ҳудудларда хизматларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 3-февралдаги 06-10-33-1283 сонли малумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш натижасида Самарқанд вилоятида савдо ҳажми 7,8 фоизга, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларига буюртма бериш хизматларидан фойдаланиш ҳажми эса 8,5 фоизга ошди;
қишлоқ жойларида истеъмолчиларга кўрсатилган хизматлар хажмига таъсир кўрсатувчи омиларни эконометрик моделлаштириш асосида 2030 йилгача қишлоқ жойларидаги хизматлар ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бўлими томонидан “Ҳудудларда хизматларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2025-йил 3-февралдаги 06-10-33-1283 сонли малумотномаси). Мазкур тавсиядан фойдаланиш натижасида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ жойларида 2030 йилда хизматлар ҳажми 2023 йилга нисбатан 2,3 мартага оширишга, мавжуд имкониятларни ишлаб чиқиш жараёнига жалб қилишга муайян даражада хизмат қилган.