Суюнов Шахзод Шовкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишни такомиллаштириш”, “12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Yu1109-рақам.
Илмий раҳбар: Алиев Шухрат Хасанович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Саидов Бахром Анварович, юридик фанлар доктори, профессор; Кадирова Мохигул Хамитовна юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларнинг фақат бир қисми ўтказилиб, қолган қисми кейинчалик дастлабки тергов давомида аниқланган ҳолатларда, жиноят иши доирасида олиб борилган тергов ҳаракатлари натижалари бўйича шахсда мазкур восита ва моддаларни ўтказишга нисбатан қасд мавжудлигини исботлашнинг имконияти бўлмаса, у(лар)нинг ҳаракатларига гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш билан бирга, қонунга хилоф равишда сақлаш жиноятлари учун алоҳида-алоҳида, уларнинг миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқий баҳо бериш зарурати асослантирилган;
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларнинг миқдорий таснифи ҳамда уларни ўтказишга қасд мавжуд ёки мавжуд эмаслиги масаласини исботлашда республикада ягона амалиётни жорий этиш мақсадида тергов органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015-йил 12-ноябрдаги 330-сонли қарорига илова қилинган миқдорий меъёрлардан келиб чиқиб, жиноят иши материаллари бўйича шахсларга айблов эълон қилиши лозимлиги асослантирилган;
терговга қадар текширув ёки тергов давомида экспертиза тайинлангунигача ёхуд экспертиза хулосаси олингунга қадар гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муҳрланган ҳолда тегишлилиги бўйича Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сақлаш хонасида фақат махсус сейфларда сақланиши шарт эканлиги асослантирилган;
терговга қадар текширув босқичида экспресс текшириш техник воситаси орқали аниқланган гиёҳвандлик воситаси, уларнинг аналоглари, психотроп модда намунасининг текширув натижаси ваколатли ходим томонидан ўзида (кийимида), ёнида ёки уйида гиёҳвандлик моддаси топилган шахсга, холисларга ва экспресс текшириш давомида иштирок этаётган бошқа шахсларга барча эшита оладиган шаклда, тушунарли тарзда эълон қилиши ва кўрсатиши лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш жиноятини тергов қилишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларнинг фақат бир қисми ўтказилиб, қолган қисми кейинчалик дастлабки тергов давомида аниқланган ҳолатларда, жиноят иши доирасида олиб борилган тергов ҳаракатлари натижалари бўйича шахсда мазкур восита ва моддаларни ўтказишга нисбатан қасд мавжудлигини исботлашнинг имконияти бўлмаса, у(лар)нинг ҳаракатларига гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш билан бирга, қонунга хилоф равишда сақлаш жиноятлари учун алоҳида-алоҳида, уларнинг миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқий баҳо бериш лозимлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022-йил 14-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 9-сонли қарорининг 39-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 19-апрелдаги 08/263-23-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши бу турдаги жиноят ишларини самарали тергов қилишда суриштирувчи, терговчилар томонидан ишни тўғри малакалашларига хизмат қилган;
гиёҳвандлик воситаси, уларнинг аналоглари, психотроп моддани муайян миқдорга мансублиги масаласини ҳал этиш терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ваколатига тегишли бўлиб, улар бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015-йил 12-ноябрдаги “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида” 330-сонли қарори билан тасдиқланган иловаларда кўрсатилган миқдорларга амал қилишлари зарурлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022-йил 14-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 9-сонли қарорининг 39-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 19-апрелдаги 08/263-23-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши бу турдаги жиноят ишларини самарали тергов қилишда уларга тўғри ҳуқуқий баҳо беришга хизмат қилган;
терговга қадар текширув ёки тергов давомида экспертиза тайинлангунигача ёхуд экспертиза хулосаси олингунга қадар гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муҳрланган ҳолда тегишлилиги бўйича Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сақлаш хонасида фақат махсус сейфларда сақланиши шарт эканлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2021-йил 29-августдаги 60-ҚҚ-сон, Олий суднинг 2021-йил 25-августдаги 16/707-21-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 2021-йил 23-августдаги 35/5211-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2021-йил 29-августдаги 55ққ-сон, Мудофаа вазирлигининг 2021-йил 19-августдаги 32-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2021-йил 21-августдаги 01-02/22-40-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2021-йил 29-августдаги 2021-35-сон билан тасдиқланган “Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг
23-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024-йил 16-майдаги 01/249-23-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши бу турдаги жиноят ишлари тергов қилишда аниқланган ашёвий далилларни сақлаш билан боғлиқ масалаларга хизмат қилган;
терговга қадар текширув босқичида экспресс текшириш техник воситаси орқали аниқланган гиёҳвандлик воситаси, уларнинг аналоглари, психотроп модда намунасининг текширув натижаси ваколатли ходим томонидан ўзида (кийимида), ёнида ёки уйида гиёҳвандлик моддаси топилган шахсга, холисларга ва экспресс текшириш давомида иштирок этаётган бошқа шахсларга барча эшита оладиган шаклда, тушунарли тарзда эълон қилиши ва кўрсатиши лозимлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 12-январдаги 12-сон қарори билан тасдиқланган “Тезкор қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари, прекурсорлари, кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда валюта намуналарини экспресс текшириш жараёнида техник воситалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 2-бобининг 10-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 26-апрелдаги №12-15-33-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши бу турдаги жиноят ишларини самарали тергов қилишда янги замонавий технологиялардан фойдаланиш ҳамда айбдор шахсларнинг жиноий ҳаракатларини исботлашга хизмат қилган.