Sayt test rejimida ishlamoqda

Аҳроржон Аҳаджон ўғли Абдуғаниевнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Туроннинг энг қадимги давр маънавий ҳаётида аёлнинг тутган ўрни”. 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2023.2.PhD/Tar1378
Илмий раҳбар: Рустам Хамидович Сулейманов, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019. Tar.56.01. 
Расмий оппонентлар: Азимхўжа Музаффарович Атахўжаев, тарих фанлари доктори; 
Нормуҳаммад Ўразаевич Холматов, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Туроннинг энг қадимги даврда яшаган аҳолисининг маънавий қарашларида аёлнинг тутган ўрни ва аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
энг қадимги давр Турон аҳолиси томонидан аёлга эътиқод палеолит, мезолит даврларидан бошланганлиги аёл тасвири ифодаланган қоятош суратларда(аёл тасвирлари гибрид мавжудотлар, учбурчак, ромб шаклларида ифодаланиши), ҳайкалчаларда(аёл жинсий хусусиятларининг бўрттириб кўрсатилганлиги, уларда қуёш, дарахт, ҳайвон рамзлари акс эттирилган), сопол буюмларда аёллик рамз (қизил рангга бўялган тўлқинсимон нақшлар акс эттирилган)ларининг акс этганлиги, аёл илоҳасига бағишланган топинчгоҳ(девор ва пол қисми қизил рангга бўялган, безаклар сифатида қизил ва қора рангдаги шакллардан фойдаланилган)ларни илмий таҳлили натижасида аниқланган;
қадимги Турон аҳолисининг аёл билан боғлиқ мафкуравий қарашларида ауолга эътиқод ҳаёт рамзи(дарахт, сув тимсолида), оламни бошқариш рамзи(қуёш тимсолида), табиат маъбудаси рамзи(турли зооморф шакллар ва ўсимликлар кўринишида), боқийлик, қайта яратилиш рамзи(илон тимсолида), ҳосилдорлик рамзи(қорамол тимсолида), ўлим ва ҳаёт берувчи рамз (қуш тимсолида) кўринишида ифодаланганлиги аниқланган;
қадимги Турон аҳолиси маънавий дунёқарашида инсоннинг қайта дунёга келиши ҳақидаги тасаввурлар аёл танаси билан бевосита боғлиқ бўлиб, бу мафкура жамиятда аёлнинг биологик-физиологик хусусиятларига бўлган ишонч ва эътиқодларда, хусусан қабрлардан топилган охра излари ва каури чиғаноқларининг мавжудлиги, жасаднинг эмбрион ҳолатида дафн этилиши, шунингдек, қабр шаклининг овал (бачадонни эслатувчи) тарзда бўлишида ўз аксини топганлиги билан далилланган;
Турон ўлкасида аёл маъбудасига эътиқоднинг ривожланиши унинг физиологик кўрниши билан бир қаторда ҳудудга хос ўтроқ турмуш тарзида(доимий турар жойлар ва озуқа захираси эгаси аёл қўлидалиги), деҳқончилик (аёл ҳайкалчаларга безак сифатида дон маҳсулотлари ҳамда ўсимликларни қадаш), ҳунармандчилик (сопол буюмларда аёл қўл изларининг мавжудлиги ҳамда қизил рангга бўялиши, аёл ҳайкалчаси шаклидаги туморлар ясалиши) каби хўжалик машғулотларида ҳамда аҳолининг миграцияси(қадимги Яқин Шарқ ва Элам аҳолиси миграцияси натижасида асоси силиндирсимон аёл ҳайкалчаларнинг ясалиши, ҳайкалчалари сонининг кўпайиши, биноларнинг пол ва деворларини бўуалиши) билан боғлиқ экани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
энг қадимги давр Турон аҳолиси томонидан аёлга эътиқод палеолит, мезолит даврларидан бошланганлиги аёл тасвири ифодаланган қоятош суратларда(аёл тасвирлари гибрид мавжудотлар, учбурчак, ромб шаклларида ифодаланиши), ҳайкалчаларда(аёл жинсий хусусиятларининг бўрттириб кўрсатилганлиги, уларда қуёш, дарахт, ҳайвон рамзлари акс эттирилган), сопол буюмларда аёллик рамз (қизил рангга бўялган тўлқинсимон нақшлар акс эттирилган)ларининг акс этганлиги, аёл илоҳасига бағишланган топинчгоҳ(девор ва пол қисми қизил рангга бўялган, безаклар сифатида қизил ва қора рангдаги шакллардан фойдаланилган)ларни илмий таҳлили уузасидан олинган илмиу натижалар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Осҳиқ дарс” кўрсатуви ссенариусини таууорлашда фоудаланилган (Ўзбекистон Миллиу телерадиокомпаниуаси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2023-уил 4-апрелдаги 06-28/511 сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши Туронда аёлга эътиқод ҳодисасининг даврий маълумотларини тузатишга хизмат қилган. 
Қадимги Турон аҳолиси маънавий дунёқарашида инсоннинг қайта дунёга келиши ҳақидаги тасаввурлар аёл танаси билан бевосита боғлиқ бўлиб, бу мафкура жамиятда аёлнинг биологик-физиологик хусусиятларига бўлган ишонч ва эътиқодларда, хусусан қабрлардан топилган охра излари ва каури чиғаноқларининг мавжудлиги, жасаднинг эмбрион ҳолатида дафн этилиши, шунингдек, қабр шаклининг овал (бачадонни эслатувчи) тарзда бўлишида ўз аксини топганлиги ҳақидаги маълумотлар ва тақдим этилган фото расмлардан Ўзбекистон тарихи давлат музеуи экспозициуасини ва музеунинг “Архив” фондини уанги ашуолар билан боуитишда фоудаланилди(Ўзбекистон тарихи давлат музеуининг 2024-уил 6-ноуабрдаги 442-сон маълумотномаси), (Ўзбекистон Реапубликаси Фанлар академиуасининг 2024-уил 15-ноуабрдаги 3/1255-2531-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Туроннинг энг қадимги аҳолиси дафн маросими ҳақидаги тасаввурларини чуқурроқ англашга, бу ҳодиса тоғрисидаги билимларни бойитишга хизмат қилади.
Қадимги Турон аҳолисининг аёл билан боғлиқ мафкуравий қарашларида ауолга эътиқод ҳаёт рамзи(дарахт ва сув тимсолида), оламни бошқариш рамзи(қуёш тимсолида) табиат маъбудаси рамзи(турли зооморф шакллар ва ўсимликлар кўринишида), боқийлик, қайта яратилиш рамзи(илон тимсолида), ҳосилдорлик рамзи(қорамол тимсолида), ўлим ва ҳаёт берувчи рамз (қуш тимсолида) кўринишида ифодаланганлиги ҳақидаги маълумотлар ва тақдим этилган фото расмлардан Ўзбекистон тарихи давлат музеуи экспозициуасини ва музеунинг “Архив” фондини уанги ашуолар билан боуитишда фоудаланилди(Ўзбекистон тарихи давлат музеуининг 2024-уил 6-ноуабрдаги 442-сон маълумотномаси), (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиуасининг 2024-уил 15-ноуабрдаги 3/1255-2531-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Турон аҳолисининг аёл билан боғлиқ маънавий қарашларига табиат унсурларининг таъсир кўрсатиши ҳақидаги маълумотларни очиб беришга хизмат қилган.
Турон ўлкасида аёл маъбудасига эътиқоднинг ривожланиши унинг физиологик кўриниши билан бир қаторда ҳудудга хос ўтроқ турмуш тарзида(доимий турар жойлар ва озуқа захираси эгаси аёл қўлидалиги), деҳқончилик (аёл ҳайкалчаларга безак сифатида дон маҳсулотлари ҳамда ўсимликларни қадаш), ҳунармандчилик (сопол буюмларда аёл қўл изларининг мавжудлиги ҳамда қизил рангга бўялиши, аёл ҳайкалчаси шаклидаги туморлар ясалиши) каби хўжалик машғулотларида ҳамда аҳолининг миграцияси(қадимги Яқин Шарқ ва Элам аҳолиси миграцияси натижасида асоси силиндирсимон аёл ҳайкалчаларнинг ясалиши, ҳайкалчалари сонининг кўпайиши, биноларнинг пол ва деворларини бўуалиши) билан боғлиқ экани ҳақидаги маълумотлар ва тақдим этилган фото расмлардан Ўзбекистон тарихи давлат музеуи экспозициуасини ва музеунинг “Архив” фондини уанги ашуолар билан боуитишда фоудаланилди(Ўзбекистон тарихи давлат музеуининг 2024-уил 6-ноуабрдаги 442-сон маълумотномаси), (Ўзбекистон Реапубликаси Фанлар академиуасининг 2024-уил 15-ноуабрдаги 3/1255-2531-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Туроннинг энг қадимги аҳолиси аёл билан боғлиқ маънавий қарашларининг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги билимларни бойитишга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish