Азимов Зикирилло Насрулло ўғли
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич тайёргарлик босқичида каноеда эшкак эшувчиларнинг координацион қобилятини қуруқликдаги махсус машқлар ёрдамида ривожлантириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped2624.
Илмий раҳбар: Хасанов Ахаджон Турсунович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Артиқов Зоҳид Сабирович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич тайёргарлик босқичида каноеда эшкак эшувчиларнинг координацион қобилятларини модул технологияси асосида қуруқликдаги махсус машқларни қўллаш орқали ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
каноеда эшкак эшиш ҳаракатларини техник хатоларга йўл қўймаган ҳолда амалга ошириш учун юқори амплитуда ва тўғри траекторияда бажариш асосида ҳаракатлар параметрларини фарқлаш ҳамда вестибуляр барқарорлик қобилиятларини сенсетив ёшга хос ривожлантириш ҳисобига каноеда эшкак эшувчиларнинг техник элементларни сифатли ўзлаштириш имконияти кенгайтирилган;
бошланғич тайёргарлик босқичида каноеда эшкак эшувчиларнинг ўзига хос координацион қобилиятини ривожлантиришга учун базавий машғулот модуллари асосида махсус машқларни ҳаракатнинг макон, куч ва вақтга доир параметрлар бўйича юқори аниқлик ва ҳаракатларни тежамлиликда бажариш ҳисобига эшиш жараёнида мувозанат турғунлиги яхшиланган;
бошланғич тайёргарлик босқичида каноеда эшкак эшувчиларнинг ўзига хос координацион қобилиятини ривожлантириш учун беқарор - ўзгарувчан таянчга эга платформаларда майда мушак гуруҳлари тонусини ошириш ва ҳаракатлар иммитациясини сувдаги фаолиятга максимал яқинлаштиришга йўналтирилган қуруқликдаги махсус машқлар мажмуасини ишлаб чиқиш ҳисобига эшиш жараёнида қайиқни мақсадли бошқариш имкониятлари кенгайтирилган;
каноеда эшкак эшувчиларда статик ва динамик машқларни уйғунликда қўллаш учун ҳолатни сақлаб туриш ва вақтини ҳис қилиш, кўриш анализаторини чеклаш, таянч майдонини камайтириш, қарши ҳаракатни юзага келтириш орқали машғулотларни ташкил этиш ҳисобига координацион қобилятларни ривожлантириш механизми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи каноеда эшкак эшувчиларнинг координацион қобилятини ривожлантириш орқали эшиш техникаси элементларини сифатли ўзлаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
каноеда эшкак эшиш ҳаракатларини техник хатоларга йўл қўймаган ҳолда амалга ошириш учун юқори амплитуда ва тўғри траекторияда бажариш асосида ҳаракатлар параметрларини фарқлаш ҳамда вестибуляр барқарорлик қобилиятларини сенсетив ёшга хос ривожлантириш ҳисобига каноеда эшкак эшувчиларнинг техник элементларни сифатли ўзлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти спорт бошқармаси тасарруфидаги спортнинг сув турлари бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби каноеда эшкак эшиш бўйича тарбияланувчиларнинг ўқув-машғулотлар жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 12-апрелдаги 03-16-3634-сон маълумотномаси). Натижада, каноеда эшкак эшувчиларнинг координацион қобилият бўйича кўрсаткичлари визуал назорациз айланиш билан белгиланган жойга сакраш (градус) ўртача 20,9 %га, ромберг тести бажариш машқида ўртача 16,2 % га, тўпни масофага улоқтириш мах.дан 50% бажариш машқида ўртача 13,4 % га, яхшиланган;
бошланғич тайёргарлик босқичида каноеда эшкак эшувчиларнинг ўзига хос координацион қобилиятини ривожлантиришга учун базавий машғулот модуллари асосида махсус машқларни ҳаракатнинг макон, куч ва вақтга доир параметрлар бўйича юқори аниқлик ва ҳаракатларни тежамлиликда бажариш ҳисобига эшиш жараёнида мувозанат турғунлигини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Эшкак эшиш назарияси ва услубияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги 237-сон буйруғига асосан 289-рақамли гувоҳнома). Натижада, каноеда эшкак эшувчиларнинг координацион қобилият бўйича кўрсаткичлари мокисимон югуриш 3 х 10 м. (с) бажариш машқида ўртача 18 % га, гимнастика таёқчаси устидан хатлаб сакраш машқида ўртача 9,3 % га, берилган сакраш ритмини қайта қуриш бажариш машқида ўртача 18 % га, тескари турган ҳолда нишонга тўпни улоқтириш (см) машқида ўртача 22% га, Бабинский-Вейля пробаси (градус) машқида ўртача 11 % га, мушак кучланишини қайта қуриш (қўл динамометрияси), максималдан 50% машқида ўртача 14 % га яхшиланган;
бошланғич тайёргарлик босқичида каноеда эшкак эшувчиларнинг ўзига хос координацион қобилиятини ривожлантириш учун беқарор - ўзгарувчан таянчга эга платформаларда майда мушак гуруҳлари тонусини ошириш ва ҳаракатлар иммитациясини сувдаги фаолиятга максимал яқинлаштиришга йўналтирилган қуруқликдаги махсус машқлар мажмуасини ишлаб чиқиш ҳисобига эшиш жараёнида қайиқни мақсадли бошқариш бўйича таклиф ва тавсиялар “Эшкак эшиш назарияси ва услубияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги 237-сон буйруғига асосан 289-рақамли гувоҳнома). Натижада, каноеда эшкак эшувчиларда қайиқдаги томонларга оғиш бурчаклари бўйича кўрсаткичлари мос равишда ўртача 11,8% ҳамда 13,5% га яхшиланган;
каноеда эшкак эшувчиларда статик ва динамик машқларни уйғунликда қўллаш учун ҳолатни сақлаб туриш ва вақтини ҳис қилиш, кўриш анализаторини чеклаш, таянч майдонини камайтириш, қарши ҳаракатни юзага келтириш орқали машғулотларни ташкил этиш ҳисобига координацион қобилятларни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўқув-машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024 йил 12 апрелдаги 03-16-3634-сон маълумотномаси). Натижада, ёш эшкакчи каноечиларнинг “эшкакни сувга киритиш”, “эшкакни тортиш”, “сувдан чиқариш” ва “эшишга тайёргарлик” каби техника элементларининг ўзлаштириш кўрсаткичлари 18 % га ошган.