Абсаматова Гулҳаё Баҳодировна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурдо таржима қилишнинг прагматик ва социолингвистик тадқиқи (ўзбек ва инглиз тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil2228.
Илмий раҳбар: Умурова Гузал Хатамовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.2019.Fil.83.01.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори, DSc, профессор; Одилов Баходир Бахтиярович, филология фанлари номзоди, доцент;
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сурдо таржима жараёнида қўлланиладиган имо-ишора тилини ташкил этувчи, дактил алифбоси, лаб ҳаракати, қўл ҳаракати каби шаклларини лексик, семантик ва синтактик хусусиятларини прагматик ва социолингвистик жиҳатдан тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
имо-ишора тили дунёнинг барча минтақаларида этник жиҳатдан фарқли шаклланганлиги, бир хил мазмуннинг турли тилларга хилма-хил таржима қилинадиган сўзларнинг имо-ишора тилида ифодаланиши ҳам фарқли экани исботланган;
инглиз имо-ишора тилининг ўзаро фарқларга эга кўринишлари мавжудлиги қайд этилиши баробарида, улардан Америка ва Британия имо-ишора тили асосий кенг қўлланиладиган шакл экани аниқланган;
вербал нутқнинг сурдо таржимасида қўлнинг ва лабнинг ҳаракати, дактил алифбоси ҳамда ёзма шаклда ахборот етказилишидаги прагматик омиллар очиб берилган;
ўзбек имо-ишора тили инглиз имо-ишора тилига сурдо таржима қилиш жараёнининг бошқа тилларга сурдо таржимасидан дактил алифбосидаги фарқли жиҳатлари билан ажралиб туриши аниқланган ва бунда кузатиладиган муҳим дактил, имо-ишоралар қўлланилишига оид принциплар белгилаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Вербал нутқларни сурдо таржима қилиш ҳамда инглиз ва ўзбек имо-ишора тили хусусиятларининг, унинг функсионал семантик жиҳатларининг сурдо таржима усулларига муносабати тадқиқи бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
имо-ишора тили дунёнинг турли минтақаларида этник жиҳатдан турлича шаклланганлиги, бир хил мазмуннинг турли тилларга хилма-хил таржима қилинадиган сўзларнинг имо-ишора тилида ифодаланиши ҳам фарқли экани хусусидаги янгиликдан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-йилнинг декабридан 2024-йил июл ойига қадар институтда Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган ъъЭнглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 29-октябрдаги 2374-02-сон маълумотномаси). Натижада, таржимонларни сурдо-таржимонлик соҳасида тайёрлаш жараёнига оид масалаларнинг соддалаштирилишига эришилган ҳамда буни амалийотга татбиқ этиш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва илмий-методик тавсиялар такомиллаштирилди;
сурдо таржима жараёнининг социолингвистик ва прагматик хусусиятлари ҳақида ўзбек ва инглиз имо-ишора тили мисолидаги маълумотлардан, сурдо таржима жараёнида қўлланилиши мумкин бўлган имо-ишора тилини изоҳловчи дактил алифбоси, лаб ҳаракати, қўл ҳаракати кабилар ҳақидаги маълумотлардан, таҳлил қилинаётган имо-ишора тилидан олинган мисолларда таржимани воқелантириш билан богʻлиқ таҳлиллардан Академик Э.А. Букетов номидаги Қорағанда университетининг “Таржима назарияси ва амалиёти” кафедрасида таржимашунослик бўйича ўқув дастурларида ҳамда таржимага оид амалий дарсларда фойдаланилган (Академик Э.А. Букетов номидаги Қорағанда университетининг 2025-йил 31-январдаги 07.1-171675-сон маълумотномаси). Натижада ўқув материаллари ва улар асосида ташкил этилган машғулотлар вербал нутқнинг сурдо таржимасида қўлланиладиган қўл ҳаракати, дактил алифбоси, лаб ҳаракати ҳамда ёзма шаклларининг социолингвистик ва прагматик маълумотлар билан бойилишига эришилди;
инглиз ва ўзбек имо-ишора тилларида сурдо таржиманинг мавжуд социолингвистик ва прагматик хусусиятлари ҳақидаги назарий қарашлардан ҳамда амалий тавсиялардан ЎзМТРК Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан 2024-йил декабр ойида эфирга узатилган “Ассалом Самарқанд” телекўрсатуви дастурининг ссенариуини ишлаб чиқишда фоудаланилган (ЎзМТРК Самарқанд вилояти телерадиокомранийасининг 2025-йил 4-январдаги 01-07/4-сон маълумотномаси). Натижада дастур ссенарийси бугунги кунда расмий нутқларда воқеланган ахборотларни бир тилдан бошқасига ўгиришнинг назарий жиҳатларини очиб беришда алоҳида аҳамият касб этаётган таржима ва сурдо таржима вариантини яратиш каби маълумотлар билан бойитилиши таъминланди.
имо-ишора тили дунёнинг барча минтақаларида этник жиҳатдан фарқли шаклланганлиги, бир хил мазмуннинг турли тилларга хилма-хил таржима қилинадиган сўзларнинг имо-ишора тилида ифодаланиши ҳам фарқли экани, ўзбек имо-ишора тили инглиз имо-ишора тилига сурдо таржима қилиш жараёнининг бошқа тилларга сурдо таржимасидан дактил алифбосидаги фарқли жиҳатлари билан ажралиб туриши аниқланган ва бунда кузатиладиган муҳим дактил, имо-ишоралар қўлланилишига оид принциплар билан богʻлиқ таҳлиллардан Академик Э.А. Букетов номидаги Қорағанда университетининг “Махсус ва инклусив таълим” кафедрасидаги амалий машғулотларда ҳамда маърузаларда, ўқув дастурларида фойдаланилган (Академик Э.А. Букетов номидаги Қорағанда университетининг 2025-йил 20-майдаги 07.1-171689-сон маълумотномаси). Натижада ўқув материаллари ва улар асосида ташкил этилган машғулотлар имо-ишора тили дунёнинг барча минтақаларида этник жиҳатдан фарқли шаклланганлиги, бир хил мазмуннинг турли тилларга хилма-хил таржима қилинадиган сўзларнинг имо-ишора тилида ифодаланиши ҳам фарқли экани билан боғлиқ маълумотлар билан бойитилди.