Қосимова Гўзал Ботировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳакида эълон
I. Умимий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интрадиализ миокард дисфункциясини аниқлаш ва мувофиқлаштириш усулларини такомиллаштириш” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Tib4235.
Илмий раҳбар: Муминов Шовкат Кадирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолияти кўрсатаётган муассаса (муасассалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Сабиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Раъно Бурхоновна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гемодиализ олаётган сурункали буйрак касаллигини 5 босқичи (СБК5д) билан оғриган беморларда миокарднинг функционал ҳолатини баҳолаш ва аниқланган бузилишларни коррекциялаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СБК5д билан оғриган беморларда соғлом шахсларга нисбатан қонда натрийуретик пептид (НУП), креатин-фосфокиназанинг миокардиал фракцияси (КФК-МВ) сезиларли даражада ошиши, юракнинг барча бўшлиқлари дилатацияси, систолик функциянинг пасайиши, қон айланишининг кичик доирасида босимнинг ва миокард фаолиятининг интеграл индекслари ошиши аниқлаган;
СБК билан оғриган беморларда ГД нинг 60-90 дақиқасига ва охирига келиб қонда НУП концентрацияси ва миокард некрози маркерлари (КФК-МВ ва тропонин Т) сезиларли даражада ошиши қайд этилди, чап қоринчанинг зарб фракциясининг (ЧҚ ЗФ) прогрессив пасайиши, регионар контрактилликнинг яққол бузилиши, ўпка артериясидаги ўртача босимнинг ошиши аниқланган;
СБК5д билан оғриган беморларда интрадиализ миокардиал дисфункция ривожланиши предикторлари диализдан олдинги ЧҚ ЗФ 58% дан кам (сезувчанлик 100%, спецификлик 39,13%, информативлик 45,63%) ва диализдан олдинги умумий периферик қон томир қаршилиги (УПҚТҚ) 1470 дин×с×см-5 дан юқори (сезувчанлик 100%, спецификлик 55,43%, информативлик – 60,91%) эканлиги аниқланган;
СБК5д билан оғриган беморларда интрадиализ жисмоний юкламани (ЖЮ) қўллаш миокарднинг структур-функционал ҳолати маркерлари концентрацияси динамикасининг сезиларли яхшиланишига, чап қоринча сўнгги диастолик ҳажмининг (ЧҚ ОДҲ) яққолроқ камайишига ва ЧҚ миокарди контрактиллигининг камроқ ўзгаришига ёрдам бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гемодиализ олаётган СБК билан оғриган беморларда миокарднинг функционал ҳолатини ўрганиш ва аниқланган бузилишларни тузатиш усулларини аниқлаш бўйича илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилган.
биринчи илмий янгилик: СБК5д билан оғриган беморларда соғлом шахсларга нисбатан қонда НУП ва КФК-МВ сезиларли даражада ошиши, юракнинг барча бўшлиқлари дилатацияси, систолик функциянинг пасайиши, кичик қон айланиш доирасида босимнинг ошиши, миокард функциясининг интеграл индекслари ошиши аниқланиб, бу Тошкент вилояти Кўп тармоқли тиббиёт марказининг 01.05.2024 йилдаги 48-сонли буйруғи асосида, Фарғона вилояти Кўп тармоқли тиббиёт марказининг 23.04.2024 йилдаги 47-сонли буйруғи асосида амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 25.04.2025 йилдаги 16/01-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: СБК5д билан оғриган беморларда ЭхоКГ ўтказиш бўйича шакллантирилган амалий тавсиялар беморларни бошқаришни оптималлаштиришга, юрак-қон томир тизими томонидан бузилишларни ўз вақтида аниқлашга ва ўтказилаётган терапия самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: СБК5д билан оғриган беморларда модификацияланган ЭхоКГ протоколини қўллаш миокардиал бузилишлар хавфини аниқлайди, касалхонага ётқизиш частотасини камайтиради ва беморларнинг ижтимоий фаоллигини оширади. Хулоса: СБК5д билан оғриган беморларда биомаркерлар даражаси ва ЭхоКГ кўрсаткичлари бўйича миокардиал дисфункция даражасини аниқлаш терапия самарадорлигини ошириш, касалхонага ётқизиш частотасини камайтириш ва беморларнинг ижтимоий фаоллигини сақлаб қолиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: СБК билан оғриган беморларда ГД нинг 60-90 дақиқасига ва охирига келиб қонда НУП ва миокард некрози маркерлари концентрациясининг сезиларли даражада ошиши, ЧҚ ФЧ нинг прогрессив пасайиши, регионар контрактилликнинг яққол бузилиши, ЎА да ўртача босимнинг ошиши аниқланиб, бу Тошкент вилояти Кўп тармоқли тиббиёт марказининг 01.05.2024 йилдаги 48-сонли буйруғи асосида, Фарғона вилояти Кўп тармоқли тиббиёт марказининг 23.04.2024 йилдаги 47-сонли буйруғи асосида амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 25.04.2025 йилдаги 16/01-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар гемодиализ олаётган беморларда миокардиал дисфункцияни эрта аниқлашга ва беморларнинг яшовчанлигини оширишга ёрдам беради ҳамда стационарга ётқизиш эҳтиёжини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: СБК5Д билан оғриган беморларда гемодиализ жараёнида миокарднинг структур-функционал бузилишларини аниқлаш асоратларни олдини олиш чораларини ўтказишга, йил давомида беморларнинг терапевтик стационарларга ётқизилиш кунларини камайтиришга ва иқтисодий самарадорликни оширишга ёрдам беради.
учинчи илмий янгилик: СБК5д билан оғриган беморларда интрадиализ миокардиал дисфункция ривожланишининг предикторлари диализдан олдинги ЧҚ ФЧ 58% дан кам (сезувчанлик 100%, спецификлик 39,13%, информативлик 45,63%) ва диализдан олдинги УПҚҚ 1470 дин×с×см-5 дан юқори (сезувчанлик 100%, спецификлик 55,43%, информативлик – 60,91%) эканлиги аниқланиб, бу Тошкент вилояти Кўп тармоқли тиббиёт марказининг 01.05.2024 йилдаги 48-сонли буйруғи асосида, Фарғона вилояти Кўп тармоқли тиббиёт марказининг 23.04.2024 йилдаги 47-сонли буйруғи асосида амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 25.04.2025 йилдаги 16/01-сонли хулосаси). Ижтимоий аҳамияти: илмий тадқиқот натижалари миокард дисфункцияси юзага келишида хавф омилларини ва уларнинг предиктор аҳамиятини аниқлаш ҳамда касаллик прогнозини белгилаш, ўз вақтида даволаш-профилактика тадбирларини ўтказиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асоратларни камайтиришга, йил давомида беморларнинг стационарда бўлиш кунлари сонини қисқартиришга ёрдам беради ва 14668000 сўм тежашга имкон беради. Хулоса: СБК5д билан оғриган беморларда интрадиализ миокардиал дисфункция ривожланиши предикторларини аниқлаш касаллик прогнозини белгилаш, даволаш самарадорлигини ошириш, асоратларни ва ётоқ-кунлар сонини камайтириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: интрадиализ ФН миокарднинг структур-функционал ҳолати маркерлари концентрацияси динамикасини сезиларли даражада яхшилашга, ЧҚ КДҲ нинг янада яққол камайишига ва ЧҚ миокарди контрактиллигининг кичикроқ ўзгаришларига ёрдам бериши аниқланиб, бу Тошкент вилояти Кўп тармоқли тиббиёт марказининг 01.05.2024 йилдаги 48-сонли буйруғи асосида, Фарғона вилояти Кўп тармоқли тиббиёт марказининг 23.04.2024 йилдаги 47-сонли буйруғи асосида амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 25.04.2025 йилдаги 16/01-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган интрадиализ жисмоний юкламани қўллаш алгоритми нефрология ва гемодиализ бўлимларида велотренажерни кенг қўллаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижаларни жорий этиш СБК5д билан оғриган беморларнинг стационарда бўлиш кунлари сонини қисқартириш ва терапевтик стационарларда ётоқ-кунларни камайтириш ҳисобига йил давомида 14668000 сўм тежашга ёрдам беради. Хулоса: индивидуал танланган интрадиализ жисмоний юкламани қўллаш СБК5д билан оғриган беморларда миокарднинг структур-функционал ҳолати кўрсаткичлари динамикасини яхшилашга ёрдам беради.