Фазилбекова Зулфия Нодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурункали буйрак касаллиги III-IV босқич беморларда асосий даволаш фонида юрак ритми вариабеллик курсаткичлари динамикаси” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Тib3305.
Илмий раҳбар: Даминов Ботир Турғунпулатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Собиров Максуд Атабаевич - тиббиёт фанлари доктори, профессор, Абдуллаев Тимур Атаназарович - тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 2-тип қандли диабет ва усиз қечган сурункали буйрак касаллигининг III ва IV босқичидаги беморларда юрак ритми вариабеллиги кўрсаткичларининг хусусиятларини ўрганиш, муолажаларни унинг динамикасига таъсирини баҳолаш, шунингдек ташхислаш, даволаш ва бошқариш алгоритмини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳисобланган коптокчалар филтрацияси тезлиги камайишига монанд III-IV босқичдаги сурункали буйрак касаллиги мавжуд беморларда юрак ритми вариабеллиги асосий кўрсаткичи - SDNN организмнинг компенсатор-адаптив хусусиятларини тавсифловчи ва яшовчанликнинг салбий башоратининг мустақил омили, хусусан, тўсатдан ўлимни авж олиб борувчи пасайиши аниқланган;
коморбид касаллик сифатида 2-тип қандли диабет мавжудлиги юрак ритми вариабеллиги кўрсаткичларининг пасайиши даражасига, қондаги креатинин, цистатин C ва натрий уретик пептид динамикаси билан аниқланган III ва IV босқичлардаги сурункали буйрак касаллиги беморларда асосий 6 ойлик терапия самарадорлигига шунингдек, буйраклар ва юрак функционал ҳолатини тавсифловчи коптокчалар филтрацияси тезлиги ва чап қоринчанинг қон отиш фракциясига қўшимча салбий таъсир кўрсатиши аниқланган;
SDNN нинг бошланғич даражаси 70 мс дан юқори ёки паст бўлса, юрак ритми вариабеллигининг пасайишини акс эттириб, бунда буйрак ва юрак протектив аралашувларни кучайтиришни талаб қиладиган беморларни аниқлаш мумкинлиги асосланган;
SDNN бошланғич қийматига қараб III ва IV босқичлардаги сурункали буйрак касаллиги мавжуд беморларни даволаш самарадорлигини башорат қилиш ва мукаммаллаштириш йўллари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Сурункали буйрак касаллиги III-IV босқич беморларда асосий даволаш негизида юрак ритми вариабеллик кўрсаткичлари динамикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: КФТ камайгани сари III-IV босқичдаги СБК билан оғриган беморларда юрак ритми вариабеллиги асосий кўрсаткичи - SDNN организмнинг компенсатор-адаптив хусусиятларини тавсифловчи ҳамда яшовчанликнинг салбий башорати мустақил омили, хусусан, тўсатдан ўлим билан авж олиб борувчи пасайиши аниқланган ва 06.12.2024 йилдаги 01/63/1-сон буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий маркази, 25.12.2024 йилдаги 111-сон буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази амалий фаолиятига жорий этилган (30.10.2024-йилдаги Илмий-техник кенгашнинг 03/314-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кам харажатли ноинвазив усул – ЮРВ (SDNN) баҳолаш билан кунлик Холтер ЭКГ мониторингини СБК билан оғриган беморларни текшириш комплекси/стандартларига киритиш беморларни бошқаришни мукаммаллаштиришга ёрдам беради ва терапия самарадорлиги ҳамда хавфсизлигини назорат қилиш даражасини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: III-IV босқичидаги СБК билан оғриган беморларда ЮРВнинг асосий кўрсаткичи - SDNN дан фойдаланиш буйрак-юрак асоратлари (диализ, буйрак трансплантацияси, юрак-қон томир ўлими) хавфи юқори бўлганларни эрта аниқлашга ёрдам беради. Хулоса: III-IV босқичдаги СБК билан оғриган ҚД ва усиз беморларда, текширув ва динамик кузатув жараёнида, яшовчанликнинг ноқулай оқибатининг мустақил омили бўлган ЮРВ- SDNNнинг юқори маълумотли кўрсаткичидан фойдаланган ҳолда тананинг компенсацион - адаптив хусусиятларини баҳолаш мақсадга мувофиқдир.
иккинчи илмий янгилик: коморбид касаллик сифатида 2-тип ҚД мавжудлиги ЮРВ кўрсаткичларининг пасайиши даражасига ва қондаги креатинин, цистатин C ва натрий уретик пептид динамикаси билан аниқланган III IV босқичлардаги СБК беморларда асосий 6 ойлик терапия самарадорлигига шунингдек, буйраклар ва юрак функционал ҳолатини тавсифловчи ҳКФТ ва чап қоринчанинг қон отиш фракцияси ҳам қўшимча салбий таъсир кўрсатиши аниқланган, 06.12.2024 йилдаги 01/63/1-сон буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази, 25.12.2024 йилдаги 111-сон буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган буйрак трансплантацияси нефрологияси илмий-амалий маркази амалий фаолиятига жорий етилган (30.10.2024-йилдаги Илмий-техник кенгашнинг 03/314-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар 2-тип ҚД мавжуд беморларда СБК терминал босқичининг ривожланишини секинлашишига, индивидуал танланган комплекс, шу жумладан гипогликемик терапия олган беморларнинг омон қолиш даражасини оширишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: III ва IV босқичдаги СБК ҳамда 2-тип ҚД билан оғриган беморларни ташхислаш ва даволаш билан шахсийлаштирилган ёндашув касалликнинг ривожланишини секинлаштиради, шифохонага ётқизиш эҳтиёжларини камайтиради, шунингдек диализга бўлган эрта эҳтиёжни олдини олади (1 муолажа нархи 1508631 сўмни ташкил этади, ётоқ, тиббий ва ҳамширалик ёрдами ҳисобга олинади). Бунда бемор ўртача ҳафтасига 2 марта диализ муолажасига муҳтож.
учинчи илмий янгилик: SDNN нинг бошланғич даражаси 70мс дан юқори ёки паст бўлса, ЮРВнинг пасайишини акс эттириб, бунда буйрак ва юрак протектив аралашувларини кучайтиришни талаб қиладиган беморларни аниқлаш мумкинлиги асосланган, 06.12.2024 йилдаги 01/63/1-сон буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази, 25.12.2024 йилдаги 111-сон буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий маркази амалий фаолиятига жорий этилган (30.10.2024-йилдаги Илмий-техник кенгашнинг 03/314-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: KDIGO стандартлари томонидан тавсия этилган, III ва IV босқичдаги СБК беморларида SGLT2 ингибитори комплекс терапиянинг эрта бошланиши ва буни профилли соғлиқни сақлаш муассасалари амалий фаолиятига жорий этилиши беморлар буйракларининг филтрлаш фаолиятини бир томондан сақлаб қолади ва полипрагмазияни олдини олади ҳамда дори-дармонларга асоссиз харажатлар, исботланган базасисиз, исталмаган комбинацияларнинг мумкин бўлган ножўя таъсирларини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу тадқиқот натижалари Ўзбекистон тиббиёт муассасаларида III ва IV босқичдаги СБК билан оғриган беморларни даволашда ягона ёндашувни таъминлайди, суғурта тиббиётини жорий этиш шароитида ушбу оғир асорат ривожланишини секинлаштириш ва диализ амалиёти бошланишини кечиктириш орқали уларнинг йил давомида шифохонада қолиш кунларини камайтиришга ёрдам беради.
тўртинчи илмий янгилик: SDNN бошланғич қийматига қараб III ва IV босқичлардаги СБК беморларини даволаш самарадорлигини башорат қилиш ва мукаммаллаштириш алгоритми ишлаб чиқилган, 06.12.2024 йилдаги 01/63/1-сон буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий маркази, 25.12.2024 йилдаги 111-сон буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий маркази амалий фаолиятига жорий этилган (30.10.2024-йилдаги Илмий-техник кенгашнинг 03/314-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Дастлабки SDNN қийматига қараб III ва IV босқичдаги СБК билан оғриган беморларни даволаш самарадорлигини башорат қилиш ва такомиллаштириш учун ишлаб чиқилган алгоритм буйракларнинг филтрлаш функциясини яхшилашга ва/ёки қиммат ҳамда хавфли аралашувларни (диализ, буйрак трансплантацияси) талаб қиладиган СБК терминал босқичи ривожланишини секинлашишига ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: III ва IV босқичлардаги СБК билан оғриган беморларда SGLT-2 ингибитори (дапаглифлозин) қўшилиши билан комплекс терапия самарадорлиги бўйича олинган натижаларни жорий этиш, диализни ҳафтасига ўртача 2 марта талаб қиладиган терминал босқичини 6 ойга, ошириш, камида 50 марта муолажа билан боғлиқ харажатларни тежаш имконини беради. 1 бемор учун диализ муолажаси (камида 950000 минг х 50 = 47500000 сўм). Хулоса: SGLT-2 ингибитори (дапаглифлозин) ни ўз ичига олган CБК билан оғриган беморларда KDIGO стандартлари томонидан тавсия этилган кенг қамровли терапия билан бутун мамлакат бўйлаб даволашга ягона ёндашув ногиронлик ва ўлим даражасини пасайтиради ва ушбу коморбид беморларда юзага келадиган асоратлар (гемодиализ ва буйрак трансплантацияси) харажатларини тежаш имконини беради.