Мейлиева Лазиза Қахрамоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Полиэтилентерефлат асосли чиқиндиларни қайта ишлаш ва олинган маҳсулотларнинг қўлланилиш янги соҳалари», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/K846.
Илмий раҳбар: Кадиров Хасан Иргашевич. техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.T.04.01 рақамли илмий илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хусеинов Арслоназар Шерназарович, кимё фанлари доктори, профессор; Эрназарова Самида Шамсиддин қизи, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: полиэтилентерефталат асосли чиқиндиларни қайта ишлаш билан минерал тузлар тўпланиши ингибиторлари олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ПЭТ асосли чиқиндиларни бартараф этишнинг биологик, термик, нотермик, аэроб шароитлари аниқланиб, аминолиз ва алкоголиз маҳсулотларидан ингибирланган кислота асослари олинган;
220-225 °C харорат, 6-8 соат декструкция давомийлигида, ТЭА: ПЭТ асосли чиқинди нисбатларининг физик-кимёвий хусусиятларига таъсири аниқланиб, ТЭА миқдори 0,5 дан 6 молгача ошиши билан гидроксил гуруҳларининг миқдори 459 дан 1171,5 мг КОН/г гача ортиши, 1:0,5 ва 1:1 мол нисбатида элементар звено/моль бўлган намуналарда Уббелоде бўйича томчи тушиш ҳарорати мос равишда 178 дан 98 °C гача пасайиши исботланган;
фойдаланилган ПЭТ ни қайта ишлашни 200 - 240 °C хароратлар чегарасида дастлаки регаентлар 1:4 нисбатида амалга ошириб, суюқ ҳолатдаги намуналар сувда яхши эриши билан самарали кўп таркибли минерал тузлар тўпланиши ингибитори компоненти бўлиши асосланган;
алкоголиз ва аминолиз реакциялари ПЭТ асосли чиқиндилар молекуласида мавжуд функционал гуруҳлар - гидроксил, эфир боғлари, ароматик ҳалқалар билан бир қаторда, учламчи ва бирламчи аминогуруҳлар ҳисобига амалга ошиши асосланган;
ПЭТнинг алкоголиз ва аминолиз маҳсулоталир соф ҳолатида ва турли композицияларида минерал тузлар тўпланишига қарши ингибиторлар сифатида турли қаттиқликдаги сувларда синовдан ўтказилиб, таркибида 20-25 % масс хлорид кислота сақлаган ингибирланган кислота олинган;
ПЭТ: ТЭА асосли хлорид кислота қўшиб тайёрлаган ингибирланган кислотанинг коррозиядан ҳимоялаш даражаси аниқланиб, ПЭТ: ТЭА+HCl, карбамид, ортофосфор кислотаси, формальдегид, ишлатилган ДЭА таркибининг ингибирлаш самараси 99.6 % гача етиши исботланган;
нефт-газ, тоғ-кон, кимё саноати ва коммунал хўжалиги сув таъминоти қурилмаларини минерал тузлар йиғилишидан ҳимоялаш учун «МL-ИОМС-7» ингибитори олиш технологик тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Полиэтилeнтeрeфталат асосли чиқиндиларни аминолиз орқали қайта ишлаш, ингибирланган кислоталар асосининг янги таркибини ишлаб чиқиш ва самарали минерал тузлар тўпланиши ингибиторлари олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ПЭТ асосли чиқиндиларни қайта ишлашнинг аминолиз ва алкоголиз жараёнлари орқали олинган ингибитор композициялари Шуртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармаси тасаруфидаги қурилмаларни коррозиядан ҳимоялашда амалиётга жорий қилинган (Шуртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2024 йил 22 июлидаги П05/ЭД-2911-сон маълумотномаси). Натижада, ишлатилган ПЭТ ва алканоламинлар асосида синергетик самарали коррозия ингибиторларини қўллаб конструкцион қурилмаларнинг самарали ишлашини таъминлаш имконини берган;
аминолиз ва алкоголиз жараёнлари орқали ПЭТ асосли чиқиндиларни қайта ишлаб олинган ингибирланган кислота асосли ингибитордан нефт газ қазиб чиқариш қурилмаларни минерал тузлар тўпланишидан ҳимоялаш технологияси Шуртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармасининг «2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Шуртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2024 йил 22 июлидаги П05/ЭД-2911-сон маълумотномаси). Натижада, ишлатилган ПЭТ асосли чиқиндилардан минерал тузлар тўпланишидан ҳимоялаш ингибитори - ингибирланган кислота асосини ишлаб чиқариш имконини беради.