Sayt test rejimida ishlamoqda

Иномжанов Долимжон Рахматиллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Доривор ўсимликлар экстрактларининг вазорелаксант таъсирини тавсифлаш», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси, 03.00.02-Биофизика ва радиобиология (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/В1045.
Илмий раҳбарлар: Хушматов Шунқор Садуллаевич, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Омонтурдиев Сирожиддин Зоирович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.76.01.
Расмий оппонентлар: Позилов Маъмуржон Комилжонович, биология фанлари доктори, профессор; Зарипов Абдусалим Абдукаримович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: айрим маҳаллий доривор ўсимлик турлари (қора андиз (Инула ҳелениум Л.), қизил дўлана (Cратаегус туркестаниcа Пожарк.), сариқ-оқ гнафалиум (Гнапҳалиум лутеоалбум (Л.) Ҳиллиард & Буртт.), оқ каррак (Сйлибум марианиум Л.) экстрактларининг (солиштириш мақсадида – РК-2 полифеноли) вазорелаксант ва антигипертензив таъсир фаоллигини тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қора андиз, қизил дўлана, сариқ-оқ гнафалиум, оқ каррак ўсимлик экстрактлари ва РК-2 полифенолининг вазорелеаксант таъсири аорта қон томири СМҲда потенсиалга боғлиқ фаоллашувчи Cа2+Л-канали фаоллигини сусайтириши билан боғлиқилиги аниқланган;
қора андиз, қизил дўлана, сариқ-оқ гнафалиум, оқ каррак ўсимлик экстрактлари ва РК-2 полифенолининг вазорелеаксант таъсирида СМҲда рецепторга боғлиқ бошқарилувчи Cа2+-канали иштирок этиши илмий асосланган;
қора андиз, қизил дўлана, сариқ-оқ гнафалиум, оқ каррак ўсимлик экстрактлари ва РК-2 полифенолининг вазорелеаксант таъсирида СМҲда эндотелий қаватида НО cГC [cГМФ]ин ПКГ реакция каскади активацияси иштирок этиши аниқланган; 
қора андиз, қизил дўлана, сариқ-оқ гнафалиум, оқ каррак ўсимлик экстрактлари ва РК-2 полифенолининг аорта қон томири СМҲ қисқариш фаоллигига таъсирида На+/Cа2+-алмашувчининг рўли илмий жиҳатдан асосланган;
қора андиз, қизил дўлана, сариқ-оқ гнафалиум, оқ каррак ўсимлик экстрактлари ва РК-2 полифенолининг вазорелеаксант таъсири аорта қон томири СМҲ СР Cа2+-транспорт тизимлари (ИП3Р, РйР) фаоллиги модуляцияси орқали амалга ошиши аниқланган;
ин виво шароитида қора андиз, қизил дўлана, сариқ-оқ гнафалиум, оқ каррак ўсимлик экстрактлари сезиларли даражада антигипертензив фаолликка эга бўлиб, β-АР АC cАМФ ПКА реакциялар каскади модуляцияси орқали [Cа2+]ин миқдори камайиши билан боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қора андиз (Инула ҳелениум Л., Астераcеае), қизил дўлана (Cратаегус туркестаниcа Пожарк., Росаcеае), сариқ-оқ гнафалиум (Гнапҳалиум лутеоалбум (Л.) Ҳиллиард & Б.Л.Буртт (Астераcеае), оқ каррак (Сйлибум марианиум Л., Астераcеае) ўсимлик турлари экстрактлари, РК-2 полифенолининг вазорелаксант, антигипертензив фаоллигини тавсифлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ўсимликлардан ажратиб олинган экстрактлар ва РК-2 полифенолининг каламуш аорта силлиқ мускулига вазорелаксант таъсирини, антигипертензив фаоллигининг молекуляр механизмларидан Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Биоорганик кимё институтининг А-ФА-2021-372 рақамли “Ҳерба леонури, Гнапҳалии улигиноси ҳерба, Чамомиллае реcутитае флорес, Cратаеги флорес доривор ўсимликлари асосида юрак - қон томир тизимига самарали таъсирга эга дори воситаларини яратиш” мавзусидаги илмий лойиҳасида доривор ўсимликлар экстрактларининг фармакологик фаоллигини тавсифлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024  йил 13 декабрдаги 4/1255-2764-сонли маълумотномаси). Натижада, Қора андиз (Инула ҳелениум Л., Астераcеае), қизил дўлана (Cратаегус туркестаниcа Пожарк., Росаcеае), сариқ-оқ гнафалиум (Гнапҳалиум лутеоалбум (Л.) Ҳиллиард & Б.Л.Буртт., оқ каррак (Сйлибум марианиум Л.) ўсимлик экстрактларини турли дозаларда экстрактларнинг юрак-қон томир тизимига самарали таъсирга эга эканлигини исботлаш имконини берган;
қора андиз (Инула ҳелениум Л.), қизил дўлана (Cратаегус туркестаниcа Пожарк.), сариқ-оқ гнафалиум (Гнапҳалиум лутеоалбум (Л.) Ҳиллиард & Б.Л.Буртт), оқ каррак (Сйлибум марианиум Л.) ўсимлик турлари экстрактлари, РК-2 полифенолининг вазорелаксант, антигипертензив фаоллигида СМҲ Cа2+Л-канали, СР Cа2+-транспорт тизимлари фаоллиги модуляцияси орқали амалга ошишилган механизмлардан Полшанинг УМО-2020/37/Н/НЗ5/02359 рақамли “Тирозин билан модификацияланган полиетиленимин полимерлари синергик саратон иммунотерапиясида РНКни этказиб беришнинг истиқболли вектори сифатида” мавзусидаги илмий лойиҳасида аортани даражасига кардиопротектив ва вазорелаксан та'сирининг молекуляр механизмини аниқлашда фойдаланилган (Университет Лодзки университетининг 2025 йил 17 апрелдаги 7240003243-сонли маълумотномаси). Натижада, юрак-қон томир тизимининг бузилишларини олдини олиш ва даволаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish