Sayt test rejimida ishlamoqda

Муталипов Азизбек Абдуллажон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Айрим гидролизланувчи танинларнинг каламуш аорта силлиқ мускулига вазорелаксант таʼсирини тавсифлаш», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси, 03.00.02-Биофизика ва радиобиология (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/В1124.
Илмий раҳбарлар: Зайнабиддинов Анвар Эркинжонович, биология фанлари доктори, профессор;  Усманов Пулат Бекмуратович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.76.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Нурали Азамович, биология фанлари доктори; Муратова Дилноза Хасановна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Эупҳорбиа cанесcенс (Л.) турдан ажратиб олинган гидролизланувчи танинлар гуруҳига кирувчи 1-О-галлоил-4,6-гексагидроксидифеноил-β-Д-глюкоза (1-ГТ), 1,2,6-три-О-галлоил--Д-глюкоза (2-ГТ), 2,3-ди-О-галлоил--Д-глюкоза (3-ГТ) ва 3-О-галлоил-4,6-гексагидроксидифеноил-β-Д-глюкоза (4-ГТ)ларнинг вазорелаксант таъсир механизмиларини қиёсий тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ин витро шароитда 1-ГТ, 2-ГТ, 3-ГТ ва 4-ГТ гидролизланувчи танинларнинг вазорелаксант таъсирининг ўзига хос молекуляр механизмлари ҳар томонлама тавсифланган;
гидролизланувчи танинларнинг марказий глюкоза углерод атомларида турли гуруҳларнинг жойлашуви, шунингдек, (ОҲ) функсионал гуруҳлар сонининг ортиши моддаларнинг реакцион фаоллигига таъсири аниқланиб, бу уларнинг биологик фаоллигига бевосита таъсир кўрсатиши илмий асосланган;
2-ГТ ва 4-ГТ таркибида 3 та галлоил (C7О5Ҳ6) гексагидроксидифеноил ва (C14О10Ҳ10) гуруҳларининг мавжудлиги, ҳамда (ОҲ) функсионал гуруҳлар сонининг кўплиги уларнинг вазорелаксант фаоллигини ошириши аниқланган;
1-ГТ, 2-ГТ, 3-ГТ ва 4-ГТ гидролизланувчи танинларнинг вазорелаксант таъсири уларнинг кимёвий тузилиши ва қўлланилган консентрациясига боғлиқлиги экспериментал тарзда асосланган;
1-ГТ, 2-ГТ, 3-ГТ ва 4-ГТ гидролизланувчи танинларининг вазорелаксант таъсири ташқи муҳитдан ҳужайрага Cа2+ ионларининг киришини камайтириш орқали юзага чиқиши ҳамда бунда плазмолемма Cа2+ транспорт тизимлари иштирок этиши аниқланган;
ушбу гидролизланувчи танинларнинг вазорелаксант таъсири, шунингдек, саркоплазматик ретикулумда Cа2+ ионларининг ташилиши жараёнининг модификацияланиши билан боғлиқ экани илмий жиҳатдан асосланган;
ин виво шароитда артериал қон босимини нонинвазив усулда аниқлаш орқали 1-ГТ, 2-ГТ, 3-ГТ ва 4-ГТ гидролизланувчи танинларининг юқори антигипертензив фаоллиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1-ГТ, 2-ГТ, 3-ГТ ва 4-ГТ гидролизланувчи танинларнинг вазорелаксант таъсир механизмларини тавсифлаш ва уларнинг таҳлили асосида фармакологик препаратлар ишлаб чиқиш истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
айрим гидролизланувчи танинларнинг каламуш аорта силлиқ мускулига вазорелаксант таъсирини тавсифлаш бўйича 1-ГТ, 2-ГТ, 3-ГТ ва 4-ГТ гидролизланувчи танинларнинг дозага боғлиқ таʼсири механизмларидан ЎзР ФА Биоорганик кимё институтининг “Эупҳорбиа (молочай) ўсимликларидан ажратиб олинган бирикмаларнинг антирадикал ва антиоксидант хусусиятларини ўрганиш, улар ёрдамида митохондрияларнинг функсияларини коррекция қилиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида Эупҳорбиа ўсимликларидан олинган экстрактларнинг гипоксияга қарши фаоллигини аниқлаш бўйича амалга оширилган тажрибаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 13 декабрдаги 4/1255-2765-сон маълумотномаси). Натижада, биофаол бирикмаларнинг антирадикал ва антиоксидант хусусиятлари  “нормобарик гипоксия” модели шароитида ПС-1, ПС -2 ва ПС-3 бирикмаларини 120 ва 60 мг/кг дозаларда гипоксия ҳолатидаги сичқонларнинг яшаш давомийлигини аниқлаш ва экстрактларнинг юрак-қон томир тизимига самарали таъсирга эга эканлигини исботлаш имкониятини берган;
Эупҳорбиа cанесcенс (Л.) турига мансуб ўсимликларнинг ер устки қисмидан ажратиб олинган 2,3-ди-О-галлоил-β-Д-глюкоза, 1,2,6-три-О-галлоил- β-Д-глюкоза, 3-О-галлоил-4,6-гексагидроксидифеноил- β -Д-глюкоза ва 1,2,3,4-тетра-О-галлоил- β-Д-глюкоза гидролизланувчи танинларнинг вазорелаксант таʼсири механизмларидан Индонезия давлат институтининг МCЖИС-2022-029: “Тҳерапеутиc  Потентиал  оф  Ҳйдролйзабле  Таннинс  фром  Эупҳорбиа  Спеcиес  ин  Cардиовасcулар  Дисеасе Манагемент” мавзусидаги лойиҳасида юрак-қон томир системаси касалликларининг келиб чиқиш сабаблари ва даволаш механизмларини ёритишда фойдаланилган (Индонезия давлат институтининг 2024 йил 29 июлдаги 22-сон маʼлумотномаси). Натижада, юрак-қон томир тизимининг бузилишларини олдини олиш ва коррексия қилишга қаратилган механизмларни аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish