Ҳазратова Ҳулкар Нормуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Бошланғич синф ўқувчиларининг амалдаги овқатланиши ва унинг физиологик таҳлили (Қашқадарё вилоятининг қишлоқ мактаблари мисолида)», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/B1047.
Илмий раҳбар: Курбанов Шанияз Курбанович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети..
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.06.2020.B.70.03.
Расмий оппонентлар: Кучкарова Любов Салижановна, биология фанлари доктори, профессор; Кузиев Мирзоҳид Садуллаевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё вилоятининг айрим қишлоқ мактабларида таҳсил оладиган бошланғич синф ўқувчиларининг амалдаги овқатланишини физиологик жиҳатдан баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё вилоятининг айрим қишлоқ мактабларида таҳсил олаётган 7-10 ёшли ўқувчиларнинг кунлик истеъмол таомлари таркибидаги асосий озиқ моддаларнинг миқдори меъёрга нисбатан камлиги ҳамда улар ўртасидаги нисбатнинг бузилганлиги асосланган;
респондентларнинг овқатидаги В2, В9 ва Д витаминлари, Са, Р макроелементлари, Фе, Зн ва Ж микроелементларини миқдори меъёрдан пастлиги, А ва Б12 витаминлари миқдорининг ўртача қиймати меъёрга яқинлиги аниқланган;
текширилувчиларнинг қон зардобидаги Cа консентрациясининг меъёрдан камлиги, П, Фе, Мг ва витамин Б12 консентрациясининг ўртача қиймати эса меъёр кўрсаткичларига яқинлиги исботланган;
бошланғич синф ўқувчиларининг аксарияти астеник тана тузилишига эга эканлиги, 9-10 ёшли ўқувчиларнинг бўй, вазн ва кўкрак қафаси айланаси кўрсаткичлари юқорилиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилояти қишлоқ мактабларидаги бошланғич синф оʻқувчиларининг амалдаги овқатланишини физиологик жиҳатдан баҳолаш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
қишлоқ мактабларидаги бошланғич синф ўқувчилари истеъмол қилаётган овқат таркибидаги асосий озиқ моддаларнинг миқдори ва нисбати, витаминлар ва минерал моддалар миқдори ҳамда уларнинг қон зардобидаги консентрацияси бўйича олинган кўрсаткичлардан Қорақалпоғистон Республикасининг даволаш муассасалари тизимининг амалдаги фаолиятида ва аҳоли турли гуруҳлари, жумладан, болалар жамоасининг саломатлигини сақлаш бўйича олиб бориладиган тарғиботларда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 29 январдаги 01/656-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг кунлик истеъмол таомлари таркибидаги асосий ва қўшимча озиқ моддаларнинг аҳамияти, овқатланиш тартиби ҳамда оқилона овқатланишга оид тушунча ва билимларини ўртача 8,4-13,1% гача ошириш имконини берган;
қишлоқ мактабларидаги 7-10 ёшли ўғил ва қиз болаларнинг антропометрик кўрсаткичлари асосида аниқланган тана тузилиши типлари бўйича берилган тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикасининг таълим муассасаларидаги соғлиқни сақлаш ҳодимлари томонидан бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тараққиётини ўрганишда ва саломатлик кўрсаткичларини яхшилаш бўйича чора-тадбирларда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 29 январдаги 01/656-сон маълумотномаси). Натижада, таълим ташкилотларида кичик мактаб ёшидаги болаларнинг жисмоний тараққиётини тизимли равишда ўрганиш ҳамда таҳлил қилишда хизмат қилган.