Рустамова Сурайё Ғофуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг касбий ривожланисига таъсир этувчи психологик омиллар», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/ P949
Илмий раҳбар: Шамшетова Анжим Карамиддиновна, психология фанлар доктори (DSc), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, В2024.2.PhD/ P949
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Асқарова Наргиза Абдувалиевна психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларнинг касбий ривожланишига таъсир этувчи психологик омилларини аниқлаш ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарбиячи – педагогларнинг касбий ривожланишида фаолиятига нисбатан ички, ижобий ташқи мотивациядаги, профессонал эҳтиёж, функсионал, ривожланаётган, номошкорона, номунтазам қизиқувчанликдаги дифференционал фарқлар туфайли шахснинг ўз касбий – педагогик мотивациясини баҳолаш муҳим психологик омил экани асосланган.
тарбиячи–педагогларнинг касбий ривожланиши шахслараро муносабатларидаги эмпатия, бир-бирини тушуниш, ўзаро қўллаб-қувватлаш, болалар ва уларнинг ота-оналари билан мулоқотда интегратив намоён бўлиши муҳимлиги туфайли коммуникатив толерантликни шаклланишига идентив эканлиги аниқланган
тарбиячи-педагогларнинг касбий ривожланишига шахслараро муносабатлардаги позицияларнинг устувор характерини фаолиятга мотивациён, когнитив, маънавий-иродавий, гностик ёндашувни интегратив намоён бўлиши туфайли, шахснинг ўзини педагогик ривожлантиришга тайёрлик даражаси муҳим омил эканлиги далилланган
тарбиячиларнинг касбий педагогик мотивациясини ривожланганлик даражаси шахс-хиссий ҳолатидаги ўзидан қониққанлик, хавотирланишнинг фаолиятга таъсиридаги ўзига хос жиҳатларга асосланиб, эмоционал сўниш даражасини юзага келишига туртки бўлиши далилланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларнинг касбий ривожланишига таъсир этувчи психологик омилларга доир тадқиқотдан олинган илмий натижалар асосида:
тарбиячи – педагогларнинг касбий ривожланишида фаолиятига нисбатан ички, ижобий ташқи мотивациядаги, профессонал эҳтиёж, функсионал, ривожланаётган, номошкорона, номунтазам қизиқувчанликдаги дифференционал фарқлар туфайли шахснинг ўз касбий – педагогик мотивациясини баҳолаш муҳим психологик омил экани асосланган илмий янгилик Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-сентябрдаги ПМ-ПМ-197 сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология”” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 18-сентябрдаги ПМ-ПМ-197 а-сон маълумотномаси). Натижада тарбиячи-педагогларнинг касбий ривожланишини ўзига хос жиҳатлари тадқиқ этилган.
тарбиячи–педагогларнинг касбий ривожланиши шахслараро муносабатларидаги эмпатия, бир-бирини тушуниш, ўзаро қўллаб-қувватлаш, болалар ва уларнинг ота-оналари билан мулоқотда интегратив намоён бўлиши муҳимлиги туфайли коммуникатив толерантликни шаклланишига идентив эканлиги аниқланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-сентябрдаги ПМ-ПМ-197 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 18-сентябрдаги ПМ-ПМ-197 а-сон маълумотномаси).. Натижада еарбиячи–педагогларнинг касбий ривожланиши шахслараро муносабатларидаги мезонлари аниқлаштирилган.
тарбиячи-педагогларнинг касбий ривожланишига шахслараро муносабатлардаги позицияларнинг устувор характерини фаолиятга мотивациён, когнитив, маънавий-иродавий, гностик ёндашувни интегратив намоён бўлиши туфайли, шахснинг ўзини педагогик ривожлантиришга тайёрлик даражаси муҳим омил эканлиги далилланган таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-сентябрдаги ПМ-ПМ-197 сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология”” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 18-сентябрдаги ПМ-ПМ-197 а-сон маълумотномаси). Натижада тарбиячи-педагогларнинг касбий ривожланишига касбий тайёрликнинг таъсири аниқлаштирилган.
тарбиячиларнинг касбий педагогик мотивациясини ривожланганлик даражаси шахс-хиссий ҳолатидаги ўзидан қониққанлик, хавотирланишнинг фаолиятга таъсиридаги ўзига хос жиҳатларга асосланиб, эмоционал сўниш даражасини юзага келишига туртки бўлиши далилланган илмий янгилик Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-сентябрдаги ПМ-ПМ-197 сон буйруғи билан “Касб психологияси”” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 18-сентябрдаги ПМ-ПМ-197 а-сон маълумотномаси). Натижадатарбиячиларнинг касбий педагогик мотивасиясининг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш имконияти яратилган.