Омаров Маманбий Аллабергеновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юк ташиш фаолиятининг самарадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш йўллари”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.I.PhD/Iqt5305.
Илмий раҳбар: Файзуллаев Жавлонбек Султоновичҳ, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.15/31.12.2020.I.09.04
Расмий оппонентлар: Турсунходжаев Марат Лутфуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахимов Хасан Шукуржонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юк ташиш фаолиятининг самарадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл транспорти тизимининг иқтисодий ривожланишини ва унинг истиқболли имкониятларини аниқлаш мақсадида рақобатбардошлик даражасини “потенсиал” (0,51-0,55), “рентабелли” (0,55-0,65), “рақобатбардош” (0,66-0,75), “инвестицион” (0,76-0,9) ва “инновацион” (0,91-1,0) шкалалар асосида баҳолаш тизими таклиф этилди;
4ПЛ логитика провайдери модели таъминот занжири иштирокчилари ўртасидаги хомашё етказиб берувчилар, қайта ишлаш корхоналари, транспорт логистика тизимлари, истеʼмолчиларни ўзаро узвий боғлиқ ҳолда барча ташиш жараёнларини “бир дарча” тамойили асосида бирлаштириш таклифи асосланган;
темир йўл транспорти тизимини давлат томноидан қўллаб-қувватлаш механизми халқаро транспорт коридорларига интеграцияланган “Темир йўлдан-марказга” логистика провайдери ҳамда бозор шароитига мослашувчи “Тариф” моделини киритиш орқали такомиллаштирилган;
темир йўл транспортининг иқтисодий фаолиятини баҳолаш ва истиқболдаги ривожланиш тенденсияларини аниқлаш мақсадида операцион тушумлар, инвестиция ҳажми, транзит ташувлар, асосий фондлар қиймати ва маҳаллий юк ташиш ҳажмлари кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқликни акс эттирувчи эконометрик модел асосида темир йўл транспорти иқтисодий фаолиятининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юк ташиш фаолиятининг самарадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
темир йўл транспорти тизимининг иқтисодий ривожланишини баҳолаш ва унинг истиқболли имкониятларини аниқлаш мақсадида рақобатбардошлик даражасини “потенсиал” (0,51-0,55), “рентабелли” (0,55-0,65), “рақобатбардош” (0,66-0,75), “инвестицион” (0,76-0,9) ва “инновацион” (0,91-1,0) шкалалар юзасидан таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Темир йўл транспорти тизимини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025 йил 8 апрелдаги 04/1375-25-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида темир йўл транспорт тизимининг ривожланиш жараёнидаги салбий тенденсияларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини яратган;
4ПЛ логитика провайдери модели таъминот занжири иштирокчилари ўртасидаги хомашё етказиб берувчилар, қайта ишлаш корхоналари, транспорт логистика тизимлари, истеʼмолчиларни ўзаро узвий боғлиқ ҳолда барча ташиш жараёнларини “бир дарча” тамойили асосида юзасидан таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Темир йўл транспорти тизимини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025 йил 8 апрелдаги 04/1375-25-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон темир йўллари иқтисодий фаолиятининг истиқболини таъминлашда миллий транспорт-транзит тизимини самарали ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошиш даражасини аниқлаш имкони яратилган;
темир йўл транспорти тизимини давлат томноидан қўллаб-қувватлаш механизми халқаро транспорт коридорларига интеграцияланган “Темир йўлдан-марказга” логистика консепсияси ҳамда бозор шароитига мослашувчи “Динамик тариф” моделини киритиш орқали таком”Темир йўл транспорти тизимини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025 йил 8 апрелдаги 04/1375-25-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида таъминот занжирига жалб қилинган барча логистик компаниялар интеграцияси таъминланган ва тизимнинг иқтисодий ривожланиш даражасини 20 фоизга ошириш имкони яратилган;
темир йўл транспортининг иқтисодий фаолиятини баҳолаш ва истиқболдаги ривожланиш тенденсияларини аниқлаш мақсадида операцион тушумлар, инвестиция ҳажми, транзит ташувлар, асосий фондлар қиймати ва маҳаллий юк ташиш ҳажмлари кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқликни акс эттирувчи эконометрик модел асосида темир йўл транспорти иқтисодий фаолиятининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари юзасидан таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Темир йўл транспорти тизимини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025 йил 8 апрелдаги 04/1375-25-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жорий қилиниши темир йўл транспорт тизимини иқтисодий ривожлантириш механизмини яратиш имконини берган.