Ибадуллаев Санжар Содиқмуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри “Алоқа корхоналарида хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш йўналишлари (“Ўзбектелеком” АК мисолида)”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3710
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Тўраев Шавкат Шухратович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: и.ф.д., профессор Саматов Гаффор Аллакулович, и.ф.д., профессор Хамдамова Гавхар Абсаматовна.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ” АК корхоналари самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ” акциядорлик компанияси корхоналари самарадорлигини технологик инновациялар, хусусан 5Г, ИоТ, сунъий интеллект ва булутли сервислар каби технологиялар интеграциясига кўра ошириш асослаб берилган;
мижозларни “ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ” АКга кенг жалб қилиш, брендни мус-таҳкамлаш ва рақобатбардошликни ошириш стратегиясини маркетинг ва реклама хизматларини сунъий интеллект негизида СЕО, СММ ва таргетинг устуворлигига асосланган бошқаруви ёндашувига кўра такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги аслосланган;
инфратузилма тизими ва қўшимча интерактив хизматларни ривожлантириш, мижозларга юқори сифатли ва самарали алоқа хизматларини тақдим этишга асосланган персонални мотивациялаш жараёнини ривожлантириш ва молиявий фаолият натижаларини оширишга кўра “ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ” АК иқтисодий фаолияти самарадорлигини оширишнинг 2025-2029 йилларга бўлган даврга мўлжалланган прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган;
алоқа корхоналарида самарадорликни ошириш ва мижозлар қониқишини тўлароқ қондириш, хизматларни ривожлантиришга кўра операцион жараёнларни автоматлаштириш, хизмат сифатини оптималлаштириш ва тармоқ ресурсларидан мақсадли сегментларга кўра фойдаланиш асосида амалдаги яхлит тизимни такомиллаштириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ” акциядорлик компанияси корхоналарида хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш йўналишлари бўйича олинган натижалар асосида:
“ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ” акциядорлик компанияси корхоналари самарадорлигини технологик инновациялар, хусусан 5Г, ИоТ, сунъий интеллект ва булутли сервислар каби технологиялар интеграциясига кўра ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф Акциядорлик компанияси фаолиятига жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 04-сентябрдаги 23-22/87-сонли маълумотномаси; “ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ” АКнинг 2024-йил 25-декабрдаги 27-05-21/4007-сонли далолатномаси;). 5Г технологиясига кўра таклиф янги фойдаланувчиларни жалб қилиш ва мавжуд мижозларга юқори тезликдаги уланишларни амалга оширишга, ИоТ технологиясига кўра саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва уй хизматлари каби соҳаларда масофадан бошқариш ва автоматлаштириш имкониятларини кенгайтиришга, сунъий интеллект хизматларига кўра хизмат сифатини ошириш, харажатларни камайтириш ва даромадини оширишга ҳамда булутли сервисларга кўра бизнес учун сақлаш ва ҳисоблаш хизматларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
мижозларни “ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ” АКга кенг жалб қилиш, брендни мустаҳкамлаш ва рақобатбардошликни ошириш стратегиясини маркетинг ва реклама хизматларини сунъий интеллект негизида СЕО, СММ ва таргетинг устуворлигига асосланган бошқаруви ёндашувига кўра такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги таклифи “ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ” АК фаолиятига жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 04-сентябрдаги 23-22/87-сонли маълумотномаси; “ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ” АКнинг 2024-йил 25-декабрдаги 27-05-21/4007-сонли далолатномаси;). Таклиф рақамли маркетинг ва мақсадли рекламага кўра брендга содиқликни ошириш, хизматларни янада қулайроқ қилиш, мижозлар билан самарали мулоқотни кенгайтириш ва фойданинг ортишига муайян даражада хизмат қилган;
инфратузилма тизими ва қўшимча интерактив хизматларни ривожлантириш, мижозларга юқори сифатли ва самарали алоқа хизматларини тақдим этишга асосланган персонални мотивациялаш жараёнини ривожлантириш ва молиявий фаолият натижаларини оширишга кўра “ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ” АК иқтисодий фаолияти самарадорлигини оширишнинг 2025-2029 йилларга бўлган даврга мўлжалланган прогноз ссенарийлари бўйича таклифлар “ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ” акциядорлик компанияси фаолиятига жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 04-сентябрдаги 23-22/87-сонли маълумотномаси; “ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ” АКнинг 2024-йил 25-декабрдаги 27-05-21/4007-сонли далолатномаси;). Ушбу таклиф “Ўзбектелеком” АК тизими корхоналари, хусусан Сурхондарё филиалининг асосий фаолиятидан олинадиган даромади 2029-йилга келиб 2022-йилга нисбатан 3,5 баробарга ортиб боришига муайян даражада хизмат қилган;
алоқа корхоналарида самарадорликни ошириш ва мижозлар қониқишини тўлароқ қондириш, хизматларни ривожлантиришга кўра операцион жараёнларни автоматлаштириш, хизмат сифатини оптималлаштириш ва тармоқ ресурсларидан мақсадли сегментларга кўра фойдаланиш асосида амалдаги яхлит тизимни такомиллаштириш таклиф “ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ” АК фаолиятига жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 04-сентябрдаги 23-22/87-сонли маълумотномаси; “ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ” АКнинг 2024-йил 25-декабрдаги 27-05-21/4007-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф яхлит тизимни оптималлаштирилиши хизмат кўрсатиш жараёнларининг технологик илғорлик, иқтисодий самарадорлик ва хавфсизлик стандартлари бўйича такомиллаштирилишига муайян даражада хизмат қилган.