Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамаюсупов Жамшид Шоюнус ўғлининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларда мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (фалсафа фанлари мисолида)”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped4788
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Бакиров Тўлқинжон Юнусалиевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07. 
Расмий оппонентлар: Сиддиқов Илёс Бахромович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор. 
Саматов Дилшоджон  Тоҳиржонович педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Чирчиқ  давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фалсафа фанларини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларда мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантириш методикаси такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
“мустақил фикрлаш маданияти” тушунчасининг мазмун-моҳияти ва фалсафий-педагогик асосларини тадқиқ этиш орқали бўлажак ўқитувчиларда мустақил  фикрлаш  маданиятини  ривожлантириш механизмлари  фалсафий,  педагогик,  психологик  билимлар  мантиқ қонунларига мос ҳолда умумлаштирилиб дивергент ва конвергент тафаккур шаклларини мақбул уйғунлаштириш асосида ривожлантирилган;
фалсафа фанини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларда мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантиришни педагогик асослари, имкониятлари ва омиллари ўрганилган, муаммоли-изланиш  ва  ижодий  фаолият  кўрсатиш  методларини фасилитацион  таълим  муҳитида  самарали  қўллаш, фалсафа фанлари (фалсафа, этика, эстетика, мантиқ)ни дифференциялаш ва мотивацион, когнитив-ахборотли,  операцион-фаолиятли,  ҳиссий-иродавий,  баҳоловчи-рефлексив мезонлар интеграцияси асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак ўқитувчиларда мустақил фикрлашни тизимли-функционал моделининг ташкилий-методик компоненти сифатида инновацион ўқитишнинг коллоборатив (гуруҳий мунозаралар, ҳамкорликда ўқиш, ўқув лойиҳалари), когнитив (касбий билимга йўналганлик), ўқув  материалларини  концентризм  тамойилига  мувофиқ  ўқитувчи-талаба ҳамкорлик  фаолиятини  мантиқий  ва  диалектик  фикр  меъёрларини ўзлаштиришга йўналтирилган ҳолда такомиллаштирилган;
фалсафа фанини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларда мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантириш самарадорлигини баҳоланиб, педагогик-психологик хусусиятлари фикрлаш жараёнида интериоризация, шахсий рефлекция ва эркинликнинг намоён бўлиши, фикрлашдаги мослашувчанлик, ва ақлий ёндашувларнинг уйғунлигини таъминлай олиш билан объектив, субъектив ҳамда педагогик омиллар таъсир даражасининг барқарорлигини таъминлаш асосида  аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларда мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
“мустақил фикрлаш маданияти” тушунчасининг мазмун-моҳияти ва фалсафий-педагогик асосларини тадқиқ этиш орқали бўлажак ўқитувчиларда мустақил  фикрлаш  маданиятини  ривожлантириш механизмлари  фалсафий,  педагогик,  психологик  билимлар  мантиқ қонунларига мос ҳолда умумлаштирилиб дивергент ва конвергент тафаккур шаклларини мақбул уйғунлаштириш асосида ривожлантирилганлигига  доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган  ПЗ-20170913120-сонли “Олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 22-январдаги             01/11-1609-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши фалсафа фанларини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларда мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантиришнинг педагогик асослари ва имкониятларини аниқлаштиришга хизмат қилган.
бўлажак ўқитувчиларда мустақил фикрлашни тизимли-функционал моделининг ташкилий-методик компоненти сифатида инновацион ўқитишнинг коллоборатив (гуруҳий мунозаралар, ҳамкорликда ўқиш, ўқув лойиҳалари), когнитив (касбий билимга йўналганлик), ўқув  материалларини  концентризм  тамойилига  мувофиқ ўқитувчи-талаба ҳамкорлик фаолиятини мантиқий ва диалектик фикр меъёрларини ўзлаштиришга йўналтирилган ҳолда такомиллаштирилганлигига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 22-январдаги 01/11-1610-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши фалсафа фанларини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларда мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантириш самарадорлигини статистик таҳлилини амалга оширишга  хизмат қилган.
фалсафа фанини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларда мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантириш самарадорлигини баҳоланиб, педагогик-психологик хусусиятлари фикрлаш жараёнида интериоризация, шахсий рефлекция ва эркинликнинг намоён бўлиши, фикрлашдаги мослашувчанлик, ва ақлий ёндашувларнинг уйғунлигини таъминлай олиш билан обектив, субектив ҳамда педагогик омиллар таъсир даражасининг барқарорлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилганлигига оид илмий янгиликлардан “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМда             2022-2024- йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз”  дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24 ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 4-февралдаги 05-09-111-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши фалсафа фанларини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларда мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантириш жараёнида интериоризация, шахсий рефлекция ва эркинликнинг намоён бўлиши, фикрлашдаги мослашувчанлик ва ақлий ёндашувларнинг уйғунлигини таъминлашга  хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish