Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошалиев Дилшоджон Баходиржон ўғлининг 
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Талабаларда маънавий-эстетик меросга аксиологик муносабатни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (фалсафа фани мисолида)”, 13.00.02. – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped.4860  Илмий раҳбар: Сиддиқов Илёсжон Бахромович,  фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01
Расмий оппонентлар: Юлдашева Фарида Хужамқуловна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ярматов Раҳимбой Бахрамович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фалсафа фани асосида талабаларда маънавий-эстетик меросга аксиологик муносабатни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маънавий-эстетик меросга аксиологик муносабатни ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар таркиби (ижтимоий-педагогик, миллий-маданий, мотивацион-психологик, ижтимоий-коммуникатив) умуминсоний қадриятлар (ахлоқий-эстетик, тарихий-маданий, миллий-анъанавий, миллий-бадиий мерос) мазмуни моҳиятини очиб бериш асосида аниқлаштирилган;
“Фалсафа” фанини ўқитиш билан боғлиқ илмий методик муаммоларни (илмийлик, тарихийлик, кўргазмалилик тамойилларига риоя қилиш, мақсадга йўналтиришни ташкил қилиш, ижтимоий-фалсафий тажриба билан мослаштириш) таҳлил қилиш, ўқитиш жараёнида шахсга йўналтирилган педагогик технологияларни қўллаш орқали талабаларни маънавий-эстетик меросга аксиологик муносабатини ривожлантириш бойича имкониятлари аниқлаштирилган;
маънавий-эстетик меросга аксиологик муносабатни ривожлантириш моделининг натижавий мезони фалсафий-маърифий (маънавий-эстетик меросга оид фалсафий билимларини бойитиш), меёрий (талабаларда маънавий-эстетик меросни қадрлашга аксиологик онгни қарор топтириш), амалий-ҳаракатли (талабаларнинг маънавий-эстетик меросга аксиологик муносабати фаоллиги, тадқиқотчилик) фаолиятларини оптималлаштириш асосида ривожлантирилган;
маънавий мерос ва қадриятларга таянган ҳолда талабаларга эстетик таъсир ўтказишга қаратилган интегратив ёндашувли интерфаол ва анъанавий методлар асосида талабаларнинг маънавий-эстетик меросга аксиологик муносабатини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бойича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда маънавий-эстетик меросга аксиологик муносабатни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш асосида: 
маънавий-эстетик меросга аксиологик муносабатни ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар таркиби (ижтимоий-педагогик, миллий-маданий, мотивацион-психологик, ижтимоий-коммуникатив) умуминсоний қадриятлар (ахлоқий-эстетик, тарихий-маданий, миллий-анъанавий, миллий-бадиий мерос) мазмуни моҳиятини очиб бериш асосида аниқлаштирилганлигига доир илмий янгиликлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғи асосида рўйхатга олинган “Мақом асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғи). Натижаларнинг жорий қилиниши маънавий-эстетик меросга аксиологик муносабатни ривожлантиришга таъсир этувчи омилларнинг дидактик асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
“Фалсафа” фанини ўқитиш билан боғлиқ илмий методик муаммоларни (илмийлик, тарихийлик, кўргазмалилик тамойилларига риоя қилиш, мақсадга йўналтиришни ташкил қилиш, ижтимоий-фалсафий тажриба билан мослаштириш) таҳлил қилиш, ўқитиш жараёнида шахсга йўналтирилган педагогик технологияларни қўллаш орқали талабаларни маънавий-эстетик меросга аксиологик муносабатни ривожлантириш бўйича имкониятлари аниқлаштирилганлигига доир тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғи асосида рўйхатга олинган “Мақом асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғи). “Талабаларда маънавий-эстетик меъросга аксиологик муносабатни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (фалсафа фани мисолида)” мавзусидаги диссертация иши натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғи билан тасдиқланган 55138-сонли гувоҳномага мувофиқ “Миллий тарбия асослари” номли дарслик нашр қилинган. Натижаларнинг жорий қилиниши шахсга йўналтирилган педагогик технологияларни қўллаш орқали талабаларни маънавий-эстетик меросга аксиологик муносабатни ривожлантиришнинг дидактик асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган.
маънавий-эстетик меросга аксиологик муносабатни ривожлантириш моделининг натижавий мезони фалсафий-маърифий (маънавий-эстетик меросга оид фалсафий билимларини бойитиш), меъёрий (талабаларда маънавий-эстетик меросни қадрлашга аксиологик онгни қарор топтириш), амалий-ҳаракатли (талабаларнинг маънавий-эстетик меросга аксиологик муносабати фаоллиги, тадқиқотчилик) фаолиятларини оптималлаштириш асосида ривожлантирилганлигига доир тавсиялардан “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМда 2022-2024 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадикомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат муассасасининг 2024-йил 2-декабрдаги 04-36-1235-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши маънавий-эстетик меросга аксиологик муносабатни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир илмий-методик тавсиялар билан жамоатчиликни таништиришга хизмат қилган.
маънавий мерос ва қадриятларга таянган ҳолда талабаларга эстетик таъсир ўтказишга қаратилган интегратив ёндашувли интерфаол ва анъанавий методлар асосида талабаларнинг маънавий-эстетик меросга аксиологик муносабатини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бойича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилганлигига доир илмий янгиликлардан “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМда 2022-2024 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадикомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат муассасасининг 2024-йил 2-декабрдаги 04-36-1235-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши маънавий-эстетик меросга аксиологик муносабатни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир илмий-методик тавсиялар билан жамотчиликни таништиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish