Хуррамова Дилсўз Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларни интерфаол технологиялар асосида ўқитишга касбий методик тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8365.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Нормуродова Нигора Абдусатторовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбакистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.01. 2020. Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Бобоёров Шуҳрат Сувонқулович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларни интерфаол технологиялар асосида ўқитишга касбий методик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни ўқитишга касбий методик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари психологик, методик, технологик, амалий, коммуникатив ва жамоавий иш, мониторинг ва баҳолаш компонентларни дидактик мазмуннинг функсионал-амалий ўқув фаолияти турларига ривожлантирувчи таълимий мақсадларни праксеологик мослаштириш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг касбий методик тайёргарлигини такомиллаштириш модели таълим мазмуни ва ўқитиш жараёнининг мантиқий тузилмасини инвариатив аниқлаш ҳамда ўқитиш жараёни узлюксизлиги ва узвийлигини таъминлашга қаратилган шакллар ва мазмунини ривожлантирувчи таълим мақсадларига мувофиқ белгилаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни касбий методик тайёргарлигини ривожлантириш методикаси интерфаол технологияларнинг дидактик имкониятлари ва регулятив-когнитив хусусиятларнинг ўқув-билиш жараёни такрорланувчи компонентларига устуворлик бериш ҳамда ижодий фикрлаш, тасаввурни ривожлантириш ва ўйинларга асосланган методларни ўқув жараёнига динамик ва векторли йўналтириш асосида ривожлантирилган;
талабаларни касбий методик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг самарадорлиги таълимни ташкил этишнинг узлюксизлик тамойили, интерактив таълимнинг дидактик имкониятларидан фойдаланиш ҳамда тайёрлов, ишлаб чиқиш, амалиёт, мониторинг ва таҳлил, рефлекция ва доимий такомиллаштириш, инновацион ёндашувлар ва янги технологияларни қўллаш босқичларига функсионал уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни интерфаол технологиялар асосида ўқитишга касбий методик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларни интерфаол технологиялар асосида ўқитишга касбий методик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари педагогик, психологик, методик, технологик, амалий, коммуникатив ва жамоавий иш, мониторинг ва баҳолаш компонентларни дидактик мазмуннинг функсионал-амалий ўқув фаолияти турларига ривожлантирувчи таълимий мақсадларни праксеологик мослаштириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 12-апрелдаги 11-05-2293/04 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларда касбий тайёргарлиги мазмуни ва технологиясини таҳлил қилиш имконияти кенгайтирилган;
талабаларни касбий методик тайёргарлигини такомиллаштириш модели таълим мазмуни ва ўқитиш жараёнининг мантиқий тузилмасини инвариатив аниқлаш ҳамда ўқитиш жараёни узлюксизлиги ва узвийлигини таъминлашга қаратилган шакллар ва мазмунини ривожлантирувчи таълим мақсадларига мувофиқ белгилаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Мутахассисликка кириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 12-апрелдаги 11-05-2293/04 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўқув жараёнида методик тайёргарлиги мазмунини такомиллаштириш имкони яратилган;
талабаларни касбий методик тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси интерфаол технологияларнинг дидактик имкониятлари ҳамда регулятив-когнитив хусусиятларнинг ўқув-билиш жараёни такрорланувчи компонентларига устуворлик бериш ҳамда ижодий фикрлаш, тасаввурни ривожлантириш ва ўйинларга асосланган методларни ўқув жараёнига динамик ва векторли йўналтириш асосида ривожлантиришга оид хулосалар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 12-апрелдаги 11-05-2293/04 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг интерфаол технологиялар асосида касбий методик тайёргарлигини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш имкони оширилган;
талабаларни касбий методик тайёргарлигини баҳолаш мезонлари таълимни ташкил этишнинг узлюксизлик тамойили, интерактив таълимнинг дидактик имкониятларидан фойдаланиш ҳамда тайёрлов, ишлаб чиқиш, амалиёт, мониторинг ва таҳлил, рефлекция ва доимий такомиллаштириш, инновацион ёндашувлар ва янги технологияларни қўллаш босқичларига функсионал уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 12-апрелдаги 11-05-2293/04 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг касбий методик тайёргарлигини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган.