Sayt test rejimida ishlamoqda

Арустамов Владимир Николаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

    I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Вакуум-ёй разряди катод доғларидаги физик жараёнлар ва металл сиртига таъсирлашнинг вакуум ёйли усуллари”, 01.04.04 - Физик электроника (физика-математика фанлари).
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/FM260.
    Илмий маслаҳатчи: Ашуров Хатам Бахронович, техника фанлари доктори, профессор.
    Диссертация бажарилган муассаса номи: У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
    ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.65.01.
    Расмий оппонентлар: Кремков Михаил Виталевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Максимов Сергей Эвлантиевич, физика-математика фанлари доктори, кат.и.х.; Ниматов Самад Жайсанович, физика-математика фанлари доктори, доцент.
    Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
    II. Тадқиқотнинг мақсади.
    Катод доғларида вакуум ёйи разряд жараёнларининг автоелектрон эмиссияси асосида амалга оширилиш шартларини ва катод доғи хусусиятларини аналитик равишда аниқлаш, катод плазмасининг электрод материали юзага яқин қатлами хусусиятларига таъсирини аниқлаш, шунингдек, волфрам карбиди нанозаррачаларини олиш усулларини, турли геометрияга эга металл маҳсулотлар юзасини вакуум- ёй усулда ишлов бериш усулларини шакллантиришдан иборат.
    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    илк бор вакуум ёйи катод доғи жараёнларни аналитик тадқиқ қилиш доирасида Ф-типли электронлар эмиссияси билан вакуум разряди катод материали атомларининг буғланиш иссиқлиги λа ~ 1.1 - 1.2 эВ дан ошмаганда амалга оширилиши аниқланди. Катод доғининг хусусиятлари белгиланди;
    металл юзасини вакуум ёйи билан тозалашда оптимал шартлар – анод юзасининг катод геометриясини такрорлаши ва электродлараро масофа 20-35 мм эканлиги аниқланди, бу ҳолда юзага яқин қатламда икки қатламли зона – ташқи қатлами углероддан тозаланган қалинлиги 1 мкм гача ва “оқ қатлам” қалинлиги 10–12 мкм гача шаклланади, унинг микроқаттиқлиги 1,4-1,5 баравар ошади ва 681 кгс/мм² ни ташкил қилади;
    илк бор пўлат юзасига қўйилган паст чиқиш ишига эга моддалар вакуум ёй разряди билан пўлат юзасини тозалаш тезлигига, ёй разряднинг ёниш эҳтимолига таъсир қилиши аниқланди, хусусан, КОҲ ва НаОҲ нинг юза консентрацияси 20% бўлганда тозалаш тезлиги 1,8 баравар ошади, ишлов берилган юзанинг ғадир-будурлиги эса 2,5 баравар камаяди;
    ишлов берилаётган металл юзасини тозалаш ва кейинчалик қопламалар қўйишнинг комплекс жараёни асослаб чиқилди ва амалга оширилди, бу жараёнларни бир технологик циклда бажариш ишлов берилаётган юзанинг юқори эксплуатацион хусусиятларини шакллантириши кўрсатилди;
    вакуум ёй разряди ёрдамида углерод электродларидан иборат бўлган системада техник углерод ва оксид волфрам глюкоза билан бириктирилиб 100-200 нм ўлчамдаги волфрам карбиди синтез қилинди;
    илк бор қувурнинг ташқи юзасини вакуум-ёй усулида тозалаш ва қопламалар қоплаш технологик тизими ишлаб чиқилди, бу вакуумланган ҳажмда, қувурнинг ташқи юзаси ва корпуснинг ички юзаси томонидан шакллантириладиган разряд тизимининг технологик қисми элементлари сифатида амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси патенти билан ҳимояланган (№ ИАП 05071, 17.04.2012 й.);
    илк бор, металл қувур маҳсулотнинг ташқи юзасига вакуум ёйи таъсирида сканерловчи электр разряд ёрдамида, ишлов бериш ва қоплама қоплаш модуллари билан электр разряд блоки коаксиал равишда қувур маҳсулотининг ташқи юзасига жойлаштирилиб, ишлов берилаётган юза бўйлаб ҳаракатланиши тизими ишлаб чиқилди. Ушбу натижа Ўзбекистон Республикаси патенти билан ҳимояланган (РУз. ИАП 205116 (13) 31.07.2012 й.);
    илк бор, радиал магнит майдони билан плазма манбаини бошқариш тизими ишлаб чиқилди, вакуум ёй плазма манбаининг плазма оқими параметрларини радиал, мултипол магнит майдони билан бошқарувчи коаксиал магнит тизими ишлаб чиқилди, бу плазма генерацияси самарадорлиги ва ишлов берилаётган маҳсулот юзасини активлаштириш ва қопламалар қўйиш сифатини оширади, Ўзбекистон Республикаси патенти билан ҳимояланган (ИАП06630, 20.04.2019 й.).
    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Вакуумли ёй разряди катод доғларининг вакуум шароитидаги қувурсимон буюмларнинг ташқи юзасига таъсирини комплекс таҳлилий ва экспериментал тадқиқотлар асосида:
металл қувур ташқи юзасини ишлов бериш усули ва уни амалга оширишга мўлжалланган қурилмага Республикаси Ўзбекистон патенти олинди (патент № ИАП 05071, 17.04.2012 й.), бунда вакуумли ёй разрядининг катод доғлари металл юзасига технологик таъсирини шакллантириш бўйича комплекс тадқиқотлар натижалари қўлланилган. Натижада, вакуумли технологик таъсир кўрсатиш зонасини яратиш орқали самарали ечимга эришилган, бу эса корпуснинг ички юзаси ҳамда унда коаксиал жойлаштирилган қувурнинг ташқи юзасига ишлов бериш орқали амалга оширилади;
вакуумда цилиндрик айлана (ичи бўш) буюм юзасига электрозарядли таъсир кўрсатиш усули ва уни амалга ошириш қурилмаси бўйича ҳам Ўзбекистон Республикасининг патенти олинди (патент № ИАП 205116, C23, 31.07.2012 й.). Унда металл юзага катод доғлари орқали технологик таъсир кўрсатиш асослари ишлаб чиқилиб, коаксиал электрод тизимидан фойдаланиш имкониятлари намоён қилинган. Натижада, ишлов бериш юзасини тозалаш ва унга қоплама қоплаш жараёнларини ягона технологик циклда амалга оширишнинг оптимал шароитлари белгиланди. Бу эса технологик жараённи оптималлаштириш, унинг самарадорлигини ва маҳсулот юзасининг функсионал хусусиятларини ошириш имконини берди;
вакуумли ёй манбаси плазма оқимини бошқариш усули бўйича ҳам Ўзбекистон Республикаси патенти олинди (патент № ИАП 06630, 17.11.2019 й.), у ерда вакуумли ёйи плазма манбаси оқимига бошқарувни амалга оширишнинг физик асослари белгиланди. Плазма оқимига перпендикуляр равишда жойлаштирилган магнит қозиқлар орқали радиал, мултипол магнит майдони ҳосил қилиш усули таклиф этилди. Бу усул, плазмада ионларнинг оптимал фазовий тақсимотини таъминлаш ва ишлов берилувчи юзада тозалаш, активлаш ва қопламалар қоплаш жараёнларини самарали амалга ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish