Шакиров Номанжоннинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимоя ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда иккиламчи ресурс чиқиндиларни бошқаришнинг илмий асослари, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий русурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Gr296.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Аминов Хамза Хусанович, техника фанлари фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.18/30.11.2022.Т.153.01 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Турабоев Акмал Нормўминович, биология фанлари доктори, профессор; Ханкелов Тавбай Қаршиевич техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот – Жиззаҳ политехника институти (ЖизПИ).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иккиламчи ресурс чиқиндиларни ҳисоблаш усулларини ва бошқариш тизимини такомиллаштириш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тамойилларини инобатга олиш орқали қурилиш чиқиндиларини тўплаш, сақлаш, ташиш, саралаш, жойлаштириш, қайта ишлаш ва кўмиш каби жараёнларнинг технологик схемаси экологик хавфсизликни таъминлаш ёндашуви асосида такомиллаштирилган;
қурилиш чиқиндиларидан иккиламчи ресурс сифатида фойдаланиш мақсадида атроф-муҳитга бўлган салбий таъсирини камайтиришни тўлиқ инобатга олинган ҳолда экологик индикаторларни 35 та кўрсаткич такомиллаштирилган;
қурилиш чиқиндиларини саралаш ва қайта ишлаш, чиқиндиларни жойлаштириш механизмларни самарали режалаштириш билан ҳажмни оптималлаштиришни такомиллаштириш орқали полигонларидан фойдаланиш муддатини узайтириш бўйича автоматлаштирилган методик дастур ишлаб чиқилган;
чиқиндиларни йиғиш, тошиш, полигонда жойлаштириш тартибларини ҳисобга олган ҳолда иккламчи қурилиш чиқиндиларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришнинг ҳисоблаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда иккиламчи ресурс чиқиндиларни бошқаришнинг илмий асослари бўйича олинган натижалар асосида:
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тамойилларини инобатга олиш орқали қурилиш чиқиндиларини тўплаш, сақлаш, ташиш, саралаш, жойлаштириш, қайта ишлаш ва кўмиш тизими ишлаб чиқилиб “Био эcо сервиcе” МЧЖ полигонига жорий этилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 8-январдаги 03-03/1-03/3-177-сонли маълумотномаси). Натижада қурилиш чиқиндиларини бузишда атроф-муҳит муҳофазаси ва қурилиш чиқиндиларини Юқори Чирчиқ тумани “Био эcо сервиcе” МЧЖ полигонига ташиш логистикасининг бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш учун қўлланиладиган логистика тамойиллари ишлаб чиқилган;
Қурилиш чиқинди полигонлари инфратузилмасини яратиш, иқтисодиётда қурилиш чиқиндиларидан иккиламчи ресурс сифатида фойдаланиш, атроф-муҳитга бўлган салбий таъсирини камайтириш орқали экологик индикаторларни 35 та кўрсаткичлари ишлаб чиқилиб, Био эcо сервиcе” МЧЖга жорий этилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 8-январдаги 03-03/1-03/3-177-сонли маълумотномаси). Натижада атроф-муҳитни муҳофаза қилишда экологик индикаторларни 10 тадан 35 тага етказишга эришилган;
Эски қурилишларни реновация қилиш (бузиш) да атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қурилиш чиқиндиларини полигонларга ташиш логистикаси такомиллаштирилиб, Био эcо сервиcе” МЧЖга жорий этилган. (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 8-январдаги 03-03/1-03/3-177-сонли маълумотномаси). Натижада қурилиш чиқиндиларини бузишда атроф-муҳит муҳофазаси ва қурилиш чиқиндиларини Юқори Чирчиқ тумани “Био эcо сервиcе” МЧЖ полигонига ташиш логистикасининг бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш учун қўлланиладиган логистика тамойиллари ишлаб чиқилган;