Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлатова Азиза Арипджановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оғиз бўшлиғининг яллиғланиш касалликларининг туғруқдан кейинги септик асоратларини ривожланишига таъсирининг клиник ва иммунологик асослари», 14.00.21 – стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Tib806.
Илмий маслаҳатчи: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори; профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Назарова Надира Шариповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Беленова Ирина Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Фаттахов Равшан Абдурашидович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Mara university of technology (Малайзия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
оғиз бўшлиғининг яллиғланиш касалликлари бўлган ҳомиладор аёлларда туғруқдан кейинги даврнинг йирингли-септик касалликлари ривожланишининг асосий патогенетик механизмини ўрганиш асосида уларнинг даволаш-профилактика чораларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладор аёлларда туғруқдан кейинги септик асоратлар ривожланиш хавфининг прогностик белгиси бўлган асосий клиник-иммунологик ва бактериологик предикторлар аниқланган;
ҳомиладорларда оғиз бўшлиғи яллиғланиш касалликларининг иммуносупрессив таъсири туфайли туғруқдан кейинги септик касалликларнинг ривожланишига таъсирининг патогенетик механизмлари, иммун тизимининг энг муҳим биомаркерлари ва уларнинг туғруқдан кейинги давр асоратларини башорат қилишдаги роли аниқланган;
ҳомиладор ва туққан аёлларда оғиз бўшлиғининг яллиғланиш касалликлари фонида оксидатив стрессни келтириб чиқарадиган эркин радикаллар томонидан эндотоксикозни оширувчи динамик мувозанат ва липидларнинг пероксидланиш тизимининг тескари алоқа принциплари бўйича ишлаши бузилиши аниқланган;
туғруқдан кейинги даврда йирингли-септик асоратлар ривожланишининг прогностик предиктори сифатида аёллар қон зардобида эндотоксин мавжудлиги яллиғланиш жараёнининг оғирлигини ва даволаш самарадорлигини башорат қилиш ва баҳолаш учун аҳамияти аниқланган; 
ўтказилган тадқиқотлар асосида ҳомиладор аёлларнинг оғиз бўшлиғини парвариш қилиш бўйича шахсий тавсияларни тақдим этиш имконини берувчи "Oral Health for Moms" мобил иловаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқи бўйича 2024 йил 26 августдаги 5– сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: ҳомиладор аёлларда туғруқдан кейинги септик асоратлар ривожланиш хавфининг прогностик белгиси бўлган асосий клиник-иммунологик ва бактериологик предикторлар аниқланган. Илмий янгилик аҳамияти: Ҳомиладор аёлларни стоматологик кузатиб бориш зарурлигини, асоратларнинг эрта дагностикаси ва прогнозлаш асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд шаҳридаги 7-сон кўп тармоқли поликлиникаси бўйича буйруқ (8.11.2024 й. №73), Самарқанд шаҳар 1-туғруқхонаси бўйича буйруқ (8.11.2024 й. №480), Самарқанд шаҳар 3-туғруқхонаси бўйича буйруқ (3.11.2024 й. №7), Самарқанд вилояти стоматологик поликлиникасининг бўйича буйруқ (3.11.2024 й. №9) билан амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Ҳомиладор аёлларнинг тугруқдан кейинги асосаратларни олди олинган. Иқтисодий самарадорлиги: Оғир йирингли-септик ҳолатлар ривожланишининг олдини олиш узоқ муддатли ва қиммат турувчи даволаниш, реанимация бўлимларига ётқизиш, қиммат антибиотик терапияси ва жарроҳлик даволаниш учун 73050000 сўм иқтисод қилишга эришилди, бу соғлиқни сақлашга бюджет маблағларини сарфлашни мақбуллаштиради. Хулоса: туққан аёлларда шошилинч туғруқ, ҳомила тушишининг ҳар хил турлари бўлиши, анамнезида кесарча кесиш операцияси мавжудлиги, ҳомиладорлик даврида сурункали темир танқислиги анемияси, турли хил ўткир вирусли инфекциялар стоматологик касалликлар ривожланишининг предиктори сифатида аниқланган
иккинчи илмий янгилик: ҳомиладорларда оғиз бўшлиғи яллиғланиш касалликларининг иммуносупрессив таъсири туфайли туғруқдан кейинги септик касалликларнинг ривожланишига таъсирининг патогенетик механизмлари, иммун тизимининг энг муҳим биомаркерлари ва уларнинг туғруқдан кейинги давр асоратларини башорат қилишдаги роли аниқланган; Илмий янгилик аҳамияти: туғрукдан кейинги асоратларни эрта  олдини олишга клиник ёндашув ўзгартирилган, септик касалликларнинг ривожланиш предикторлари аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд шаҳридаги 7-сон кўп тармоқли поликлиникаси бўйича буйруқ (8.11.2024 й. №73), Самарқанд шаҳар 1-туғруқхонаси бўйича буйруқ (8.11.2024 й. №480), Самарқанд шаҳар 3-туғруқхонаси бўйича буйруқ (3.11.2024 й. №7), Самарқанд вилояти стоматологик поликлиникасининг бўйича буйруқ (3.11.2024 й. №9) билан амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: туғруқдан кейинги септик асоратлар ривожланиши бўйича хавф гуруҳига кирувчи ҳомиладор аёлларни эрта аниқлаш туғруқдан кейинги оғир ҳолатлар, оналар касалланиши ва ўлимини камайтириш орқали профилактик чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Сурункали инфекция ўчоқларини ўз вақтида санация қилиш ва манзилли профилактика тадбирларини тайинлаш имконини беради, бу эса асоратларни қимматбаҳо даволаш, реанимация тадбирлари ва узоқ муддатли касалхонага ётқизишга бўлган эҳтиёжни сезиларли даражада камайтиради, касалхонада ётиш муддати 10 кундан 5 кунгача қисқарди, қўшимча текширувлар учун ҳар бир бемордан 800000 сўм иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: яллиғланиш реакциясининг кучайиши ва яллиғланиш олди ҳамда яллиғланишга қарши цитокинлар ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши туғруқдан кейинги йирингли-септик асоратларнинг ривожланишига ёрдам бериши ва уларнинг патогенездаги роли аниқланган.
учинчи илмий янгилик: ҳомиладор ва туққан аёлларда оғиз бўшлиғининг яллиғланиш касалликлари фонида оксидатив стрессни келтириб чиқарадиган эркин радикаллар томонидан эндотоксикозни оширувчи динамик мувозанат ва липидларнинг пероксидланиш тизимининг тескари алоқа принциплари бўйича ишлаши бузилиши аниқланган; Илмий янгилик аҳамияти: комплекс профилактиканинг бир қисми сифатида антиоксидант терапияни қўллаш истиқболларини очиб беради, шунингдек, хавф гуруҳидаги ҳомиладор аёлларда оксидатив стресс белгиларини кузатиш зарурлигини таъкидлайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд шаҳридаги 7-сон кўп тармоқли поликлиникаси бўйича буйруқ (8.11.2024 й. №73), Самарқанд шаҳар 1-туғруқхонаси бўйича буйруқ (8.11.2024 й. №480), Самарқанд шаҳар 3-туғруқхонаси бўйича буйруқ (3.11.2024 й. №7), Самарқанд вилояти стоматологик поликлиникасининг бўйича буйруқ (3.11.2024 й. №9) билан амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги:  олинган маълумотлар оксидланиш дисбалансини тузатишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш имконини беради, бу эса туғруқдан кейинги оғир ҳолатлар частотасини камайтиришга, аёлларнинг репродуктив саломатлигини яхшилашга, оилавий ва демографик фаровонликни сақлашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: антиоксидант терапияни қўллаш ва туғруқдан олдин оғиз бўшлиғини санация қилиш асоратлар хавфини камайтиришга, даволаниш давомийлиги ва нархини қисқартиришга, касалхонада бўлиш муддатини 10 кундан 5 кунгача қисқартиришга, шунингдек, туғруқдан кейинги даврда аёлларни реанимация қилиш ва тиклаш харажатларини камайтиришга имкон беради, жумладан, 1 кунлик ётоқ 119 сўмни ташкил этганда 5 кун учун 7305000 сўм, даволаниш учун эса 73050000 сўм иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: ҳомиладор ва туққан аёлларда эндотоксикозни ошишига қарши антиоксидант терапия стоматологик асоратлар хавфини камайтирган.
тўртинчи  илмий янгилик: туғруқдан кейинги даврда йирингли-септик асоратлар ривожланишининг прогностик предиктори сифатида аёллар қон зардобида эндотоксин мавжудлиги яллиғланиш жараёнининг оғирлигини ва даволаш самарадорлигини башорат қилиш ва баҳолаш учун аҳамияти аниқланган; Илмий янгилик аҳамияти: стоматологик предикторларнинг прогностик қийматини илмий асослаш стоматологик скринингни ҳомиладорликни олиб бориш стандартига интеграциялаш заруратини келтириб чиқаради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд шаҳридаги 7-сон кўп тармоқли поликлиникаси бўйича буйруқ (8.11.2024 й. №73), Самарқанд шаҳар 1-туғруқхонаси бўйича буйруқ (8.11.2024 й. №480), Самарқанд шаҳар 3-туғруқхонаси бўйича буйруқ (3.11.2024 й. №7), Самарқанд вилояти стоматологик поликлиникасининг бўйича буйруқ (3.11.2024 й. №9) билан амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладорлик ва туғруқнинг асоратли кечиши частотасини камайтиради, оналар ва перинатал касалланиш даражасини пасайтиради, аёлларнинг репродуктив саломатлигини сақлашга ва демографик барқарорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: бу касалхонага ётқизиш муддатини қисқартиришга, интенсив терапия ва антибактериал юкламага бўлган эҳтиёжни камайтиришга, такрорий мурожаатлар ва ногиронликни камайтиришга ёрдам беради. Узоқ муддатли истиқболда бу соғлиқни сақлаш тизимига иқтисодий юкни камайтиришга, аёлларнинг меҳнат қобилиятини сақлаб қолишга олиб келади, жумладан, умумий иқтисод 10 беморга 73050000 сўмни, диагностикага сарф-харажат 8000000 сўмни ташкил қилди. Харажатларнинг самарадорлик коэффициенти ҳисобланганда 9,13 ни ташкил қилди. Хулоса: ишлаб чиқилган дастур туғруқдан кейинги даврда аёлларда йирингли-септик асоратларни ўз вақтида ташхислаш ва янада самарали олдини олишга ёрдам берган.
бешинчи илмий янгилик: ўтказилган тадқиқотлар асосида ҳомиладор аёлларнинг оғиз бўшлиғини парвариш қилиш бўйича шахсий тавсияларни тақдим этиш имконини берувчи "Oral Health for Moms" мобил иловаси ишлаб чиқилган. Илмий янгилик аҳамияти: Иловадан фойдаланиш ҳомиладорлик ва туғруқнинг турли даврларида гигиена ва профилактика тавсияларига риоя қилишни яхшилашга ёрдам берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд шаҳридаги 7-сон кўп тармоқли поликлиникаси бўйича буйруқ (8.11.2024 й. №73),Самарқанд шаҳар 1-туғруқхонаси бўйича буйруқ (8.11.2024 й. №480), Самарқанд шаҳар 3-туғруқхонаси бўйича буйруқ (3.11.2024 й. №7), Самарқанд вилояти стоматологик поликлиникасининг бўйича буйруқ (3.11.2024 й. №9) билан амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: рақамли платформадан фойдаланиш, айниқса, юзма-юз маслаҳат олиш имконияти чекланган шароитда тиббий кузатувнинг узлуксизлигини таъминлайди ва аёлларни ўз соғлиғини фаол бошқаришга жалб қилиш, жамиятда профилактика маданиятини мустаҳкамлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: илова масофадан туриб маслаҳат бериш ва оғиз бўшлиғини мунтазам парвариш қилиш муҳимлигини эслатиш орқали стоматолог ва акушер-гинекологга ташрифлар сонини камайтиришга ёрдам беради, даволаниш ва диагностикадан 1 бемор учун 7850000 сўм иқтисод қилишга эришилди, бу эса ҳам беморлар, ҳам соғлиқни сақлаш тизими учун вақт ва ресурсларни тежайди. Хулоса: янги мобил иловадан фойдаланиш ҳомиладорлик ва туғруқнинг турли даврларида гигиена ва профилактика тавсияларига риоя қилиш билан оғир асоратларни олдини олиш орқали соғлиқни сақлаш тизимига иқтисодий юкни камайтирган, оналар ва перинатал касалланиш даражасини пасайтирган, интенсив терапия ва антибактериал юкламага бўлган эҳтиёжни камайтирган, стоматолог ва акушер-гинекологларга такрорий мурожаатларни ва ногиронликни камайтиришга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish