Нигматова Ирода Маратовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда нутқ ўзгаришига олиб келувчи прикус аномалияларини ташхислаш, профилактика ва комплекс даволаш» 14.00.21–стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Tib705.
Илмий маслаҳатчи: Нигматов Рахматулла Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Амануллаев Рустам Азимжонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аверьянов Сергей Витальевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Озарбайжон тиббиёт университети (Озарбайжон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда нутқ ўзгаришига олиб келувчи прикус аномалияларида клиник-морфофункционал ўзгаришларни ўрганиш, уларни ташхислаш, олдини олиш ва комплекс даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
телерентгенограмма таҳлили асосида болаларда тил ҳолатининг нотўғри жойлашуви тиш-жағ тизими аномалия ва деформацияларининг юзага келиш частотаси билан ижобий корреляцион боғлиқлик (r>0) аниқланган;
тиш-жағ тизими аномалия ва деформациялари сабабли нутқ бузилишида тил параметрларини антропометрик таҳлили орқали тил учи кесув тишларнинг тил юзасига 31,3% дан 57,2% ҳолларда мос келмаслиги исботланган;
аномалия ва окклюзион номутаносибликлар сабабли нутқи бузилган болаларни даволашда миогимнастика усулининг ижобий таъсири алоҳида ҳарфлар талаффуз параметрларини ўртача меъёрдан 93,2% гача тиклашга эришилгани билан исботланган;
нутқ ўзгаришига олиб келувчи прикус аномалиялари бўлган болаларнинг электромиограмма таҳлили мушакларнинг носинхрон ва номувофиқлашган ишлаши, динамик цикллари алмашинувининг бузилиши миқдорий кўрсаткичлар динамик циклининг ўртача давомийлиги 0,85-0,90 сек.гача ошиши билан исботланган;
болаларда нутқнинг бузилишига олиб келган прикус аномалиялари мавжуд болаларнинг саломатлигини яхшилаш учун аномалиянинг кечиш давомийлиги ва даражасини ҳисобга олган ҳолда комплекс даволаш алгоритми ишлаб чиқилган ва унинг самарадорлиги ортодонтик даволаш муддатининг 12,3%га қисқариши билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
5-14 ёшли болаларда нутқ бузилишларига олиб келувчи тиш-жағ тизими аномалиялари (ТЖА)ни ташхислаш, олдини олиш ва даволашнинг янгича ёндашуви бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор тил жойлашишини прикус аномалияларга таъсир этиш биомеханикасини инобатга олган ҳолда нутқнинг бузилишини клиник-морфологик ва функционал таҳлил қилиш асосида ушбу аномалияларнинг тарқалганлик даражаси, касаллик ривожланиш босқичини эрта баҳоловчи мезон сифатида ўрганиш “Нутқ фаолияти бузилган болаларда оғиз бўшлиғини морфофункционал ҳолатини баҳолаш” номли услубий тавсияларда асосланган (Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 24.02.24 йилдаги 01-р/27-сонли хулосаси). Илмий янгиликларни амалиётга жорий этиш ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, хусусан, Андижон вилояти болалар стоматология поликлиникасига, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 4-стоматологик поликлиникасига ҳамда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани тиббиёт бирлашмаси 3-сон болалар стоматология поликлиникаси шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: болаларда тиш-жағ тизимида прикус аномалиялари сабабли оғиз бўшлиғи морфо-функционал ўзгаришлар нутқ бузилишига олиб келишини эрта ташхисланиб, ҳосил бўлаётган аномалияларнинг вужудга келиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: прикус аномалиялари сабабли нутқ фаолияти бузилган болаларда оғиз бўшлиғини морфо-функционал ҳолатидаги ўзгаришларни аниқлаб, эрта ортодонт шифокори кўригидан ўтиши туфайли болаларда кўп босқичли комплекс даволашга эҳтиёж камаяди. Хулоса: Тиш-жағ тизими аномалиялари сабабли нутқ бузилиши ҳолатига қараб, болаларда ўз вақтида ортодонтик даволаш иқтисодий самарадорлиги 36,8%ни ташкил этган. Шунингдек даволаниш кунлари ўртача 2-3 ойга қисқартирилди ва аномалиянинг қайталаниш даражаси сезиларли даражада камайтирилди.
иккинчи илмий янгилик: болаларда тил ҳолатининг нотўғри жойлашуви ва тилнинг компенсация даражасига қараб нутқнинг бузилишига салбий таъсири уларнинг телерентгенографик таҳлил маълумотлари асосида исботлангани “Нутқ фаолияти бузилган болаларда оғиз бўшлиғини морфофункционал ҳолатини бахолаш” номли услубий тавсияларда асосланган (Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 24.02.24 йилдаги 01-р/27-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда тиш-жағ тизимида прикус аномалиялари сабабли оғиз бўшлиғи морфо-функционал ўзгаришлар нутқ бузилишига олиб келишини телерентгенограмма таҳлили натижаларига кўра, ҳосил бўлаётган аномалиялар сабабли нутқ бузилишини оғир ҳолатларини ва вужудга келиши мумкин бўлган асоратларни олдини олишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: прикус аномалиялари сабабли нутқ фаолияти бузилган болаларда телерентеногорамма таҳлилида ўлчов кўрсаткичларни ўзгаришларни аниқлаб, келиб чиқадиган патологик ўзгаришларни камайтиради ва тиш- жағ тизимида вужудга келадиган асоратларни олдини олади. Хулоса: Тилнинг жойлашуви ҳамда тиш-жағ тизими кўрсаткичлари орасидаги боғлиқлик телерентгенограмма таҳлили натижалари аниқ текширув усули сифатида тавсия этилган.
учинчи илмий янгилик: болаларда тил ҳолатининг тўғри жойлаштириш учун юқори жағни кенгайтиришга мўлжалланган янги инновацион ортодонтик кенгайтирувчи қурилма таклиф этилган усул "Болаларда тиш жағ тизими аномалия ва деформацияларда нутқ фаолиятини ремоделланиши ҳамда уни белгиловчи омиллар” номли услубий тавсияларда асосланган (Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 24.02.24 йилдаги 01-р/28-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда тиш-жағ тизимида прикус аномалиялари сабабли тилни морфо-функционал ўзгаришларини инобатга олиб, юқори жағни кенгайтириб, тил учун янги нормал анатомик мухит яратиш ва функционал ҳолатини тиклашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: прикус аномалиялари сабабли нутқ фаолияти бузилган болаларда юқори жағни ва қаттиқ танглайни кенгайтириб, оғиз бўшлиғи анатомик ҳолатини тиклайди ва тилнинг нормал ўз функциясини бажариш учун оптимал шароит яратилади ва нутқ бузилишидаги асоратларни йўқотади. Хулоса: Анъанавий ортодонтик аппаратлар билан даволаш усуслига нисбатан тавсия этилган даволаш иқтисодий самарадорлиги 36,6%ни ташкил этган. Шунингдек даволаниш кунлари 3-3.5 ойга қисқартирилди.
тўртинчи илмий янгилик: болаларда артикуляр миогимнастика усулларидан фойдаланган ҳолда талаффузи бузилган болаларда аномалияларни ортодонтик даволаш самарадорлигини қиёсий таҳлили ва афзаллиги "Болаларда тиш жағ тизими аномалия ва деформацияларда нутқ фаолиятини ремоделланиши хамда уни белгиловчи омиллар” номли услубий тавсияларда асосланган (Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 24.02.24 йилдаги 01-р/28-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда тиш-жағ тизимида прикус аномалиялари сабабли нутқ бузилишига олиб келиши номутоносибликларни даволашда артикуляр миогимнастика самарали ёрдам бериши мушаклар фаолиятини ижобий томонга ўзгариши орқали исотланди. Ижтимоий самарадорлиги: татбиқ натижасида 80-84% асосий гурух болаларда нутқ бузилишини ва аномалияни даволаш муддатини қисқартирди. Иқтисодий самарадорлиги: прикус аномалиялари сабабли нутқ фаолияти бузилган болаларда тил ва оғиз атрофи мушаклар ҳолатидаги функционал ўзгаришларни комплекс даволашга эхтиёж ва шифокорларга ташрифлар камайди. Хулоса: Тиш жағ тизимидаги прикус аномалиялари сабабли нутқ бузилиши ҳолатига қараб, болаларда ўз вақтида миомашқ ўтказиш ва ортодонтик муолажалар анъанавий даволаш усулига нимсбатан 67,8%ни ташкил этган.
бешинчи илмий янгилик: болаларда антропометрик ва телерентгенографик таҳлил маълумотлари асосида комплекс даволаш тил ҳолатининг нотўғри жойлашуви ва нутқнинг бузилишини комплекс даволаш алгоритми “Тиш жағ тизими аномалиялари сабабли нутқ фаолияти бузилган болаларда комплекс даволаш алгоритмини тузиш” номли услубий тавсияларда асосланган (Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 24.02.24 йилдаги 01-р/26-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда тиш-жағ тизимида прикус аномалиялари сабабли нутқ бузилишига олиб келишини эрта ташхислаб, ҳосил булаётган аномалияларнинг оғир ҳолатларини даволаш ва вужудга келиши мумкин бўлган асоратларни олдини олишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: тавсия этилган даволаш алгоритми бемор болаларнинг даволаш самарадорлигини ошириб, тиббий хизматнинг ортиқча харажатларини камайтиради. Иқтисодий самарани пул кўринишида ҳисоблаш, касалликнинг келтириб чиқариш сабабига ва оғирлик даражасига кўра умумий ва маҳаллий даво учун сарфланадиган маблағнинг тўлиқ таннархининг ўртача арифметик қиймати бўйича амалга оширилди. Хулоса: Анъанавий даволаш уцсулларига нисбатан тавсия этилган комплекс даволаш алгоритмининг иқтисодий самарадорлиги 36,6%ни ташкил этган. Шунингдек, даволашга кетган вақт ўртача 3-3,5 ойга қисқартирилди ҳамда рецедивларнинг сезиларли даражада камайишига олиб келди.