Мусашайхова Шахнозахон Козим қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Композит ашёларидан фойдаланган ҳолда тиш кариесини даволашда эмал ва дентинни ҳаво абразив ишлов бериш самарадорлиги» 14.00.21 – стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tib3606.
Илмий раҳбар: Мелькумян Тимур Владимирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Бекжанова Ольга Есеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Копбаева Майра Тайтолеуовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Академик Е.А.Вагнер номидаги Перм давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: композит ашёларни қўллаш орқали тишларни даволашда эмал ва дентин юзасига ҳаво-абразив ишлов беришнинг самарадорлигини ўрганиш ва асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор эмални олмос борлар ёрдамида анъанавий чарҳлаш билан Al2O3 (27 µm) кукунли ҳаво-абразив ишлов беришни биргаликда қўллаш эмал юзасининг кислотали ишлов бериш самарадорлигини ортиши асосланган;
илк бор дентинни эритритол (14 µm) асосли аралашма билан ҳаво-абразивли ишлов беришда дентин каналчаларининг кириш тешигини кенгайиши ва юзасининг микроғадир-будурлигини 3,2 марта ортиши аниқланган;
анъанавий ва ҳаво-абразивли усулда ишлов берилгандан кейинги дентин юзасидаги микроэлементларнинг таркибида клиник жиҳатдан эътиборли бўлган силжишлар кузатилмаганлиги аниқланган;
илк бор дентинни эритритол асосли аралашма билан ҳаво-абразивли ишлов беришда 5-авлод адгезив тизимларни кислотали ишлов бериш вақтини 2 марта қисқарган шароитда қўллаш самарадорлигини ортиши аниқланган;
тиш юзасига алюминий оксид ва натрий бикарбонат асосли аралашмалар билан ҳаво-абразивли ишлов берилиб, 5- ва 7-авлод адгезив тизимлар ишлатилганда композит пломбаларнинг қиррасини бирикишини яхшиловчи янги далиллар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2025 йил 15 январдаги 11/87-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор эмални олмос борлар ёрдамида анъанавий чарҳлаш билан Al2O3 (27 µm) кукунли ҳаво-абразив ишлов беришни биргаликда қўллаш эмал юзасининг кислотали ишлов бериш самарадорлигини ортиши асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тадқиқот давомида ўрта кариеси бўлган беморларни даволашда эмални чарҳлашни оптимал ва муқобил схемаси ишлаб чиқилди. Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий натижалар Тошкент шаҳар «TO‘RTINCHI» МЧЖ шаклидаги даволаш-профилактика муассасасининг стоматология поликлиникасига (20.05.2024 йил, 30-сонли буйруғи) ва Фарғона шаҳри «Фарғона вилояти стоматология поликлиникаси»нинг даволаш-профилактика муассасасига (01.06.2024 йил, 30-сонли буйруғи) татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: композитли тиклашларда эмални алюминий оксиди (27 мкм) билан ҳаво-абразивли ишлов берилганда анъанавий усулга нисбатан клиник сифат 10%, эритритол билан солиштирилгангда эса 13% юқори бўлди. Иқтисодий самарадорлиги: кариесни даволаш жараёнида эмалга ҳаво-абразивли ишлов беришда олинган натижаларга асосланиб, клиникагача бўлган тадқиқотлар самарадорлиги баҳоланди. Хулоса: эмал юзасига алюминий оксиди билан ҳаво-абразивли ишлов беришда анъанавий ва эритритол қўлланилган муқобил усулга нисбатан, юзада юқори даражадаги микродағалликни шаклланишига олиб келди.
иккинчи илмий янгилик: илк бор дентинни эритритол (14 µm) асосли аралашма билан ҳаво-абразивли ишлов беришда дентин каналчаларининг кириш тешигини кенгайиши ва юзасининг микроғадир-будурлигини 3,2 марта ортиши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ўтказилган лаборатория тадқиқотлари асосида чарҳлаш усуллари ва ишлаб чиқилган алюминий оксиди, натрий бикарбонат ва эритритол кукунлари билан дентинни ҳаво-абразивли ишлов берилганда, юқори клиник самарадорлик дентин юзасини эритритол билан ишлов берилганда кўрсатди. Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий натижалар Тошкент шаҳар «TO‘RTINCHI» МЧЖ шаклидаги даволаш-профилактика муассасасининг стоматология поликлиникасига (20.05.2024 йил, 30-сонли буйруғи) ва Фарғона шаҳри «Фарғона вилояти стоматология поликлиникаси»нинг даволаш-профилактика муассасасига (01.06.2024 йил, 30-сонли буйруғи) тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: дентинни қаттиқ қотишмали борлар билан чарҳлашда каналчаларни кириш соҳасини обтурациялайди ва минимал микродағалликка эга бўлган суртилган қаватни ҳосил қилади, эритритол кукуни билан ишлов берилганда эса, бу қават йўқотилади, каналчалар очилади ва максимал микродағаллик таъминланади. Иқтисодий самарадорлиги: СЭМ самарадорлиги кариесни даволашда дентиннинг адгезив юзасини ҳаво-абразив усулда тайёрланганлигининг клиник натижалари билан баҳоланди. Хулоса: анъанавий усул ва алюминий оксиди, натрий бикарбонат кукунларини қўллаш билан олиб борилган муқобил усуллардан фарқли ўлароқ, эритритол асосли кукун билан дентинни ҳаво-абразивли ишлов берилганда суртилган қаватни олиб ташлаш ва дентин каналчаларни максимал сонини очилиши туфайли юзанинг энг юқори микродағаллигини шаклланишини таъминлади.
учинчи илмий янгилик: анъанавий ва ҳаво-абразивли усулда ишлов берилгандан кейинги дентин юзасидаги микроэлементларнинг таркибида клиник жиҳатдан эътиборли бўлган силжишлар кузатилмаганлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: интакт эмални анъанавий чарҳлаш ва Al2O3 кукуни билан ҳаво-абразивли ишлов беришдан кейинги энергодисперсион спектроскопия унинг юзасида фторапатит ҳосил қилувчи фтор атомларини аниқламади. Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий натижалар Тошкент шаҳар «TO‘RTINCHI» МЧЖ шаклидаги даволаш-профилактика муассасасининг стоматология поликлиникасига (20.05.2024 йил, 30-сонли буйруғи) ва Фарғона шаҳри «Фарғона вилояти стоматология поликлиникаси»нинг даволаш-профилактика муассасасига (01.06.2024 йил, 30-сонли буйруғи) татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: анъанавий ва ҳаво-абразив ишлов жараёнида пухта пневмогидробластинг ва визуал назорат абразив билан ифлосланмаган тоза адгезив юзаларни таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: лаборатор ишлов ва тозалашдан кейинги тиш юзасининг элемент таҳлили композит ашё қўллаш билан кариесни даволашни ижобий натижаларини прогнозини асослайди. Хулоса: анъанавий ҳамда ҳаво-абразивлили ишлов беришда тиш юзасида абразивли контаминация кузатилмади, эритритол билан интакт эмалга ишлов берилганда фтор атомлари максимал сақланди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор дентинни эритритол асосли аралашма билан ҳаво-абразивли ишлов беришда 5-авлод адгезив тизимларни кислотали ишлов бериш вақтини 2 марта қисқарган шароитда қўллаш самарадорлигини ортиши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: 5-авлод адгезив тизимни қўллаганда, дентин юзасини эритритол асосли кукун билан ҳаво-абразивли ишлов бериш дентинни кислотали ишлов бериш вақтини 2 марта қисқартириш шарти билан, композит ашёси билан ишончли боғланишни таъминлайди. Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий натижалар Тошкент шаҳар «TO‘RTINCHI» МЧЖ шаклидаги даволаш-профилактика муассасасининг стоматология поликлиникасига (20.05.2024 йил, 30-сонли буйруғи) ва Фарғона шаҳри «Фарғона вилояти стоматология поликлиникаси»нинг даволаш-профилактика муассасасига (01.06.2024 йил, 30-сонли буйруғи) тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: анъанавий ва ҳаво-абразивли чарҳлаш билан тўғри танланган адгезив тизим кариесни даволаш натижаси ва сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: композитларнинг эмал ва дентинга адгезиясини лаборатория синовларининг самарадорлиги турли чарҳлаш усуллари ва адгезив тизимлар бўйича асоратларни бартараф этишга сарфланадиган вақт ва ашёларни тежаш асосида баҳоланади. Хулоса: дентинни эритритол билан лабораторияда ҳаво-абразив чарҳлаш кислотали ишлов вақтини қисқартиради ва суртилган қаватни олиб ташлаш, дентин каналчаларини очиш ҳисобига 5-авлод адгезивларининг самарадорлигини 1,3 марта оширади.
бешинчи илмий янгилик: тиш юзасига алюминий оксид ва натрий бикарбонат асосли аралашмалар билан ҳаво-абразивли ишлов берилиб, 5- ва 7-авлод адгезив тизимлар ишлатилганда композит пломбаларнинг қиррасини бирикишини яхшиловчи янги далиллар аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: 5- ва 7-авлод адгезив тизимлардан фойдаланганда, эмал юзасини алюминий оксиди (27 µm) билан ҳаво-абразивли ишлов бериш композит пломбани қирраларини бирикишини бузулишдан сақлайди ва реставрацияларнинг эстетик ҳолатини узоқ муддат сақланишини таъминлайди. Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий натижалар Тошкент шаҳар «TO‘RTINCHI» МЧЖ шаклидаги даволаш-профилактика муассасасининг стоматология поликлиникасига (20.05.2024 йил, 30-сонли буйруғи) ва Фарғона шаҳри «Фарғона вилояти стоматология поликлиникаси»нинг даволаш-профилактика муассасасига (01.06.2024 йил, 30-сонли буйруғи) татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: дентин юзасини натрий бикарбонат (40 µm) ёки эритритол (14 µm) аралашмалар билан ишлов бериш, эмал юзасини алюминий оксиди (27 µm) кукуни билан чарҳлаш билан қиёсий ҳаво-абразив ишлов бериш энг яхши клиник натижага эришишни таъминлайди, бу эса ўз навбатида стоматологларнинг ижтимоий мавқеини ва беморларни ўзини баҳолаш даражасини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: эмални алюминий оксиди (27 µm) билан, дентинни эса натрий бикарбонат (40 µm) ёки эритритол (14 µm) билан ҳаво-абразив усулда ишлов бериш даводан кейинги сезгирлик ва пломбаларнинг эстетик бузилишлари билан беморларнинг қайта мурожат қилиш частотасини 1,9 баробар камайтиради. Хулоса: ҳаво-абразив ишлов билан дентинни натрий бикарбонат (40 µm) ёки эритритол (14 µm) кукуни билан, эмални алюминий оксиди (27 µm) кукуни билан ишлов беришда пломба қиррасини стабил бирикиши таъминланади, турғун даводан кейинги сезгирлик ва рецидив кариесни йўқолишини таъминлайди.