Sayt test rejimida ishlamoqda

Суванов Сардорбек Анвар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори маҳсулдор сигирларда персистент сариқ тананинг диагностикаси ва даволаш усуллари”, 16.00.02 – Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродуксияси биотехникаси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/В140
Илмий раҳбар: Кулдашев Отамурод Уразович, ветеринария фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ветеринария илмий-тадқиқот институти, PhD06/29.10.2021.В.139.01.
Расмий оппонентлар: Илясов Азиз Саидмуродович, биология фанлари доктори, профессор; Джуманов Собиржон Муродович, ветеринария фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори маҳсулдор сигирларда персистент сариқ тананинг йил фасллар бўйича учраш даражаси, иқтисодий зарари ва этиологиясини таҳлил қилиш, диагностикаси, даволаш ва олдини олишда юқори самара берувчи махсус усулларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилоятининг қорамолчилик фермер хўжаликларида текширилган 570 бош маҳсулдор сигирларнинг 166 боши (29,1%) да қисирлик қайд этилиб, шундан 51 бош (8,94%) сигирларда персистент сариқ тана аниқланган;
тадқиқот ўтказилган хўлаликлардаги сигирларда патологик сариқ тананинг тарқалиши йил фасллари кесимида тарқалиши таҳлил қилинганида ёзда 43,1%, қишда 56,9 фоизни ташкил этиши аниқланган;
сигирларда қисирлик ва туққандан кейинги тухумдонларда учрайдиган персистент сариқ тананинг  сабаблари алиментар, экспулатацион, симптоматик ва микроиқлимга боғлиқ омиллар эканлиги аниқланган;
сигирларда персистент сариқ тананинг диагностикаси ва дифферинсиал диагностикасида ултратовушли текшириш аппаратидан фойдаланиб сонография усули ишлаб чиқилган;
маҳсулдор сигирларда персистент сариқ танани даволашда Гонадин ва Фертадин прапаратларига Мегавит ҳамда Э-селен синхронлаш усулида қўлланилиб такомиллаштирилган ва 100% самара бериши аниқланган;
маҳсулдор сигирларда персистент сариқ тана касаллигини даволаш ва олдини олиш бўйича махсус профилактик тадбирлар ва тавсиянома ишлаб чиқилган ҳамда жорий этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори маҳсулдор сигирларда персистент сариқ тананинг диагностикаси ва даволаш усуллари бўйича бажарилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
“Юқори маҳсулдор сигирларда персистент сариқ тананинг диагностикаси ва даволаш усуллари бўйича тавсиянома” ветеринария амалётига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривижлантириш қўмитасининг 10.02.2025-йил. 02/23-85-сон маълумотномаси). Натажада ушбу тавсияларни қўллаш ҳисобига юқори маҳсулдор сигирларда персистент сариқ танага диагноз қуйишда 100%, даволашда эса 90% терапевтик натижага эришилган;
Сигирларни даволашда синхронлаш усули ишлаб чиқилиб Самарқанд вилояти Самарқанд тумани «Чорва сут сервис», Самарқанд вилояти Пасдарғом тумани «Чортут», «Бобур чорваси», «Лазиза шайдо», «Бешбола» каби бир қатор фермер хўжаликларига жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривижлантириш қўмитасининг 10.02.2025-йил. 02/23-85-сон маълумотномаси). Натижада юқори маҳсулдор сигирларда персистент сариқ танани даволашда юқори терапевтик самара бериши, сигирларни куйга келиши ва оталанишини тезлаштиришга эришилган, сарфланган 1 сўм ҳаражат қоплами 8,8 сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish