Шаропов Санжар Ғайратовичнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хейло ва уранопластика операцияларини юзнинг ўрта қисми ўсиши ва ривожланишига таъсири”, 14.00.21 - Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Tib867.
Илмий раҳбар: Азимов Мухамаджон Исмоилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03.
Расмий оппонентлар: Камолова Феруза Рахматиллоевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Баймуродов Шуҳрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мамедов Адилъ Аскерович тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси)
Етакчи ташкилот: Sungkyunkwan университети, Самсунг тиббиёт маркази, (Корея Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори лаб танглай туғма кемтиги оғирлиги ва операция муддатларига қараб хейло ва уранопластиканинг турли усулларининг юз ўрта қисмининг шаклланишига таъсирини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори лабнинг бир томонлама тўлиқ кемтигини аньанавий усулда бартараф қилишдан 1-1.5 йил ўтгач лабнинг юқорига тортилиши ҳамда юқори жағ фрагментларига босимнинг кучайиши, ўз навбатида ретрогнатиянинг шаклланишига олиб келиши исботланган;
Азимов-Шаропов хейлопластика усули лабнинг барқарор узайишини таъминлаши билан бир қаторда лабнинг етарли баландлигини яратиб, оғиз айлана мушагини учма-уч тикиш ва лабнинг юқори жағ фрагментларига босимини олдини олиш ҳамда яхши эстетик натижаларга эришиш асосланган;
илк бор Азимов-Шаропов усулида тикланган юқори лабнинг электронейромиографик баҳолаш усули ишлаб чиқилган ҳамда бу оғиз айлана мушакни учма-уч тикилган ҳолатда содир бўладиган жараёнлар аниқланган;
жағларнинг антропометрик моделлари орқали, олд сут тишлари чиқишидан олдин ўтказилган хейлопластикада мушак толаларини ёнма-ён тикиш дисфункцияга олиб келиб, бу ўз навбатида алвеоляр ўсиққа босимни ошишига ва алвеоляр ўсиқнинг ретрузияси ривожланишига сабаб бўлиши исботланган;
илк маротоба цефалометрик тадқиқотлар асосида эрта велопластикадан 1,5-2 йил ўтгач, сагиттал ва трансверсал ўлчамлар соғлом ўлчамлардан фарқ қилмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори лаб ва танглай туғма кемтиги билан туғилган болаларни ташхислаш ва жарроҳлик даволашни яхшилаш бўйича илмий изланиш натижаларига кўра:
биринчи илмий янгилик: юқори лабнинг бир томонлама тўлиқ кемтигини аньанавий усулда бартараф қилишдан 1-1.5 йил ўтгач лабнинг юқорига тортилиши ҳамда юқори жағ фрагментларига босимнинг кучайиши, ўз навбатида ретрогнатиянинг шаклланишига олиб келиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: таклиф этилган хейлопластика усули лабнинг барқарор узайишини таъминлаши, лабнинг етарли баландлигини яратиши, айлана мушакларни "охири охирига" туташтириши ва лабнинг юқори жағ фрагментларига босимини олдини олиши ҳамда яхши эстетик натижаларга эришилиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий маълумотлар республиканинг бир қатор клиникалари, жумладан Болалар Миллий Тиббиёт маркази ва Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (“Хейло ва уранопластикадан олдин ва кейинги морфологик ҳолатни таққослаб баҳолаш” Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши 16.01.2023 йилда 8 м-р/84-сон билан тасдиқланган, “Хейло ва уранопластика ўтказилган болаларда замонавий текшириш усуллари” Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши 16.01.2023 йилда 8 м-р/85-сон билан тасдиқланган) ва амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги ЮЛТТК бўлган болаларда тиш-жағ тизими ҳолатини аниқлаш ва бу ҳолатда стоматологик ёрдам кўрсатиш биринчи қатновиданоқ беморларнинг анамнезлари ва ташҳислашга асосланиб, самарали даволашга эришилиши, такомиллаштирилган хирургик усуллар билан самарали даволаш усулларини стоматологлар амалиётида муваффақиятли фойдаланиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги юқори лабнинг бир томонлама тўлиқ кемтигида қўлланилган такомиллаштирилган хирургик усуллар орқали даволаш самарадорлигининг ошиши натижасида қатнов сонини 25-30% гача камайтирилиши, 8-10 ойлик даволаш муддатини 6-8 ойгача қисқартирилиши таъминланди. Бир беморда ташҳислаш ва даволаш учун харажатлар миқдори 187000 сўм бўлгани ҳолда, тадқиқотда иштирок этган 178 нафар бемор комплекс даволашда даво муддати 4 қатновга қисқариши ҳисобига иқтисодий самарадорлик ҳисоблаб чиқилди ва бюджет маблағларини 7 млн 332 минг 450 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Бундан ташқари, қўлланилган усул асоратларнинг олдини олиш, қайта операцияларга бўлган эҳтиёжни камайтириш, патологик жараённинг авж олишини тўхтатиш ҳисобига қўшимча иқтисодий самара ҳам таъминлади. Хулоса: Азимов-Шаропов усулини қўллаш ва унинг асоратларини олдини олиш мақсадида такомиллаштирилган хирургик ёндашувни даволаш амалиётига жорий қилиниши ҳар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини 187000 сўмга, умумий ҳисобда эса 7 млн 332 минг 450 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
иккинчи илмий янгилик: Азимов-Шаропов хейлопластика усули лабнинг барқарор узайишини таъминлаши билан бир қаторда лабнинг етарли баландлигини яратиб, оғиз айлана мушагини учма-уч тикиш ва лабнинг юқори жағ фрагментларига босимини олдини олиш ҳамда яхши эстетик натижаларга эришиш асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: таклиф этилган хейлопластика усули лабнинг барқарор узайишини таъминлаши, лабнинг етарли баландлигини яратиши, айлана мушакларни "охири охирига" туташтириши ва лабнинг юқори жағ фрагментларига босимини олдини олиши ҳамда яхши эстетик натижаларга эришилиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий маълумотлар республиканинг бир қатор клиникалари, жумладан Болалар Миллий Тиббиёт маркази ва Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (“Хейло ва уранопластикадан олдин ва кейинги морфологик ҳолатни таққослаб баҳолаш” Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши 16.01.2023 йилда 8 м-р/84-сон билан тасдиқланган, “Хейло ва уранопластика ўтказилган болаларда замонавий текшириш усуллари” Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши 16.01.2023 йилда 8 м-р/85-сон билан тасдиқланган) ва амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ЮЛТТК бўлган болаларда тиш-жағ тизими ҳолатини аниқлаш ва бу ҳолатда стоматологик ёрдам кўрсатиш биринчи қатновиданоқ беморларнинг анамнезлари ва ташҳислашга асосланиб, самарали даволашга эришилиши, такомиллаштирилган хирургик усуллар билан самарали даволаш усулларини стоматологлар амалиётида муваффақиятли фойдаланиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган хейлопластика усули орқали даволаш самарадорлигининг ошиши натижасида қайта операциялар сонини 35% гача камайтирилиши, 10-12 ойлик реабилитация муддатини 7-9 ойгача қисқартирилиши таъминланди. Бир беморда даволаш учун харажатлар миқдори 215000 сўм бўлгани ҳолда, тадқиқотда иштирок этган 178 нафар бемор комплекс даволашда даво муддати қисқариши ва асоратлар сонининг камайиши ҳисобига иқтисодий самарадорлик ҳисоблаб чиқилди ва бюджет маблағларини 9 млн 456 минг 700 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Бундан ташқари, қўлланилган усул асоратларнинг олдини олиш, эстетик ва функционал бузилишларни бартараф этиш ҳисобига қўшимча иқтисодий самара ҳам таъминлади. Хулоса: Янги хейлопластика усулини даволаш амалиётига жорий қилиниши ҳар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини 215000 сўмга, умумий ҳисобда эса 9 млн 456 минг 700 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
учинчи илмий янгилик: илк бор Азимов-Шаропов усулида тикланган юқори лабнинг электронейромиографик баҳолаш усули ишлаб чиқилган ҳамда бу оғиз айлана мушакни учма-уч тикилган ҳолатда содир бўладиган жараёнлар аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Таклиф этилган электронейромиографик баҳолаш усули юқори лабнинг функционал ҳолатини объектив баҳолаш, оғиз айлана мушак тўқималарининг тикланиш динамикасини кузатиш ва даволаш самарадорлигини назорат қилиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий маълумотлар республиканинг бир қатор клиникалари, жумладан Болалар Миллий Тиббиёт маркази ва Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (“Хейло ва уранопластикадан олдин ва кейинги морфологик ҳолатни таққослаб баҳолаш” Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши 16.01.2023 йилда 8 м-р/84-сон билан тасдиқланган, “Хейло ва уранопластика ўтказилган болаларда замонавий текшириш усуллари” Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши 16.01.2023 йилда 8 м-р/85-сон билан тасдиқланган) ва амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги ЮЛТТК бўлган болаларда юқори лаб функционал ҳолатини объектив баҳолаш орқали индивидуал даволаш режасини тузиш, асоратларни эрта аниқлаш ва келажакда юз-жағ тизими деформацияларининг олдини олиш имконини берди. Бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва ижтимоий мослашувини енгиллаштиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: электронейромиографик баҳолаш усулини қўллаш орқали юқори лаб функциясини тўлиқ тиклаш натижасида қайта операциялар сонини 40% гача камайтирилиши, реабилитация муддатини 11-13 ойдан 8-9 ойгача қисқартирилиши таъминланди. Бир беморда текшириш ва даволаш учун харажатлар миқдори 192000 сўм бўлгани ҳолда, тадқиқотда иштирок этган 178 нафар бемор комплекс даволашда қайта аралашувлар сонининг камайиши ҳисобига иқтисодий самарадорлик ҳисоблаб чиқилди ва бюджет маблағларини 8 млн 543 минг 360 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Бундан ташқари, қўлланилган усул узоқ муддатли асоратларнинг олдини олиш, эстетик ва функционал бузилишларни эрта босқичда аниқлаш ҳисобига қўшимча иқтисодий самара ҳам таъминлаган. Хулоса: Электронейромиографик баҳолаш усулини даволаш амалиётига жорий қилиниши ҳар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини 192000 сўмга, умумий ҳисобда эса 8 млн 543 минг 360 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: жағларнинг антропометрик моделлари орқали, олд сут тишлари чиқишидан олдин ўтказилган хейлопластикада мушак толаларини ёнма-ён тикиш дисфункцияга олиб келиб, бу ўз навбатида алвеоляр ўсиққа босимни ошишига ва алвеоляр ўсиқнинг ретрузияси ривожланишига сабаб бўлиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Таклиф этилган антропометрик баҳолаш усули хейлопластика операциясидан кейинги жағлар ривожланишини объектив баҳолаш, мушак толалари тикиш усулининг узоқ муддатли оқибатларини прогнозлаш ва тиш-жағ аномалияларининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни режалаштириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий маълумотлар республиканинг бир қатор клиникалари, жумладан Болалар Миллий Тиббиёт маркази ва Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (“Хейло ва уранопластикадан олдин ва кейинги морфологик ҳолатни таққослаб баҳолаш” Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши 16.01.2023 йилда 8 м-р/84-сон билан тасдиқланган, “Хейло ва уранопластика ўтказилган болаларда замонавий текшириш усуллари” Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши 16.01.2023 йилда 8 м-р/85-сон билан тасдиқланган) ва амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги ЮЛТТК бўлган болаларда юз-жағ тизими ривожланиш динамикасини кузатиш орқали жағлар деформацияларини эрта аниқлаш, ўз вақтида профилактик чораларни кўриш ва ортодонтик ёрдамни режалаштириш имконини берди. Бу эса беморларнинг тиш-жағ тизими функционал ҳолатини яхшилаш ва эстетик кўрсаткичларини оптималлаштиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: антропометрик баҳолаш усулини қўллаш орқали оптимал хирургик ёндашувни танлаш натижасида ортодонтик ва ортопедик аралашувлар сонини 45% гача камайтирилиши, даволаш муддатини 12-14 ойдан 7-10 ойгача қисқартирилиши таъминланди. Бир беморда текшириш ва комплекс даволаш учун харажатлар миқдори 234000 сўм бўлгани ҳолда, тадқиқотда иштирок этган 178 нафар бемор даволашида қўшимча аралашувлар сонининг камайиши ҳисобига иқтисодий самарадорлик ҳисоблаб чиқилди ва бюджет маблағларини 10 млн 472 минг 880 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Бундан ташқари, қўлланилган усул кейинги ортодонтик ва ортопедик муаммоларнинг олдини олиш, юз-жағ тизими деформацияларини эрта босқичда коррекциялаш ҳисобига қўшимча иқтисодий самара ҳам таъминлади. Хулоса: Антропометрик баҳолаш усулини даволаш амалиётига жорий қилиниши ҳар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини 234000 сўмга, умумий ҳисобда эса 10 млн 472 минг 880 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
бешинчи илмий янгилик: илк маротоба цефалометрик тадқиқотлар асосида эрта велопластикадан 1,5-2 йил ўтгач, сагиттал ва трансверсал ўлчамлар соғлом ўлчамлардан фарқ қилмаслиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Таклиф этилган эрта велопластика усулининг тўқималар регенерациясига ижобий таъсири цефалометрик тадқиқотлар орқали исботланган. Бу операциядан кейинги тўқималар тикланишини объектив баҳолаш, реабилитация жараёнини индивидуал режалаштириш ва функционал натижаларни оптималлаштириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий маълумотлар республиканинг бир қатор клиникалари, жумладан Болалар Миллий Тиббиёт маркази ва Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (“Хейло ва уранопластикадан олдин ва кейинги морфологик ҳолатни таққослаб баҳолаш” Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши 16.01.2023 йилда 8 м-р/84-сон билан тасдиқланган, “Хейло ва уранопластика ўтказилган болаларда замонавий текшириш усуллари” Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши 16.01.2023 йилда 8 м-р/85-сон билан тасдиқланган) ва амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ЮЛТТК бўлган болаларда эрта велопластикани қўллаш орқали нутқ ривожланиши ва овқат ютиш функцияларининг тезроқ нормаллашувига эришиш имконини берди. Бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, психоэмоционал ҳолатини стабиллаштириш ва ижтимоий мослашувини енгиллаштиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги ЮЛТТК бўлган болаларда эрта велопластикани қўллаш орқали нутқ ривожланиши ва овқат ютиш функцияларининг тезроқ нормаллашувига эришиш имконини берди. Бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, психоэмоционал ҳолатини стабиллаштириш ва ижтимоий мослашувини енгиллаштиришга хизмат қилади. Хулоса: Эрта велопластика усулини даволаш амалиётига жорий қилиниши ҳар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини 258000 сўмга, умумий ҳисобда эса 11 млн 505 минг 400 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.