Sayt test rejimida ishlamoqda

Тухтаев Достон Ашуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли этиологияли сурункали буйрак касаллигида кардиоренал синдром ривожланишининг предикторлари”, 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib4046.
Илмий раҳбар: Ахмедова Нилуфар Шариповна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Нурбаев Фармон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Кендаев Мажид Латипович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тюмен давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: турли этиологияли  сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда кардиоренал синдром ривожланишига олиб келувчи хавф омиллари ва эрта диагностик мезонларни баҳолаш асосида касалликни эрта аниқлаш ва олдини олиш чора тадбирларини мувофиқлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли этиологияли сурункали буйрак касаллигида кардиоренал синдром ривожланиши нефропатиянинг этиологик хавф омили патогенетик хусусиятларига боғлиқ бўлиб, альбуминурия ва нефринурия даражаси билан тўғри мутаносибликка эга эканлиги  асосланган;
турли этиологияли сурункали буйрак касаллигида юрак фаолияти бузилиши маркерлари (NT-proBNP, галектин -3) ва буйрак фильтрацион фаолияти кўрсатгичлари (нефринурия, IV тип коллаген) орасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланган;
турли этиологияли сурункали буйрак касаллиги мавжуд беморларда ренокардиал синдром ривожланишида инструментал маркерлардан ЭХО-КГ даги чап бўлмача ҳажми ва трансмитрал эрта қон оқими тезлиги билан митрал ҳалқанинг эрта диастолик ҳаракат тезлиги ўртасидаги нисбат (E/e’) кўрсаткичларининг прогностик аҳамияти исботланган;
сурункали буйрак касаллигида кардиоренал синдром ривожланишини башоратлаш ва эрта ташҳислашнинг поғонали мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
«Турли этиологияли нефропатияларда кардиоренал синдром ривожланиши эрта аниқлаш ва башоратлашнинг лаборатор ташхисот усуллари» мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 10 декабрдаги 10\82-сон хулосаси олинган. 
биринчи илмий янгилик. Турли этиологияли сурункали буйрак касаллигида кардиоренал синдром ривожланиши нефропатиянинг этиологик хавф омили патогенетик хусусиятларига боғлиқ бўлиб, альбуминурия ва нефринурия даражаси билан тўғри мутаносибликка эга эканлиги  асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: Турли этиологияли СБК мавжуд беморларда КРС ривожланишини башоратлашда нефроратия келиб чиқишига олиб келувчи хавф омилларини аниқлаш муҳим аҳамиятли бўлиб, бу даво самарадорлигига таъсир қилади. Иқтисодий самарадорлиги: турли этиологияли нефропатияларда КРС ривожланишини олдини олишда нефропатияни келтириб чиқарган хавф омилини аниқлаш ва бартараф эитиш орқали беморларда СЮЕ ривожланиш муддати кечиктирилади, беморларнинг стационар давога эҳтиёжи пасаяди. Беморларнинг стацонар даво кунлари қисқариши натижасида ҳар бир бемор ҳисобидан бюджетдан ташқари маблағлардан 547200 сўм, бюджет маблағларидан 206039 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса. Турли этиологияли СБК да КРС  ривожланиши олдини олиш ва башоратлашда хавф омилларини аниқлаш ва бартараф этиш  самарадорлиги исботланганлиги,  СЮЕ ривожланишини башоратлаш, олдини олиш тадбирлари ишлаб чиқилганлиги билан изоҳланади ва 753239 сўм сиқтисодий самарадорликка эришилган.
иккинчи илмий янгилик. Турли этиологияли сурункали буйрак касаллигида юрак фаолияти бузилиши маркерлари (NT-proBNP, галектин -3) ва буйрак фильтрацион фаолияти кўрсатгичлари (нефринурия, IV тип коллаген) орасидаги корреляцион боғлиқликлар баҳоланган. Ижтимоий самарадорлиги: КРС кузатилган беморларда унинг этиологик омили сифатида бу беморларда буйрак фаолиятини баҳоловчи ишончлилик ва информативлиги юқори бўлган серологик лаборатор маркерларни қўллаш амалий тиббиёт учун жуда қулай бўлиб, СЮЕ эрта аниқлаш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: КРС да  СЮЕ ривожланишини сезгир серологик тестлар ёрдамида аниқлаш ва буйрак фаолиятини тиклаш ушбу беморларда юрак етишмовчилинини даволашга қаратилган сарф харажатларни қисқартириш натижасида ҳар бир бемор учун  бир йил давомида бюджет ҳисобидан 648104 га  иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса. КРС аниқланган беморларда СЮЕ баҳолашда ва зўрайишини олдини олишда буйрак фаолиятини баҳоловчи серологик маркерларни  амалиётга қўллаш орқали  юрак етишмовчилиги хавфини тўғри баҳолаш, ва унинг профилактикасига эришиш имкониятини беради;
учинчи илмий янгилик. турли этиологияли сурункали буйрак касаллиги мавжуд беморларда ренокардиал синдром ривожланишида инструментал маркерлардан ЭХО-КГ даги чап бўлмача ҳажми ва трансмитрал эрта қон оқими тезлиги билан митрал ҳалқанинг эрта диастолик ҳаракат тезлиги ўртасидаги нисбат (E/e’) кўрсаткичларининг прогностик аҳамияти исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: турли этиологияли СБК мавжуд беморларда КРС ривожланишини эрта ташхислаш ва СЮЕ гини башоратлашда прогностик хусусиятга эга лаборатор ва инструментал  маркерларни қўллаш орқали беморда КРС ривожланиб бориши ва асоратланиши олдини олишга эришилган.  Иқтисодий самарадорлиги: СБК мавжуд беморларда КРС  ривожланганда юрак фаолиятини эрта баҳоловчи лаборатор ва инструментал кўрсатгичларни эрта аниқлаш учун  214510 минг сўм сарфланади, бу СЮЕ ривожлангандан кейин қўлланиладиган ташхисот ва даво харажатларидан 6,3 баравар арзон бўлиб,  ҳар бир нафар беморга бир йилда бюджет ҳисобидан 496600 сўм, бюджетдан ташқари 695248 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилишга эришилган. Хулоса. СБК мавжуд беомрларда ривожланган КРС да юрак етишмовчилигни эрта аниқлаш асосида ҳар бир бемор ҳисобига 1351413  
тўртинчи илмий янгилик. сурункали буйрак касаллигида кардиоренал синдром ривожланишини башоратлаш ва эрта ташҳислашнинг поғонали мезонлари ишлаб чиқилган. Ижтимоий самарадорлиги: турли этиологияли СБК мавжуд беморларда КРС ривожланишини эрта аниқлаш, юрак шикастланиш даражасини ўз вақтида  аниқлаш, шунингдек, унинг асоратланишини олдини олишнига мўлжалланган прогностик алгоритм тавсия этилади, сурункали юрак етишмовчилиги профилактикасига эришилади, тиббий текширувлар самарадорлиги ошишига эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: услубий тавсиянома тадбиқ этилгунча  СБК да КРС ривожланишини  ташхислаш кечикиши,  асоратлар билан кечганда ташхис қўйиш, даволашга   қаратилаган чора тадбирлар учун бир йилда ўртача 2795211 сўм сарфланган бўлса, тавсиянома тадбиқ этилгач, бу харажатлар 1018300 сўмгача камайди. Тадқиқотлар бўйича ушбу чора тадбирлари бўйича ўтказилган усуллар бир бемор учун бир йилда ўртача  1776911  сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса. Турли этиологияли СБК мавжуд беморларда КРС ни эрта аниқлаш, юрак етишмовчилигини башоратлаш, хавф омилларини бартараф этиш муҳим аҳамиятга эга ҳамда ушбу чора тадбирлар асосида ҳар бир бемор учун  1776911  сўмга иқтисодий самарадорликка эришилган.
СБК негизида ривожланган кардиоренал синдромда сурункали юрак етишмовчилигини башоратлаш ва эрта ташхислаш самарадорлигини такомиллаштириш тамойиллари соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (26.09.2024 й;  буйруқ № 196);  Бухоро вилояти кўп тармоқли  тиббиёт маркази  (27.09.2024 й; буйруқ 01\607 )  клиник амалиётига тадбиқ этилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish