Қўчқаров Акмал Артигалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабет фонида қорин орти парда бўшлиғи йирингли-яллиғланиш касалликларини хирургик даволашни такомиллаштириш», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Â2022.2.PhD/Tib2900.
Илмий раҳбар: Матмуротов Қувондик Жуманиёзович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Камалов Тельман Туляганович, тиббиёт фанлари доктори; Касимов Адхам Лутфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.В. Вишневский номидаги хирургия Миллий тиббиёт тадқиқот маркази (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш орқали қандли диабет фонида қорин орти йирингли-яллиғланиш касалликлари билан оғриган беморларни хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий тўқималар ҳолатини етарлича баҳоламаслик, зарарланиш соҳасини ва қорин орти соҳасининг фасциал тузилишини ҳисобга олинмаслиги қандли диабет билан оғриган беморларда қорин орти бўшлиғининг йирингли-яллиғланиш касалликларининг кучайишига, ташрихдан кейинги асоратлар ҳамда такрорий хирургик аралашувларга олиб келувчи асосий омиллар эканлиги аниқланган;
қандли диабет фонида қорин орти бўшлиғининг йирингли-яллиғланиш касалликларида патологик жараённинг жойлашувига ва бошланғич зарарланиш ўчоғига боғлиқ ҳолда санацион ташрихларни ўтказишнинг тактик хусусиятлари аниқланган;
қандли диабет билан оғриган беморларда қорин орти бўшлиғининг йирингли-яллиғланиш касалликларида зарарланиш ўчоғи жойлашувига кўра оператив аралашувни амалга ошириш кетма-кетлиги ишлаб чиқилган;
қандли диабет фонида кечадиган қорин орти бўшлиғининг йирингли касалликларида дифференциаллашган хирургик тактиканинг ташрихдан кейинги асоратларнинг минимал даражада кузатилиши билан тавсифланувчи клиник самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қандли диабет фонида қорин орти йирингли-яллиғланиш касалликлари билан оғриган беморларни хирургик даволаш натижаларини яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: маҳаллий тўқималар ҳолатини етарлича баҳоламаслик, зарарланиш соҳасини ва қорин орти соҳасининг фасциал тузилишини ҳисобга олинмаслиги қандли диабет билан оғриган беморларда қорин орти бўшлиғининг йирингли-яллиғланиш касалликларининг кучайишига, ташрихдан кейинги асоратлар ҳамда такрорий хирургик аралашувларга олиб келувчи асосий омиллар эканлиги аниқланганлиги Тошкент тиббиёт академияси Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 9 октябрда 10-23/38-х-сон билан тасдиқланган “Қорин орти бўшлиғининг йирингли-яллиғланиш касалликларини хирургик даволаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 2023 йил 18 июлдаги 71-сон, Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2023 йил 7 июлдаги 122-I-сон ва Тошкент вилояти Янгийўл шахар марказий шифохонасининг 2024 йил 5 сентябрдаги 836-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10/08-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: қандли диабет фонида қорин орти бўшлиғининг йирингли касалликларида хирургик ташрихларни бажариш стратегиясини аниқлашда, патологик жараёнининг жойлашуви ва йирингли фасциитнинг кескинлигини албатта ҳисобга олиш кераклигини имкониятини беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: беморларда юқорида кўрсатилган лаборатор ва бошқа холатларда диагностик кўрсаткичларни ўз вақтида аниқлаш, бошқа қўшимча маркерлар аниқланиши учун керак бўладиган сарф-харажатларни чеклайди ҳамда беморлар даволаниши учун керак бўладиган шифохона кунини қисқартиради. 1 нафар бемор учун 1 кунга керак бўладиган кунлик харажат Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бўлимида ўртача хўжалик ҳисобидан даволанаётган бемор учун 250000 сўм, бюджет ҳисобидан даволанаётган бемор учун эса 200000 сўмни ташкил этади. Госпитализация кунининг 7-12 кундан 5-7 кунга камайтирилиши бир бемор учун хўжалик ҳисобидан 500000 сўм, бюджет ҳисобидан эса 400000 сўмнинг тежалишига олиб келади. Хулоса: Қандли диабети бўлган беморларда қорин парда орти бўшлиғи йирингли-яллиғланиш касалликларида йирингли жараённинг қайси сохада жойлашганлигига қараб тўғри дифференциал усулда учоқ сохасини такомиллаштирилган усулда дренажлаш асосий рол уйнайди, шу билан биргаликда касалликни эрта ташхислаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига маблағнинг ўртача 500000 дан 900000 минг сўмини иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: қандли диабет фонида қорин орти бўшлиғининг йирингли-яллиғланиш касалликларида патологик жараённинг жойлашувига ва бошланғич зарарланиш ўчоғига боғлиқ ҳолда санацион ташрихларни ўтказишнинг тактик хусусиятлари аниқланганлиги Тошкент тиббиёт академияси Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 9 октябрда 10-23/38-х-сон билан тасдиқланган “Қорин орти бўшлиғининг йирингли-яллиғланиш касалликларини хирургик даволаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 2023 йил 18 июлдаги 71-сон, Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2023 йил 7 июлдаги 122-I-сон ва Тошкент вилояти Янгийўл шахар марказий шифохонасининг 2024 йил 5 сентябрдаги 836-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10/08-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: қандли диабет фонида қорин орти бўшлиғининг йирингли-яллиғланиш касалликлари билан оғриган беморларда фасциит белгиларининг намоён бўлиш даражасига қараб асоратларни олдини олишга қаратилган хирургик аралашувни амалга оширишни имконини беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: Тавсия этилган усулдан фойдаланиш асоратларни олдини олиш имконини беради, қўшимча даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтиради. Стационар даволаниш учун энг кам харажат ҳар бир кун учун 547000 сўмни ташкил қилгани ҳолда, шифохонада қолиш муддатлари қисқариши ҳисобига 1 нафар беморга 1 кунда 547000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади. Хулоса: Тавсия этилган усул келиб чиқиши мумкин бўлган асоратларни камайтиради ва касалхонада бўлиш вақтини қисқартиради ҳамда тадқиқот кўлами бўйича ушбу усул қўлланилганда 71 нафар беморларда 1 кун учун 38837000 сўм бюджет маблағлари тежалади;
учинчи илмий янгилик: қандли диабет билан оғриган беморларда қорин орти бўшлиғининг йирингли-яллиғланиш касалликларида зарарланиш ўчоғи жойлашувига кўра оператив аралашувни амалга ошириш кетма-кетлиги ишлаб чиқилганлиги Тошкент тиббиёт академияси Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 9 октябрда 10-23/38-х-сон билан тасдиқланган “Қорин орти бўшлиғининг йирингли-яллиғланиш касалликларини хирургик даволаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 2023 йил 18 июлдаги 71-сон, Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2023 йил 7 июлдаги 122-I-сон ва Тошкент вилояти Янгийўл шахар марказий шифохонасининг 2024 йил 5 сентябрдаги 836-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10/08-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: қандли диабет фонидаги қорин орти бўшлиғининг йирингли-яллиғланиш касалликларида патологик жараённинг анатомик жойлашувини инобатга олган ҳолда мақбул хирургик кириб бориш ҳамда дренажлаш усулини танлашни таъминлайдиган даволаш алгоритми қўлланилганда, натижада асоратлар сонини камайтиришга ва даволаш сифатини оширишга имкон беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: даволаш алгоритмини жорий этилганда 1 нафар беморнинг шифохонада 1 кунлик даволанишига дори-дармон учун жами 382000 сўм миқдоридаги давлат бюджети маблағлари сарфланади. Хулоса: қандли диабет фонидаги қорин орти бўшлиғининг йирингли-яллиғланиш касалликларида патологик жараённинг анатомик жойлашувини инобатга олган ҳолда мақбул хирургик кириб бориш ҳамда дренажлаш усулини танлашни таъминлайдиган даволаш алгоритмини тадбиқ этканда беморларнинг шифохонада даволанишига дори-дармон қисқартириш харажатлари ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=71) 27122000 сўм давлат бюджети маблағлари тежалишини таъминлайди.
тўртинчи илмий янгилик: қандли диабет фонида кечадиган қорин орти бўшлиғининг йирингли касалликларида дифференциаллашган хирургик тактиканинг ташрихдан кейинги асоратларнинг минимал даражада кузатилиши билан тавсифланувчи клиник самарадорлиги исботланганлиги Тошкент тиббиёт академияси Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 9 октябрда 10-23/38-х-сон билан тасдиқланган “Қорин орти бўшлиғининг йирингли-яллиғланиш касалликларини хирургик даволаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 2023 йил 18 июлдаги 71-сон, Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2023 йил 7 июлдаги 122-I-сон ва Тошкент вилояти Янгийўл шахар марказий шифохонасининг 2024 йил 5 сентябрдаги 836-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10/08-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: мақсадсиз дори-дармонлар қўлланилишининг олдини олиш; тор мутахассис шифокорлар маслаҳатининг тежалиши беморларнинг шифохонада даволанадиган кунларининг камайишига сабаб бўлади. Беморнинг шифохонада даволаниш кунининг камайтирилиши ҳам дори-дармонларнинг харажатини камайтиради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: 1 нафар бемор учун 1 кунга керак бўладиган кунлик харажат Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бўлимида ўртача хўжалик ҳисобидан даволанаётган бемор учун 250000 сўм, бюджет ҳисобидан даволанаётган бемор учун эса 200000 сўмни ташкил этади. Госпитализация кунининг 7-12 кундан 5-7 кунга камайтирилиши бир бемор учун хўжалик ҳисобидан 500000 сўм, бюджет ҳисобидан эса 400000 минг сўмнинг тежалишига олиб келади. Хулоса: Такомиллаштирилган амалиётларнинг бажарилиши (асосий гуруҳ (n=71)) бўйича такомиллаштирилган жарроҳлик стратегияси 92.9% ҳолларда яхши натижаларга олиб келди (р>0,005), бу таққослаш гуруҳидаги беморларга (74.7%) қараганда анча юқори ҳисобланади. Ушбу олиб борилган жарроҳлик тактикаси натижасида амалиётдан кейинги даврда ўлим ҳолатларининг қайд этилмади (таққослаш гуруҳида – 11.1% (n=2)) (р>0,005)