Ғуломов Жахонгир Иброхиможон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд юрак ритми бузилган беморларда юрак-қон томир тизими ва эндотелий функциясининг ҳолати» мавзусидаги 14.00.05 - Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib3292.
Илмий рахбар: Шодикулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Тib.30.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Холмурад Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилова Жадида Ахмеджановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: бириктирувчи тўқиманиниг дифференциаллашмагани дисплазияси негизида юрак ритм бузилишлари мавжуд беморларни клиник, лаборатор-инструментал ва генетик маълумотларига таянган холда юрак-қон томир тизими ҳамда эндотелий ҳолатини бахолаш оркали касаллик кечишини башорат килишини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бириктирувчи тўқима дифференциаллашмагани дисплазияси негизида юрак ритми бузилишлари бўлган беморларда таккослаш гурухига нисбатан кўкрак қафаси ва умуртқа поғонаси деформациялари кўпроқ (P<0,001) учраши аниқланган хамда бу аритмик синдром ривожланишида патогенетик ахамиятга эга эканлиги асосланган;
бириктирувчи тўқима дифференциаллашмагани дисплазияси негизида юрак ритм бузилишлари бўлган беморларда бириктирувчи тўқима дезорганизатциясининг ривожланишида морфологик субстрат сифатида эндотелиал дисфункция, ангиогенезни рағбатлантирилиши ва антирадикал мудофаа тизими ферментлари фаолиятининг нисбий етишмовчилиги прогностик маркер сифатида қўлланилиши асосланган;
илк бор бириктирувчи тўқима дифференциаллашмагани дисплазияси бўлган беморларда EDN-1 генининг Asn аллели ва гомозиготали мутант Asn\Asn генотипи БТДД ривожланиши, ММР9 генининг А алели ва мутант А\А генотипи ташувчиларида юрак ритм бузилиши хавфи юқори эканлиги исботланган;
бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазия негизида юрак ритм бузилишлари билан оғриган беморларда аритмия тури ва оғирлик даражасига кўра ананавий даво усулига кўшимча магний препарати қўлланилганда даволаш самарадорлиги юқори бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд юрак ритми бузилган беморларда юрак-қон томир тизими ва эндотелий функциясининг ҳолати бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 март 13\23-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: бириктирувчи тўқима дифференциаллашмагани дисплазияси негизида юрак ритми бузилишлари бўлган беморларда таккослаш гурухига нисбатан кўкрак қафаси ва умуртқа поғонаси деформациялари кўпроқ (P<0,001) учраши аниқланган хамда бу аритмик синдром ривожланишида патогенетик ахамиятга эга эканлиги асосланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2024 йил 25 декабрдаги 5-сони билан тасдиқланган “Бириктирувчи тукима дисплазияси мавжуд юрак ритми бузилган беморларда клиник-лаборатор ва инструментал текширишлар алгоритми” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббий марказига 2025 йил 14 февралдаги 23-сонли буйруғи билан, Самарканд вилояти тиббиёт бирлашмаси 2025 йил 18 февралдаги 28-U -сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 март 13\23-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бириктирувчи тўқима дифференциаллашмагани дисплазияси фонида юрак ритм бузилишлари бўлган беморларда клиник ўзига хос хусусиятлар аниқланди ва эрта ташхислаш мезонлари ишлаб чиқилган Бу чора – тадбирлар беморларда касалликнинг чуқурлашиши ва ногиронликка олиб келишини олдини олишга имкон яратган. Иқтисодий самарадорлиги: касалликни эрта ташхислаш натижасида асоратлар сони камайтирилган ва стационарда даволаш ётоқ куни 2 кунга қисқарганлиги ва даволашга кетадиган умумий сарф харажатни камайтириш 1 нафар бемор учун 2 кун ҳисобида 600000 сўм давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: бириктирувчи тўқима дифференциаллашмагани дисплазияси негизида юрак ритм бузилишлари бўлган беморларда бириктирувчи тўқима дезорганизатциясининг ривожланишида морфологик субстрат сифатида эндотелиал дисфункция, ангиогенезни рағбатлантирилиши ва антирадикал мудофаа тизими ферментлари фаолиятининг нисбий етишмовчилиги прогностик маркер сифатида қўлланилиши асосланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2024 йил 25 декабрдаги 5-сони билан тасдиқланган “Бириктирувчи тукима дисплазияси мавжуд юрак ритми бузилган беморларда клиник-лаборатор ва инструментал текширишлар алгоритми” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббий марказига 2025 йил 14 февралдаги 23-сонли буйруғи билан, Самарканд вилояти тиббиёт бирлашмаси 2025 йил 18 февралдаги 28-U -сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 март 13\23-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ушбу беморларда касалликни эрта ташхислашни такомиллаштириш, профилактик чора-тадбирларни оптималлаштириш орқали уларнинг ҳаёт сифати яхшиланган, касаллик асоратлари учраш частотаси камайтирилган ва тиббий ёрдам сифатини оширишга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: қўшимча тадқиқотлар учун харажатларни хамда бошқа қиммат диагностика муолажаларига бўлган эҳтиёжни камайтириш билан ифодаланади ва кардиоревматология бўлимида ҳар бир беморнинг бир кунлик даволанишига давлат томонидан сарфланган маблағ 200749 сўм тежалади.
учинчи илмий янгилик: илк бор бириктирувчи тўқима дифференциаллашмагани дисплазияси бўлган беморларда EDN-1 генининг Asn аллели ва гомозиготали мутант Asn\Asn генотипи БТДД ривожланиши, ММР9 генининг А алели ва мутант А\А генотипи ташувчиларида юрак ритм бузилиши хавфи юқори эканлиги исботланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2024 йил 25 декабрдаги 5-сони билан тасдиқланган “Бириктирувчи тукима дисплазияси мавжуд беморлардаюрак ритми бузилишларининг молекуляр-генетик хусусиятлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббий марказига 2025 йил 14 февралдаги 23-сонли буйруғи билан, Самарканд вилояти тиббиёт бирлашмаси 2025 йил 18 февралдаги 28-U -сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 март 13\23-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазиясининг негизида ЮРБ бўлган беморларда аритмияни ривожланишини башоратлаш учун EDN-1 (Lys197Asn) ва MMP9 генлари полиморфизмини тахлил қилиш орқали беморларининг генетик мойиллигини ўрганиш ва клиник-лаборатор кўрсаткичлар орасида боғлиқликни белгилаш натижасида касаллик ривожланиши ва кечиши даражасини ўз вақтида аниқлаш ва асоратларини олдини олишга, хамда ногиронлик даражасини пасайтиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган текшириш усулни амалиётга жорий этилиши касаллик кечишини олдиндан башорат этиш имконини беради ва касаллик оқибати натижасида келиб чикиши мумкин бўлган асоратларни камайтиради ва шулар хисобига давлат томонидан сарфланган маблағлар иқтисод қилинади.
тўртинчи илмий янгилик: бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазия негизида юрак ритм бузилишлари билан оғриган беморларда аритмия тури ва оғирлик даражасига кўра ананавий даво усулига кўшимча магний препарати қўлланилганда даволаш самарадорлиги юқори бўлганлиги аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2024 йил 25 декабрдаги 5-сони билан тасдиқланган “Бириктирувчи тукима дисплазияси мавжуд юрак ритми бузилган беморларда клиник-лаборатор ва инструментал текширишлар алгоритми” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббий марказига 2025 йил 14 февралдаги 23-сонли буйруғи билан, Самарканд вилояти тиббиёт бирлашмаси 2025 йил 18 февралдаги 28-U -сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 март 13\23-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: терапевтик ёндашувларни оптималлаштириш орқали даволаниш харажатларини камайтиришдан иборат бўлиб, бу қўшимча диагностик муолажалар ва шифокорга такрорий ташрифлар заруратини минималлаштиради ва тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши натижасида БТДси клиник белгиларини бартараф этишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: нотўғри тайинланган терапиялар сонини ва қўшимча диагностик муолажаларга бўлган эҳтиёжларни камайтиришга асосланган хамда касалликнинг прогнозини яхшилашга, ҳаёт сифатини оширишга ёрдам беради.