Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшдавлатов Илҳом Эшниёзовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Гинекологикда жарроҳлик амалиётларида  битишмали касалликларнинг эрта диагностикасини ишлаб чиқиш", 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4402.
Илмий рахбар: Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар:  Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Феруза Жавдатовна  тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гинекологик жарроҳлик аралашувларидан кейинги битишма касаллигини эрта ташхислаш, даволаш ва олдини олиш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
гинекологик жарроҳлик аралашувни ўтказган беморларда чаноқ аъзоларининг турли хил битишмали патологиялар ривожланишининг асосий хавф омиллари (гинекологик лапаротомия (60%), шошилинч жарроҳлик аралашувлар (72%); бачадон экстрпацияси (30,7%), кесарча кесиш (34,6%) хамда операция пайтида 1000 мл дан ортиқ қон йўқотиш) аниқланган; 
гинекологик жарроҳлик аралашувини ўтказган аёллар конида  ММP-2 >400 пг/мл ва ММP-9 >350 пг/мл микдорларини ошиши, ҳужайрадан ташқари ҳалокатли таъсир кўрсатиб, фиброз тўқималарнинг ўсиши натижасида битишмаларнинг ривожланиши исботланган; 
гинекологик жарроҳлик аралашувини ўтказган аёлларда битишмаларнинг ривожланишида TNF-α микдорининг 35-45 пг/мл оралиғида ўзгариши аникланган ва бу курсаткич диагностик маркер сифатида кулланилиши асосланган;
операциядан кейинги даврда реабилитация тадбирлари мажмуасида анъанавий давога кушимча дистрептаза ва клександан фойдаланиш, битишма ва репродуктив асоратлар ривожланишини камайтириши аникланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гинекологик жарроҳлик аралашувларида битишмали касалликларнинг эрта ташхислашни ишлаб чиқиш  бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 февралдаги  12-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: гинекологик жарроҳлик аралашувни ўтказган беморларда чаноқ аъзоларининг турли хил битишмали патологиялар ривожланишининг асосий хавф омиллари (гинекологик лапаротомия (60%), шошилинч жарроҳлик аралашувлар (72%); бачадон экстрпацияси (30,7%), кесарча кесиш (34,6%) хамда операция пайтида 1000 мл дан ортиқ қон йўқотиш) аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2024 йил 4 декабрдаги 4-сонли қарори билан тасдиқланган “Гинекологияда жарроҳлик амалиётлари вақтида юзага келган жараёнининг ривожланишини башорат қилиш ва уларнинг олдини олиш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази давлат муассасасининг Самарқанд филиалида 2024 йил 6 декабрдаги 738-сонли буйруқ билан ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази давлат муассасасининг Навоий филиалида 2024 йил 11 декабрдаги 166-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 февралдаги  12-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: турли хил битишмали патологиялар ишончли таҳлилий маълумотлари асосида битишмали жарённинг хавф омилларини аниқлаш ва аниқлашнинг математик модели яратилган бўлиб, ушбу белгиларнинг йиғиндиси асосида жарохллик аралашувлардан кейин битишмали патологияни ривожланиш хавфини олдин диагностика қилишнинг роли ва аҳамияти асосланади ва уларнинг беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсири баҳоланади. Иқтисодий самарадорлиги: битишмали жарённинг хавф омилларини аниқлашнинг математик модели битишмали жараённинг ривожланиш олдиндан аниқлаш имкони берганлиги учун 1 миллион 834 минг сўм бюджетдан ташқари харажатлар тежалган.
иккинчи илмий янгилик: гинекологик жарроҳлик аралашувини ўтказган аёллар конида  ММP-2 >400 пг/мл ва ММP-9 >350 пг/мл микдорларини ошиши, ҳужайрадан ташқари ҳалокатли таъсир кўрсатиб, фиброз тўқималарнинг ўсиши натижасида битишмаларнинг ривожланиши исботланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2024 йил 4 декабрдаги 4-сонли қарори билан тасдиқланган “Гинекологияда жарроҳлик амалиётлари вақтида юзага келган жараёнининг ривожланишини башорат қилиш ва уларнинг олдини олиш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази давлат муассасасининг Самарқанд филиалида 2024 йил 6 декабрдаги 738-сонли буйруқ билан ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази давлат муассасасининг Навоий филиалида 2024 йил 11 декабрдаги 166-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 февралдаги  12-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гинекологик операциялардан кейинги битишмалар ривожланиш хавфини аниқлашда ММP-2 >400 нг/мл ва ММP-9 >350 нг/мл даражалари ўзгариши эрта ташхис қўйиш ва даволаш самарадорлигини оширишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги:  Металопротеиназа 2-чи ва 9-чи даражасининг ошиши, бу ҳужайрадан ташқари ҳалокатли таъсир кўрсатиши, толали тўқималарнинг ўсиши туфайли битишмаларнинг ривожланиши учун шароит яратади. бу 1 миллион 834 минг сўмни тежаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. 
учинчи илмий янгилик: гинекологик жарроҳлик аралашувини ўтказган аёлларда битишмаларнинг ривожланишида TNF-α микдорининг 35-45 пг/мл оралиғида ўзгариши аникланган ва бу курсаткич диагностик маркер сифатида кулланилиши асосланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2024 йил 04 декабрдаги 4-сонли қарори билан тасдиқланган “Гинекологияда жарроҳлик амалиётлари вақтида юзага келган жараёнининг ривожланишини башорат қилиш ва уларнинг олдини олиш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази давлат муассасасининг Самарқанд филиалида 2024 йил 6 декабрдаги 738-сонли буйруқ билан ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази давлат муассасасининг Навоий филиалида 2024 йил 11 декабрдаги 166-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 февралдаги  12-сон хулосаси).   Ижтимоий самарадорлиги: гинекологик жарроҳлик аралашувини ўтказган аёлларда битишмаларнинг ривожланишида юқори даражадаги ТНФ-а нинг патогенетик алоқаси, битишмаларнинг ривожланишида 35-45 пг/мл оралиғида ўзгариши эрта ташхис қўйиш ва даволаш самарадорлигини оширишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: гинекологик жарроҳлик аралашувини ўтказган аёлларда битишмаларнинг ривожланишида юқори даражадаги TNF-α нинг патогенетик алоқаси, битишмаларнинг ривожланишида 35-45 пг/мл оралиғида ўзгариши исботланган, бу кўшимча текшириш ва даволаш учун сарфланадиган маблағларни тежаш имконини берган. 
тўртинчи илмий янгилик: операциядан кейинги даврда реабилитация тадбирлари мажмуасида анъанавий давога кушимча дистрептаза ва клександан фойдаланиш, битишма ва репродуктив асоратлар ривожланишини камайтириши аникланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2024 йил 04 декабрдаги 4-сонли қарори билан тасдиқланган “Гинекологияда жарроҳлик амалиётлари вақтида юзага келган жараёнининг ривожланишини башорат қилиш ва уларнинг олдини олиш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази давлат муассасасининг Самарқанд филиалида 2024 йил 6 декабрдаги 738-сонли буйруқ билан ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази давлат муассасасининг Навоий филиалида 2024 йил 11 декабрдаги 166-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 февралдаги  12-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: операциядан кейинги даврда реабилитация тадбирлари мажмуасида дистрептаздан фойдаланиш, битишма ва репродуктив асоратларни ривожланиш сонини камайтириши  асосланади ва уларнинг беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсири баҳоланади. Иқтисодий самарадорлиги: операциядан кейинги даврда реабилитация тадбирлари мажмуасида дистрептаздан фойдаланиш, битишма ва репродуктив асоратларни ривожланиш сонини камайтириш   имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish