Абдурашитова Элвира Тафкилевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва рус тиллари педагогик дискурсида гендер аспекти”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3121.
Илмий маслаҳатчи: Садуллаева Нилуфар Азимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор; Эргашева Гули Исмаиловна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва рус тилларидаги педагогик дискурсда гендерни ифодалашнинг семиотик воситаларини аниқлаш, тизимли равишда тавсифлаш ва таққослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий тилшуносликда гендер аспектини классик, конструктив ва постмодерн ёндошувлар асосида очиб бериш орқали инглиз ва рус тиллари ўқув материалларида гендернинг намоён бўлиш хусусиятлари педагогик дискурс нуқтаи назаридан очиб берилган;
инглиз ва рус тиллари ўқув материалларида гендерга хос лисоний идентикликнинг энг муҳим босқичининг 7-10 ёшга оид ўқувчилар гуруҳида (бошланғич синф ўқувчилари) намоён бўлиши гендер меъёрларига амал қилган ҳолда хулқ-атвор моделида ижтимоийлашув тамойилига кўра хосланиши далилланган;
инглиз ва рус тилларидаги дарсликларда гендер аспектининг анъанавий ёндашув асосида намоён бўлиши феъл-кесимлар семантикаси, агентив лексемалар, эркак/аёл исмларининг частотаси, гендерга оид ижтимоий функсиялар каби категорияларнинг гендерга оид стереотипларда семиотик бирликлар асосида ифодаланиши исботланган;
рус тилидаги дарсликларида гендерга оид стереотипларни қўллаш частитасининг юқорилиги, инглиз тилидаги дарсликларида эса гендер стереотипларини бартараф этишга қаратилган ёндашувларнинг мавжудлиги гандер аспектининг касбий ва ижтимоий контекстларда нейтрал ролларни ўз ичига олган жиҳатларида намоён бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва рус тилларидаги педагогик дискурснинг гендер аспектини таҳлил қилиш жараёнида ишлаб чиқилган натижа ва хулосалар, услубий ва амалий таклифлар асосида:
педагогик дискурснинг хусусиятлари ва ўқув матнларининг ўзига хос жиҳатларини атрофлича тадқиқ қилиш орқали олинган ўқув материалларидаги гендер репрезентациясини таҳлил қилиш методикасига оид хулосалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2018-2020 йилларда бажарилган “Инновативе Теачинг Эдуcатион ин Матҳематиcс (ИТЕМ) 598587-ЭПП-1-2018-ЭЛ-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП - ЭНВ2” номли лойиҳада фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024 йил 07 январдаги 04/11-1062-сон маълумотномаси). Натижада, тил ва когнитив жиҳатларнинг педагогик дискурсда гендерни тасвирлашга қандай таъсир қилишини тушунишни кучайтиришга эришилган;
гендерга асосланган лингвистик идентификациянинг энг муҳим босқичи 7-10 ёш гуруҳи (бошланғич синф ўқувчилари) эканлиги, чунки бу гендер меъёрларига амал қилган ҳолда хулқ-атвор моделини танлашнинг аниқ ёши эканлиги ҳамда инглиз ва рус тилларидаги дарсликларда гендер репрезентациясига анъанавий ёндашув қўлланилганлиги, уларда гендер стереотипли семиотик бирликларнинг мавжудлиги билан характерланишига оид хулосалардан Урганч Давлат университетида 2017-2020 йилларда бажарилган Эрасмус+ Cапаcитй Буилдинг ин Ҳигҳер Эдуcатион - 597985-ЭПП-1-2018-1-КЗ-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина” номли лойиҳада фойдаланилган (Урганч Давлат университетининг 2023 йил 21 сентябрдаги 06-201/14-сон маълумотномаси). Натижада, маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш ва олий таълимни халқаролаштиришга оид материалларни шакллантириш учун тегишли мисоллар билан лойиҳа мазмунини бойитишга эришилган;
рус дарсликларида гендер стереотиплар тез-тез қайталаниши, инглиз дарсликларида эса гендер стереотипларни бартараф этишда сезиларли ютуқларга эришилганлиги, кўпинча улар касбий ва ижтимоий контекстларда нейтрал ролларни ўз ичига олганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ томонидан эфирга узатилган “Адабий жараён” ва “Таълим ва тараққиёт” номли дастурларнинг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил 27 мартдаги 23-16-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларда педагогик дискурс ва гендерология тушунчаси, унинг терминологияси, методологияси ҳамда инглиз ва ўзбек тиллари маданияти ҳамжамиятидаги фарқ ва ўхшашликлари ҳақидаги билимларни шакллантиришга эришилган.