Каримова Гулчеҳра Абдукаримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оила маънавий муҳити барқарорлигида ота бурчи ва масъулияти (ижтимоий-фалсафий таҳлил)”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fal1154.
Илмий раҳбар: Қаххорова Матлюба Маннофовна фалсафа фанлари доктори, профессор Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Мухторов Азамат Мухторович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ҳусеинова Абира Амановна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оила маънавий муҳити барқарорлигида оталик бурчи масъулиятини оширишга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“бурч” ва “масъулият” тушунчаларининг тарихий-назарий, анъанавий ва замонавий талқинлари қиёсий таҳлили асосида оталик бурчи ва масъулиятига оид қарашлар тизимлаштирилиб, оталик тушунчасининг мазмуни, оталик роли, оталик меҳри, оталикнинг замонавий модели ва ота мақомини оширишнинг ижтимоий-ҳуқуқий механизмлари ҳамда оиладаги ўзаро муносабатларнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари фалсафий жиҳатдан асосланган;
миллий ва умуминсоний қадриятлардаги ота феномени, диний таълимотлар (зардуштийлик, жайнизм, конфусийлик, буддизм, христианлик, ислом) доирасида оталик моҳияти таҳлил қилиниб, масъулият, ҳамкорлик, эмпатия, ҳурмат ва мослашувчанлик каби қадриятлар асосида отанинг оиладаги бурчи ва масъулиятини юксалтиришга хизмат қилувчи аксиологик омиллар (оилавий қадриятлар, ижтимоий нормалар, эътиқод ва шахсий намуна) фалсафий асосланган;
оталарнинг интеграл индивидуаллигини шахсий (эмоционал, интеллектуал, ижтимоий, маънавий, жисмоний) ва ижтимоий (ижтимоий рол, ижтимоий кўникма, ижтимоий мослашув) даражаларда намоён бўлиши ҳамда турли ёшдаги болалар индивидуаллигини шакллантирувчи ижтимоий омиллар (ижтимоий ривожланиш, ижтимоий фаоллик, ижтимоий идентификация, ижтимоий компонентлик, ижтимоий мослашув) билан узвий боғлиқлиги илмий асосланган;
оилавий муҳитнинг турли параметрлари (ижтимоий омиллар, маданий жиҳатлар, таълим-тарбия муҳити, иқтисодий шароит, соғлиқ) ҳамда ота ва бола ўртасидаги муносабат кўрсаткичларини баҳолаш жараёнида, турли оталик позицияларига эга бўлган оталар гуруҳларининг фарзандлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятларидаги фарқлар ва изчиллик аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оила маънавий муҳити барқарорлигида ота бурчи ва масъулиятини ижтимоий-фалсафий нуқтаи-назардан ўрганиш ва тадқиқ этиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижари асосида:
“бурч” ва “масъулият” тушунчаларининг тарихий-назарий, анъанавий ва замонавий талқинлари қиёсий таҳлили асосида оталик бурчи ва масъулиятига оид қарашлар тизимлаштирилиб, оталик тушунчасининг мазмуни, оталик роли, оталик меҳри, оталикнинг замонавий модели ва ота мақомини оширишнинг ижтимоий-ҳуқуқий механизмлари ҳамда оиладаги ўзаро муносабатларнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари фалсафий жиҳатдан асосланган хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2024 йил 7-ноябрдаги 1-13-21-5820 сонли маълумотномаси). Натижада, диссертация иши илмий-амалий янгилик ва хулосалари мамлакатимизда кенг нишонланадиган байрамлар ва бошқа саналарда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида амалга ошириладиган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган;
миллий ва умуминсоний қадриятлардаги ота феномени, диний таълимотлар (зардуштийлик, жайнизм, конфусийлик, буддизм, христианлик, ислом) доирасида оталик моҳияти таҳлил қилиниб, масъулият, ҳамкорлик, эмпатия, ҳурмат ва мослашувчанлик каби қадриятлар асосида отанинг оиладаги бурчи ва масъулиятини юксалтиришга хизмат қилувчи аксиологик омиллар (оилавий қадриятлар, ижтимоий нормалар, эътиқод ва шахсий намуна) мантиқий далилланган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2024 йил 8 ноябрдаги 02/01-66 сонли маълумотномаси). Натижада, диссертация ишида келтирилган таклиф ва тавсиялардан партия фаолиятида партия тизимидаги сиёсий-ҳуқуқий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
оталарнинг интеграл индивидуаллигини шахсий (эмоционал, интеллектуал, ижтимоий, маънавий, жисмоний) ва ижтимоий (ижтимоий рол, ижтимоий кўникма, ижтимоий мослашув) даражаларда намоён бўлиши ҳамда турли ёшдаги болалар индивидуаллигини шакллантирувчи ижтимоий омиллар (ижтимоий ривожланиш, ижтимоий фаоллик, ижтимоий идентификация, ижтимоий компонентлик, ижтимоий мослашув) хусусиятларининг ўзаро боғлиқлиги илмий асосланганлигига оид илмий хулосалардан “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти томонидан тегишли тартибда мутасадди такшилотларга таклиф ва тавсиялар тайёрлашда фойдаланилган. (“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтининг 2024 йил 8-ноябрдаги 01-09-/2344 сонли маълумотномаси). Натижада, тайёрланган таклиф ва тавсияларнингг назарий-методологик ва амалий жиҳатдан асосланиши, самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
оилавий муҳитнинг турли параметрлари (ижтимоий омиллар, маданий жиҳатлар, таълим-тарбия муҳити, иқтисодий шароит, соғлиқ) ҳамда ота ва бола ўртасидаги муносабат кўрсаткичларини баҳолаш жараёнида, турли оталик позицияларига эга бўлган оталар гуруҳларининг фарзандлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятларидаги фарқлар ва изчиллик аниқланган хулоса ва таклифлардан Республика маънавият ва маърифат марказининг ҳудудлар миқиёсида тизимли равишда ўтказиб келинаётган маънавий-маърифий тадбирлар доирасида, Маърифат тарғиботчилар Фарзанд тарбиясида оталар ролини оширишнинг аҳамияти” мавзусида туркум ҳудудий ва масофавий ўқувлар ташкил этиш” мавзуларида ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Тарғиботчи кадрлар учун ўқув-семинарлари ташкил этиш”, “Оилавий муҳит барқарорлигини таъминлашда ота бурчи ва масъулиятини оширишнинг ижтимой-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, оилада отанинг мавқеини оширишда ибратлилик тамойилининг аҳамиятини” ҳамда олий таълим муассасаларида “Оилавий тарбияда отанинг бурчи ва мажбуриятлари”, “Оталик мақомини оширишнинг ҳуқуқий механизмлари” мавзуларида ташкил этилган туркум тадбирларнинг снариясини ишлаб чиқишда ва тайёрлашда, оилаларда яшамайдиган ва фарзандлар ҳаётида иштирок этмайдиган оталар фаолиятини кенгайтириш ҳамда уларнинг оиладаги тарбиядаги иштироки ва масъулиятини ошириш бўйича таклиф ва тавсияларлар ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 11-ноябрдаги 21/63-211-сонли далолатномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар жамиятда оила ва унинг мустаҳкамлигига ижобий таъсир қилиб, глобаллашув шараоитида оталик мақомини белгилаш, замонавий оила моҳиятини англаш, унинг маънавий-ахлоқий негизини мустаҳкамлаш орқали оилавий ажримларни олдини олиш ва оила институтонинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга оид манзилли технологияларни қўллаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.