Рахимова Чарос Хамидулла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона вилоят театрларида миллий драматургиянинг саҳна талқинлари” (1991–2021-й.й.)”, 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/San.184.
Илмий раҳбар Ризаев Амонулла Зуфарович, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01.
Расмий оппонентлар: Аҳметжанова Муқаддас Ваҳобовна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Қобилова Феруза Насруллаевна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона вилоятидаги мусиқали драма театрларининг ташкилий-ижодий шаклланиш жараёнлари, репертуар сиёсати, миллий драматургиядаги жанр ва мавзу хилма-хиллиги масалаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсида замонавий театр санъати ижтимоий тузим-чоризм мустамлакаси таъсирида ташкил топганлиги (1915-1917-йиллар), ҳаваскорлик ижросининг ривожланганлиги (1917-1950-йиллар), профессионаллашув босқичига кўтарилганлиги (1950-1970-йиллар), мустақиллик даврида драматургия, режиссура, актёрлик санъати ривожи учун ижодий кадрларни тайёрлаш ва театрга жалб қилиш тенденсиялари шаклланганлиги аниқланган;
тарихий, мумтоз ва замонавий асарларни саҳналаштиришда муболаға, шартлилик, бадиҳагўйлик каби Фарғона халқ оғзаки ижодига таянилганлиги ҳамда маҳаллий урф-одатлар, ўйинлар, куй-қўшиқлар акс этган саҳнавий хусусиятларнинг спектакллар мазмунига сингдирилганлиги аниқланган;
спектакллар ссенографиясида, саҳна безаклари ва костюмларни тайёрлашда Фарғона водийсига хос бўлган ранг-баранглилик, ёрқинлик, характерлилик, халқ ҳунармандчилиги, миллий каштачилик каби этник бадиий услублардан фойдаланилганлиги далилланган;
мустақиллик даври театри репертуарида илғор замондошлар образларининг саҳна талқинларини яратишга бўлган интилиш тенденсияларининг юзага келганлиги “Сени соғиндим”, “Ҳазон бўлган умрлар”, “Лола ёҳуд барҳамларда унган гул” сингари асарлар мисолида далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона вилояти театрларининг шаклланиши, тараққиёт босқичлари ҳамда замонавий ҳолати юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона водийсида замонавий театр санъати ижтимоий тузим-чоризм мустамлакаси таъсирида ташкил топганлиги (1915-1917-йиллар), ҳаваскорлик ижросининг ривожланганлиги (1917-1950-йиллар), профессионаллашув босқичига кўтарилганлиги (1950-1970-йиллар), мустақиллик даврида драматургия, режиссура, актёрлик санъати ривожи учун ижодий кадрларни тайёрлаш ва театрга жалб қилиш тенденсиялари шаклланганлигига оид хулоса ва таклифлардан Республика театр жамоалари фаолиятини комплекс ўрганишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 7-октябрдаги 02-11-17-3189-сон маълумотномаси). Натижада, театр санъатидаги ташкилий-ижодий жараёнларни ўрганиш, кўрик-фестиваллар ташкил этиш имкони яратилган;
тарихий, мумтоз ва замонавий асарларни саҳналаштиришда муболаға, шартлилик, бадиҳагўйлик каби Фарғона халқ оғзаки ижодига таянилганлиги ҳамда маҳаллий урф-одатлар, ўйинлар, куй-қўшиқлар акс этган саҳнавий хусусиятларнинг спектакллар мазмунига сингдирилганлиги аниқланганганлигига оид хулоса ва таклифлардан “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРКнинг 2024-йил 11-ноябрдаги 06-28-1241-сон маълумотномаси). Натижада, томошабинлар ўзбек театр санъати тарихи ва бугунги жараёнлари ҳақида муҳим маълумотларга эга бўлишган;
спектакллар ссенографиясида, саҳна безаклари ва костюмларни тайёрлашда Фарғона водийсига хос бўлган ранг-баранглилик, ёрқинлик, характерлилик, халқ ҳунармандчилиги, миллий каштачилик каби этник бадиий услублардан фойдаланилганлигига оид хулоса ва таклифлардан Фарғона вилоятидаги мусиқали театрлар репертуарини шакллантиришда, муаллифлар билан ишлашда, ижодий ҳамкорликни ривожлантиришда, гастрол тизимини ташкил этишда, ғоявий-бадиий жиҳатдан юксак бўлган спектаклларни саҳналаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 7-октябрдаги 02-11-17-3189-сон маълумотномаси). Натижада, саҳна ижодкорларида мумтоз асарлар билан ишлаш кўникмасини шакллантириш, асар ғояси ва бадииятининг жамият эстетик тараққиёти билан мутаносиблигини таъминлашга хизмат қилган.
мустақиллик даври театри репертуарида илғор замондошлар образларининг саҳна талқинларини яратишга бўлган интилиш тенденсияларининг юзага келганлиги “Сени соғиндим”, “Ҳазон бўлган умрлар”, “Лола ёҳуд барҳамларда унган гул” сингари асарлар мисолида далилланган хулоса ва таклифлардан “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРКнинг 2024-йил 11-ноябрдаги 06-28-1241-сон маълумотномаси). Натижада, томошабинлар ўзбек театридаги замонавий жараёнлар ҳақида муҳим маълумотларга эга бўлишган.