Гафурова Сайёра Акмаловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Фортепиано концертлари талқини ижрочилик санъати феномени сифатида (пианиночи ва дирижёр фаолияти контекстида)», 17.00.02 – Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/San.271.
Илмий раҳбар: Ганиханова Шойиста Шарафутдиновна, санъатшунослик фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Зенкин Константин Владимирович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор (Москва давлат консерваторияси); Бегматов Сойибжон Маҳмудович, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пианиночи ва дирижёрнинг ижрочилик санъати феноменини аниқлаган ҳолда фортепиано ва оркестр учун концертлар талқини уларнинг ҳамкорликдаги ижодий фаолияти эканлигини исботловчи илмий фаразларни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
романтик эстетикасига оид концертлар ва уларни интерпретасияси бадиий матн талқини мусиқий асар дастурига асосланиб, миллий ўзига хослик (темперамент, медитативлик, товуш тасвирлаш, миллий чолғулар тембрларига тақлид) ва технологик жиҳати билан боғлиқ баъзи ҳиссий ифода воситалари орқали кенгайиши, ижрочиларнинг эстетик тамойиллари эса замонавийлик муаммолари контекстидаги ўзаро алоқасида давр услубини белгилашга кўмаклашиши исботланган;
пианиночи ва дирижёр нафақат регистрлар ва тембрлардан фойдаланиши, балки ҳар бирининг функсионал имкониятларини кенгайтириш орқали ҳам ўзаро таъсир кўрсатишлари асносида, асарнинг композицион ғоясини ва у яратилган маданий-тарихий контекстни тўлиқ идрок этишга йўналтирилган пианиночи ва дирижёрнинг ҳамкорликдаги ижод ҳодисаси аниқланган;
ижрочилик санъатининг асосини чолғу тембр драматургияси (товуш садоланиши, тембр, агогика, артикуляция, оҳанг, ритм ва метр), ижрочилик герменевтикаси (куй қатламларнинг вертикал ва горизонтал қонуниятларига риоя қилиш, штрихлар, услуб ва гармоник тузилишларни тушуниш), шунингдек, талқин жараёнида ижрочиларнинг “кўринмас алоқаси” (пианиночи ва дирижёрнинг қўл ҳаракатлари графикаси ҳамда пластикасининг ўзаро таъсири, энергия, синергия ва товуш “оркестровкаси”) каби кенг кўламли ифода воситалари ташкил этиши исботланган;
пианиночи ва дирижёрнинг бадиий рефлекцияси тембр, чизиқ ва ҳаракат каби учта асосий унсурга асосланиши акс эттирилиши замирида, улар ўзаро таъсирда товушнинг ҳажми, ранги, динамикаси ва темпи каби янги бадиий хусусиятларини юзага келтириши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дирижёрлик ва фортепиано санъати тандеми нуқтаи назаридан фортепиано ва оркестр концертларини талқин қилиш муаммосига бағишланган илмий тадқиқот асосида:
романтик эстетикасига оид концертлар ва уларни интерпретасияси бадиий матн талқини мусиқий асар дастурига асосланиб, миллий ўзига хослик (темперамент, медитативлик, товуш тасвирлаш, миллий чолғулар тембрларига тақлид) ва технологик жиҳати билан боғлиқ баъзи ҳиссий ифода воситалари орқали кенгайиши, ижрочиларнинг эстетик тамойиллари эса замонавийлик муаммолари контекстидаги ўзаро алоқасида давр услубини белгилашга кўмаклашиши исботланган хулоса ва таклифлардан Эрасмус+ МУСАЕ: Мултидисcиплинарй Скиллс фор Артисцъ Энтрепренеуршип гранти доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 15-майдаги 02-11-17-1652-сон маълумотномаси). Натижада, семинар иштирокчилари Ўзбекистон ижрочилик санъати хусусида қизиқарли маълумотларга ва муайян тасаввурларга эга бўлган;
пианиночи ва дирижёр нафақат регистрлар ва тембрлардан фойдаланиши, балки ҳар бирининг функсионал имкониятларини кенгайтириш орқали ҳам ўзаро таъсир кўрсатишлари асносида, асарнинг композицион ғоясини ва у яратилган маданий-тарихий контекстни тўлиқ идрок этишга йўналтирилган пианиночи ва дирижёрнинг ҳамкорликдаги ижод ҳодисаси аниқланган хулоса ва таклифлардан Эрасмус+ МУСАЕ: Мултидисcиплинарй Скиллс фор Артисцъ Энтрепренеуршип гранти доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 15-майдаги 02-11-17-1652-сон маълумотномаси). Натижада семинар иштирокчилари мусиқий асарнинг композицион ғоясини ва у яратилган маданий-тарихий контекстни тўлиқ идрок этишга оид маълумотларга эга бўлишларига эришилган;
ижрочилик санъатининг асосини чолғу тембр драматургияси (товуш садоланиши, тембр, агогика, артикуляция, оҳанг, ритм ва метр), ижрочилик герменевтикаси (куй қатламларнинг вертикал ва горизонтал қонуниятларига риоя қилиш, штрихлар, услуб ва гармоник тузилишларни тушуниш), шунингдек, талқин жараёнида ижрочиларнинг “кўринмас алоқаси” (пианиночи ва дирижёрнинг қўл ҳаракатлари графикаси ҳамда пластикасининг ўзаро таъсири, энергия, синергия ва товуш “оркестровкаси”) каби кенг кўламли ифода воситалари ташкил этиши исботланган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2024-йил 20-июндаги 01-04/41-125-сон маълумотномаси). Натижада, дирижёр-ижрочи тандеми ҳақидаги тасаввурлар кенгайтирилган;
пианиночи ва дирижёрнинг бадиий рефлекцияси тембр, чизиқ ва ҳаракат каби учта асосий унсурга асосланиши акс эттирилиши замирида, улар ўзаро таъсирда товушнинг ҳажми, ранги, динамикаси ва темпи каби янги бадиий хусусиятларини юзага келтириши далилланган хулоса ва таклифлардан “Ёшлар” радиоаканалининг “Жонли ижро” эшиттириши ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ёшлар” радиоаканалининг 2025-йил 8-майдаги 14-05-72-сон маълумотнома). Натижада, радиотингловчилар дирижёр ва пианиночининг бадиий рефлекцияси учта асосий элемент – тембр, чизги, ҳаракатни ўз ичига олгани ҳақида қизиқарли маълумотларга ва муайян тасаввурларга эга бўлган.