Умаров Камолиддин Хусниддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий ижтимоий-маданий жараёнларда ўзбек театрининг ўрни (1991-2023-йй.)”, 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/San288.
Илмий раҳбар: Маврулов Абдухалил Абдулхаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01.
Расмий оппонентлар: Тўйчиева Сайёра Суяркуловна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Исмолилов Анвар Ҳамдамович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик даври ижтимоий-маданий жараёнларининг ўзбек театри тараққиётига таъсири ва шаклланиш босқичларида тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда анъанавий тарзда миллий театр узоқ асрлик тарихга эга эканлиги, совет мустабид тузуми шароитида у кучли тарзда мафкуралашгани, сохта социалистик реализм тамойили ушбу санъатдаги миллийлик унсурларига салбий таъсир кўрсатганлиги аниқланган;
мустақиллик йилларида ўзбек театрининг ижтимоий-маданий фаолияти жамият аъзоларида миллий идентликни шакллантириш, театр бошқаруви тизимида модернизация, иш фаолиятида миллийлик ва замонавийликка йўғрилган трансформация жараёни юз берганлиги аниқланган;
Ўзбекистон ижтимоий тараққиётининг кейинги йилларида жамият ижтимоий-маданий ҳаётининг муҳим соҳаси сифатида театр санъатида “маънавий-маданий қудрат” ва мафкуравий-сиёсий жабҳада унинг “ижтимоий кучи” мавжудлиги далилланган, мазкур жараён маданиятдаги ижтимоий буюртма воситасида амалга оширилиши мақсадга мувофиқлиги исботланган;
ўзбек театрининг ривожланиши “Янги Ўзбекистонни қуриш”, “Учинчи Ренессансни барпо этиш”, “янги маънавий макон”, “маърифатли давлат”ни яратишдан иборат замонавий ижтимоий-маданий жараёнлар билан уйғунликда ривожланиши давлат ва жамият тараққиёти, кишилар маънавий оламини бойитишга олиб келиши далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ижтимоий-маданий жараёнларда ўзбек театрининг ўрнини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Янги Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларда халқаро маданий алоқалар ва ижодий ҳамкорлик зарур аҳамият касб этаётгани боис, мамлакатимизнинг халқаро интеграсион жараёнларда фаол қатнашиши, дунё ҳамжамиятида ўз ўрни ва мақомини янада мустаҳкамланишида театр санъати муҳим ўрин тутиши очиб берилганини тасдиқловчи илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан 2023-йилнинг 22-28-май кунлари ўтказилган “Евроосиё” халқаро театр фестивалининг ташкилий жараёнларида ва спектакл муҳокамаларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 14-августдаги 02-11-18-2631-сон маълумотномаси). Натижада, театр санъати орқали мамлакатимизнинг хориж давлатлари билан халқаро интеграцион ва ижтимоий-маданий алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
бугунги глобаллашув даврида театрнинг муҳим ижтимоий функсиялари, жамият бирдамлиги ва бадиий маданият ривожига таъсири, театр ва жамиятнинг ўзаро ҳамкорлиги, янги ижтимоий-иқтисодий жараёнларда театрларнинг бошқаруви, халқаро интеграсион жараёнларнинг ўзбек театридаги ўрни муҳим эканлиги очиб берилгани бўйича чиқарилган хулосалардан халқаро театр фестиваллари фаолиятини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 14-августдаги 02-11-18-2631-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек театрининг маданий дипломатияни ривожлантиришдаги ўрни, ижтимоий-маданий фаолияти жамият аъзоларида миллий идентликни шакллантириши, театр бошқаруви тизимида модернизасия, иш фаолиятида миллийлик ва замонавийликка йўғрилган трансформасия жараёни юз берганлиги аниқланган;
Ўзбекистонда Европа типидаги профессионал театр санъати юзага келгандан бошлаб, ҳозиргача бўлган даврда ижтимоий-маданий жараёнларнинг саҳна санъатига таъсири далиллангани ҳамда Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ўзгаришлар юз бериши натижасида янги ижтимоий-иқтисодий жараёнларда ўзбек театри бошқарувида ҳам модернизасия ва трансформасия ҳодисалари содир бўлганига оид илмий-назарий қарашлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Ҳамма учун” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 14-октябрдаги 01-44-305-сон маълумотномаси). Натижада, “Ҳамма учун” кўрсатувида тақдим этилган спектакллар бўйича чиқарилган илмий хулосалар орқали жамият бирдамлиги ва бадиий маданият ривожида ўзбек театрининг аҳамияти масалаларига оид илмий хулосалар кенг аудиторияга театрнинг замонавий ижтимоий-маданий жараёнлардаги аҳамияти очиб берилган;
Ўзбекистон ижтимоий тараққиётининг кейинги йилларида жамият ижтимоий-маданий ҳаётининг муҳим соҳаси сифатида театр санъатида “маънавий-маданий қудрат” ва мафкуравий-сиёсий жабҳада унинг “ижтимоий кучи” мавжудлиги, буюк алломалар ва жадидларнинг маънавий меросини ўрганиш орқали ёшлар маънавий оламининг бойитилиши, мазкур жараён маданиятдаги ижтимоий буюртма воситасида амалга оширилиши мақсадга мувофиқлигига оид илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурининг ВИ йўналишида белгиланган “Буюк алломалар ва маърифатпарвар жадидларнинг маънавий меросини чуқур ўрганиш, илмий-ижодий асарларини кенг тарғиб қилишга қаратилган” 42-банди “Буюк аллома ва маърифатпарвар жадидлар ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш, бой маънавий ва маданий меросларини асраб авайлаш, илмий-ижодий асарларини кенг тарғиб қилиш” бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 22-апрелдаги 10/222-сонли далолатномаси) Натижада, диссертасияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар театрнинг ижтимоий-маданий жарёнлар билан узвийлиги, буюк аллома ва жадидларнинг фаолиятини ёритиши, жамиятда ижтимоий муҳитни шакллантирувчи, ёшларнинг ижтимоийлашувига таъсир кўрсатиши асосида унинг ҳозирги даврдаги муҳим вазифаларини ёритишга ва тарғиботчилар учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга хизмат қилган.