Хусаинов Шавкат Абдушукуровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ўзбекистонда акциядорлик жамиятлари молияси методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ренессанс таълим университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: академик, иқтисодиёт фанлари доктори, академик Гулямов Саидахрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, проффессор Атаниязов Жасур Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, проффессор Эшов Мансур Пўлатович.
Етакчи ташкилот: Г.И.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университети Тошкент шаҳридаги филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятлари молияси методологик асосларини такомиллаштириш доир илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акцияларни қайта сотиб олишда молиявий барқарорлик, соф активлар, акциядорлар ҳимояси таъминлаш ҳамда бозор манипулясиясини олдини олиш мақсадида шаффофлик, корпоратив бошқарув ва акциядорлар манфаатларини қамраб олувчи индикаторларга асосланган яхлит баҳолаш методологияси таклиф қилинган;
акциядорлик жамиятларида молиявий барқарорликни таъминлаш, узоқ муддатли ривожланишни қўллаб-қувватлаш, акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва таваккалчиликларни камайтиришга хизмат қилувчи тўловга қобилияцизлик белгилари орқали унинг молиявий ҳолатини эрта аниқлаш ва баҳолаш имкониятлари асосланган;
акциядорлик жамиятларини молиявий мониторинг, минимал активлар талаблари, қарздорлик даражасини тартибга солиш ва корпоратив бошқарув тизимини кучайтириш асосида манипулясияларнинг олдини олиш механизми такомиллаштирилган;
акциядорлик жамияти устав фонди камайтирилганда кредиторларга жамиятдан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин бажариш ва устав фондининг камайтирилиши натижасида етказилган зарарларни қоплашни талаб қилиш ваколатини бериш орқали уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш механизми асосланди;
акциядорнинг мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқидан фойдаланиш натижасида жамиятнинг тўловга қобилияцизлик ҳолатига келиб қолиш эҳтимоли, агар акциядор бундай ҳолатларни олдиндан билиб ҳаракат қилган бўлса, жамият тўловга қобилияцизлиги акциядорнинг ҳаракатлари туфайли юзага келиши асосланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда акциядорлик жамиятлари молияси методологик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
акцияларни қайта сотиб олишда молиявий барқарорлик, соф активлар, акциядорлар ҳимояси таъминлаш ҳамда бозор манипулясиясини олдини олиш мақсадида шаффофлик, корпоратив бошқарув ва акциядорлар манфаатларини қамраб олувчи индикаторларга асосланган яхлит баҳолаш методологияси таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-370-сон Қонунини 38 ва 54-моддаларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2024-йил 19-октябрдаги 60-сон маълумотномаси). Натижада, акциядорлик жамиятнинг молиявий узлюксизлигини сақлаш, соф активлар қийматини пасайтирмаслик ва бозорда акцияларнинг қийматини сун'ий ўзгаришлардан муҳофаза қилиш, акциядорлик жамиятининг узоқ муддатли ривожланишини таъминлаш ва акциядорлар ҳамда манфаатдор томонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда молиявий ресурсларнинг самарали бошқарилишини та'минланган;
акциядорлик жамиятларида молиявий барқарорликни таъминлаш, узоқ муддатли ривожланишни қўллаб-қувватлаш, акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва таваккалчиликларни камайтиришга хизмат қилувчи тўловга қобилияцизлик белгилари орқали унинг молиявий ҳолатини эрта аниқлаш ва баҳолаш имкониятларига доир таклифи “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг молиявий рискларни реал вақтда мониторинг қилишда фойдаланилган (“Ҳудудгазтаъминот” АЖ нинг 2025-йил 19-майдаги 04-57/61-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу модел ишга туширилганидан кейин икки йил ичида банкротлик хавфи 35 % га пасайган, Дебт/ЭБИТДА нисбати 1,21 баробарга яхшиланиб, левередж босими камайган, газ та'миноти жараёнида тушумлар ва харажатлар оптималлашиши натижасида нетто операсион пул оқими 9,3 % га ошган, тўловга қобилияцизлик хавфининг пасайиши акциядорларнинг улушдан чиқиб кетиш ҳолатларини 18 % га қисқартирган, рискни ҳисобга олган капитал даромаддорлиги (риск аджустед РОЕ) эса 0,7 пунктга ўсган ҳолда 2021–2024 йилларда «Ҳудудгазта'минот» АЖда жорий этилган “Эарлй Wарнинг” индекси молиявий барқарорликни сезиларли даражада мустаҳкамланган, ҳамда акциядорлик жамиятида молиявий хавфни бошқариш ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги юқори самараси таъминланган;
акциядорлик жамиятларини молиявий мониторинг, минимал активлар талаблари, қарздорлик даражасини тартибга солиш ва корпоратив бошқарув тизимини кучайтириш асосида манипулясияларнинг олдини олиш механизми такомиллаштиришга оид таклифи “Ҳудудгазта'минот” АЖ нинг молиявий рискларни реал вақтда мониторинг қилишда фойдаланилган (“Ҳудудгазта'минот” АЖ нинг 2025-йил 19-майдаги 04-57/61 маълумотномаси). Натижада, механизм регулятор АПИси орқали автоматик ҳисобот берилишини таъминлаб, компанияга ма'мурий харажатларни камайтириш ва миноритар акциядорларнинг манфаатларни ҳимоя қилишга, “Трипле Лаер” шаффофлик орқали қарздорликни тезкор тартибга солиш, шу билан бирга манипулясияларни 2 баробар тез аниқлаш ҳамда бозор қийматини камида 10-15 % га оширишга олиб келган;
акциядорлик жамияти устав фонди камайтирилганда кредиторларга жамиятдан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин бажариш ва устав фондининг камайтирилиши натижасида етказилган зарарларни қоплашни талаб қилиш ваколатини бериш орқали уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш механизмига оид таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 21-февралдаги “Тўловга қобилияцизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-911-сон Қонуннинг 6-моддаси 1, 2 ва 3-бандларини шакллантиришда ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг тўловга қобилиятини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил 14-февралдаги 05/05-346-сон маълумотномаси, “Ҳудудгазта'минот” АЖ нинг 19-майдаги 04-57/61-сон маълумотномаси). Натижада, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ устав фондини 25 %га камайтириш жараёнида кредиторларни ҳимоя қилиш мақсадида 200 млрд сўмлик махсус резерв шакллантирилган, ликвид активлар ва қисқа муддатли мажбуриятлар нисбати камида 0,8 даражада сақланган, 60 кунлик “даъво ойнаси” давомида барча талаблар шу резерв ҳисобидан қопланган, йирик кредиторлар иштирокида махсус қўмита назорати жорий этилган ва шу асосда 100 % кредиторлар даъволари қопланган, тўловга қобилият коеффисиенти 0,58 дан 0,83 гача оширилган, ва провардида жамиятнинг молиявий барқарорлиги таъминланиб, молиявий ресурслар самарали бошқарилди ва дивидендлар фақатгина барча қарз мажбуриятлари бажарилгандан сўнг тўланган;
акциядорнинг мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқидан фойдаланиш натижасида жамиятнинг тўловга қобилияцизлик ҳолатига келиб қолиш эҳтимоли, агар акциядор бундай ҳолатларни олдиндан билиб ҳаракат қилган бўлса, жамият тўловга қобилияцизлиги акциядорнинг ҳаракатлари туфайли юзага келишига доир таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 21-февралдаги “Тўловга қобилияцизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-911-сон Қонуннинг 6-моддаси 1, 2 ва 3-бандлари (“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-370-сон Қонунини 4 ва 20-моддаларига киритилган ўзгартиришлар)ни шакллантиришда фойданилган (Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил 14-февралдаги 05/05-346-сон маэлумотномаси). Натижада, акциядор жамиятнинг тўловга қобилияциз бўлишига олиб келадиган ҳолатларни олдиндан билган ҳолда ҳаракат қилган бўлса, бу ҳолат жамият тўловга қобилияцизлиги акциядор ҳаракатлари туфайли юзага келган деб ҳисобланиши ва натижада жамиятнинг узоқ муддатли барқарорлигини та'минлаш, молиявий ресурсларни самарали бошқариш ва акциядорлар ҳамда манфаатдор томонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконияти яратилган.