Sayt test rejimida ishlamoqda

Норова Нозима Набиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Тижорат банклари томонидан кредит рискларини бошқаришни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt3264
Илмий раҳбар: Саипназаров Шербек Шайлавбекович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Рузиева Дилобар Исомжоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Холов Набижон Қахрамонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистондаги тижорат банклари томонидан кредит рискларини бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган илмий-назарий, амалий ва услубий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «кредит риски» тушунчаси кредитларни таснифлаш, бозордаги талаб ва таклифни ўзаро таққослаш, кредитларни диверсификасиялаш, валюта риски, бозор риски, фоиз ставкаларининг ўзгариш рискини иқтисодий ва институсионал ёндашувлар орқали такомиллаштириш юзасидан муаллифлик таърифи келтирилган;
тижорат банклари томонидан мижозларининг кредитга лаёқатлилигини молиявий ва номолиявий кўрсаткичлар асосида уларни «яхши», «қониқарли» ва «шубҳали» тоифаларга ажратиш орқали кредит рискларини камайтириш таклифи илмий асосланган;
тижорат банклари кредитлаш амалиётига «кредит рискларини бошқариш» моделини жорий қилиш орқали кредитлардан кутилаётган рискларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш таклиф этилган;
«Туронбанк» акциядорлик жамияти томонидан кредит рискларини бошқаришни такомиллаштириш асосида 2030 йилга қадар кредитлар ҳажмининг прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан кредит рискларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра «кредит риски» тушунчаси кредитларни таснифлаш, бозордаги талаб ва таклифни ўзаро таққослаш, кредитларни диверсификасиялаш, валюта риски, бозор риски, фоиз ставкаларининг ўзгариш рискини иқтисодий ва институсионал ёндашувлар орқали такомиллаштириш юзасидан муаллифлик таърифи олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган «Портфел менежмент» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024-йил 29-январдаги 21-сонли буйруғига асосан). Мазкур илмий муаллифлик таърифининг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда тижорат банклари томонидан кредит рискларини бошқаришда ўзаро таъсир этувчи ва бир-бирини тўлдирувчи икки ёки ундан ортиқ элементларнинг обектив, яхлит ҳамда ягона тавсифга эга бўлган йиғиндиси нуқтайи назаридан такомиллаштирилган «кредит рисклари» тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан янги назарий билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш имкони яратилган;
тижорат банклари томонидан мижозларининг кредитга лаёқатлилигини молиявий ва номолиявий кўрсаткичлар асосида уларни «яхши», «қониқарли» ва «шубҳали» тоифаларга ажратиш орқали кредит рискларини камайтириш таклифи «Туронбанк» Акциядорлик тижорат банки фаолиятига жорий этилган («Туронбанк» Акциядорлик-тижорат банкининг 2025-йил 12-мартдаги № 24/02-106 сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Туронбанк» Акциядорлик тижорат банкининг 2025 йил 1 январ ҳолатига банк кредит портфели олдинги йилга нисбатан 17 фоизга ошиш имконини берди; 
тижорат банклари кредитлаш амалиётига «кредит рискларини бошқариш» моделини жорий қилиш орқали кредитлардан кутилаётган рискларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш таклифининг 
ташкилий-услубий қоидалари «Туронбанк» Акциядорлик тижорат банки амалиётига жорий этилган («Туронбанк» Акциядорлик-тижорат банкининг 2025-йил 12-мартдаги № 24/02-106 сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, «Ахбор-Рейтинг» агентлиги томонидан 2024 йил якунларига кўра «Барқарор» прогнози билан «УзА+» миллий кредит рейтинги берилди. Мазку рейтинг Банк кредит салоҳиятининг юқорилигини, шунингдек кредит таваккалчилиги даражаси жуда пастлигини кўрсатиш имконини берди;
«Туронбанк» акциядорлик жамияти томонидан кредит рискларини бошқаришни такомиллаштириш асосида 2030 йилга қадар кредитлар ҳажми ўзгаришининг прогноз ссенарийлари кўрсаткичлари бўйича таклифи «Туронбанк» Акциядорлик тижорат банки амалиётига жорий этилган («Туронбанк» Акциядорлик-тижорат банкининг 2025-йил 12-мартдаги № 24/02-106 сон далолатномаси). Тижорат банклари томонидан кредит рискларини бошқаришни такомиллаштириш асосида 2030 йилга қадар кредитлар ҳажмининг прогноз ссенарийлари кўрсаткичлари «Туронбанк» Акциядорлик тижорат банкининг ривожланиш стратегиясини ишлаб-чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish