Sayt test rejimida ishlamoqda

Иногамов Ҳаёт Илясовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Ўзбекистонда маҳаллий бюджетлар молиявий мустақиллигини ошириш истиқболлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Рўзиева Дилобар Исомжоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Фозилжонов Иброхимжон Сотволдихўжа ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филилали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда маҳаллий бюджет харажатларини молиялаштиришда молиявий мустақилликни оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий бюджетларнинг молиявий мустақиллигини янада ривожлантириш ва унинг сезиларли таъсирини ошириш учун молиявий қарорлар қабул қилишга доир ваколатлар учлиги тақсимоти категориясини жорий этиш билан маҳаллий бюджетлар молиявий фаолияти мустақиллигини кенгайтиришга эришиш таклиф этилган.
Ташаббусли бюджетда маҳаллий бюджетларнинг маблағларини бошқариш жараёнида молиявий ваколатлар тақсимотини манфаатлар мувозанати асосида амалга ошириш орқали фуқаролар билан мулоқотни ошириш таклиф этилган.
маҳаллий бюджетлар молиявий мустақиллигини оширишда уларнинг молиявий баланс кўрсаткичларини бошқаришда жамоавий молиявий мотивасияни жорий этиш орқали молиявий қарорларни қабул қилишда солиқ тўловчи манфаатини таъминлаш таклиф этилган.
маҳаллий бюджетлар харажатларини тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлашда ҳудудларнинг иқтисодий характерини шакллантириш, ташаббусли бюджет доирасида ҳудудларни баҳолашга нисбатан ёндашувни такомиллаштириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда маҳаллий бюджет харажатларини молиялаштиришда молиявий мустақилликни ошириш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий бюджетларнинг молиявий мустақиллигини янада ривожлантириш ва унинг сезиларли таъсирини ошириш учун молиявий қарорлар қабул қилишга доир ваколатлар учлиги тақсимоти категориясини жорий этиш билан маҳаллий бюджетлар молиявий фаолияти мустақиллигини кенгайтиришга эришиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 октябрдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конститусияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-976-сон Қонунининг 2-моддаси 17-банди (“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган 211-модда биринчи қисми бешинчи хатбошиси)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти 2025-йил 17-мартдаги 3/дн-57-сон далолатномаси). Натижада, маҳаллий бюджетларнинг молиявий мустақиллигини янада ошириш учун молиявий қарорлар қабул қилишга доир ваколатлар тақсимоти такомиллаштирилган.
Ташаббусли бюджетда маҳаллий бюджетларнинг маблағларини бошқариш жараёнида молиявий ваколатлар тақсимотини манфаатлар мувозанати асосида амалга ошириш орқали фуқаролар билан мулоқотни ошириш таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-1011-сон Қонуннинг 13-моддаси биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти 2025-йил 17-мартдаги 3/дн-57-сон далолатномаси). Натижада, маҳаллий бюджетларнинг маблағларини бошқаришда фуқаролар билан мулоқотни ошириш орқали қарорлар қабул қилишда манфаатлар мувозанатини таъминлаш кенгайтирилган.
маҳаллий бюджетлар молиявий мустақиллигини оширишда уларнинг молиявий баланс кўрсаткичларини бошқаришда жамоавий молиявий мотивасияни жорий этиш орқали молиявий қарорларни қабул қилишда солиқ тўловчи манфаатини таъминлаш таклифидан Ўзбекистон Республикасининг  2023 йил 25 декабрдаги “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-886-сон Қонуннинг 12-моддаси иккинчи қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти 2025-йил 17-мартдаги 3/дн-57-сон далолатномаси). Натижада, маҳаллий бюджетларга тушумларни тақсимлашда солиқ тўловчиларнинг манфаатларини ҳисобга олиш орқали бюджет даромадларини ошириш асосланган.
 маҳаллий бюджетлар харажатларини тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлашда ҳудудларнинг иқтисодий характерини шакллантириш, ташаббусли бюджет доирасида ҳудудларни баҳолашга нисбатан ёндашувни такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-1011-сон Қонуннинг 12-моддаси тўртинчи қисми иккинчи ва учинчи хатбошиларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти 2025-йил 17-мартдаги 3/дн-57-сон далолатномаси). Натижада, маҳаллий бюджетлар харажатларини уларнинг иқтисодий характерини баҳолаш асосида тақсимлаш орқали маблағларни адолатли тақсимлаш ҳамда самарали ва натижадор фойдаланиш асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish