Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадримов Хушнуд Кувандиковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи: “Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари 
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ маъмурий низоларни судда кўришни такомиллаштириш”, 12.00.02. – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu920.
Илмий раҳбар: Нематов Жўрабек Нематиллоевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Отахонов Фозилжон Хайдарович; юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Шайзаков Шодияр Ибрагимович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид маъмурий низоларни судда кўришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тадбиркорнинг маъмурий акт ноқонунийлиги ва унга сабабий боғланишдаги зарарни ундириш ҳақидаги талабларини келтириб чиқарган асос айни бир қарор (ҳаракат, ҳаракацизлик) эканлиги сабабли ушбу иккита талабни маъмурий судда биргаликда кўриш зарурлиги асослантириб берилган;
тадбиркорлик субектига нисбатан оммавий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича сўзсиз ундириладиган ижро ҳужжати устидан шикоят қилишга доир ишлар маъмурий судга тааллуқли эканлиги асосланган;
маъмурий суд иш юритувини суднинг фаол иштироки принципи асосида амалга ошириш лозимлиги асослантириб берилган;
маъмурий суд иш юритувида исботлашнинг ўзига хослигидан, жумладан тарафларнинг имконияти тенг бўлмаганидан келиб чиқиб, исботлаш мажбурияти қарор қабул қилган маъмурий органга юклатилиши асослантирилган;
маъмурий суд иш юритувига оид қонунчиликни такомиллаштириш консепсиясини ишлаб чиқиб, унда маъмурий низо тааллуқлилигини янада аниқлаштириш ва маъмурий даъво турларини белгилаш шартлиги асосланган; 
тадбиркорлик субектига нисбатан солиқ органи қарори устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш бўйича чекловни бекор қилиш лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ маъмурий низоларни судда кўришни такомиллаштиришга оид тадқиқотдаги илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилди:
маъмурий суд маъмурий актни ноқонуний деб топиш билан бирга унга сабабий боғланишдаги зарарни ундириш масаласини ҳам ҳал қилиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 
27-моддасини учинчи ва тўртинчи, 158-моддасини еттинчи қисм билан тўлдиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023-йил 2-майдаги 04/2-10/1794-сонли далолатномаси);
тадбиркорлик субектига нисбатан оммавий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича сўзсиз ундириладиган ижро ҳужжати устидан шикоят қилишга доир ишлар маъмурий судга тааллуқли эканлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 27-моддаси 1-қисмини 8-банд билан тўлдиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 26-сентябрдаги 01/қ-08-54-сонли, Олий судининг 2024-йил 23-сентябрдаги 
08/737-24-сонли далолатномалари);
маъмурий суд иш юритувини суднинг фаол иштироки принципи асосида амалга ошириш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 11-моддасининг янги таҳририни ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 26-сентябрдаги 01/қ-08-54-сонли, Олий судининг 2024-йил 23-сентябрдаги 08/737-24-сонли далолатномалари);
исботлаш мажбуриятини маъмурий органга юклатиш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 
67-моддаси учинчи қисмининг янги таҳририни ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023-йил 2-майдаги 04/2-10/1794-сонли далолатномаси);
маъмурий суд иш юритувига оид қонунчиликни такомиллаштириш консепсиясини ишлаб чиқиб, унда маъмурий низо тааллуқлилигини янада аниқлаштириш ва маъмурий даъво турларини белгилаш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 16-январдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–11-сонли Фармони 2-иловаси 
5-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 25-январдаги 08/43-23-сонли далолатномаси);
тадбиркорлик субектига нисбатан солиқ органи қарори устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш бўйича чекловни бекор қилишга доир таклиф Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 231-моддасига ўзгартириш киритишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 26-сентябрдаги 01/қ-08-54-сонли далолатномаси).
Мазкур диссертация хулосалари асосида ишлаб чиқилган тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ маъмурий низоларни судда кўришни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар қабул қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish