Sayt test rejimida ishlamoqda

Хуррамов Ортикжон Каюмовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда рақамли туризмни ривожлантиришнинг  ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Iqt1198.  
Илмий раҳбар: Навруз-Зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.09.2024.I.72.05. 
Расмий оппонентлар: Қодиров Азизжон Анварович и.ф.д., доцент; Мирзаев Абдуллажон Топилович и.ф.д., профессор.   
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда рақамли туризмни ривожлантиришнинг  ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “рақамли туризм” тушунчасининг иқтисодий мазмуни истеъмолчиларда туристик эҳтиёжнинг пайдо бўлиши, саёҳатни режалаштириш, ташкил этиш ва амалга оширишда ахборот-коммуникацион технологиялар ва телекоммунакацион тизимларга устуворлик бериши асосида такомиллаштирилган;
рақамли туризмни ривожлантиришда туристик инфотузилмани шакллантиришнинг кўламини баҳолаш услубиётининг моно (0:0,2], микро (0,2:0,4], мезо (0,4:0,6], макро (0,6:0,8]  ва мега (0,8:1,0] коеффициентли гуруҳларга табақалаштириш асосидаги ёндашувга устуворлик бериш билан такомиллаштирилган;
“Узбекистан.травел” миллий брендини рақамли туризм хизматлари бозорида самарали тарғиб этиш ёндашуви тўртта ижобий (кенг кўламли контент, сифатли мултимедиа, қулай интерфейс, ижтимоий медиа интеграцияси) ҳамда тўртта салбий (интерактивликнинг етишмаслиги, тил имкониятларининг чекланганлиги, блокчейн технологиясининг интеграция қилинмаганлиги, маркетинг стратегиясининг заифлиги) омиллари “4И=4С” тизими асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда туристлар сони ўзгаришига интернет тармоғига уланган абонентлар сони, меҳмонхона ва шунга ўхшаш жойлаштириш воситалар сони, туристик корхона ва ташкилотлар сони, ахборот коммуникация технологиялари секторида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажмининг таъсирини баҳолаш асосида 2029-йилга қадар прогноз ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда рақамли туризмни ривожлантиришнинг  ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “рақамли туризм” тушунчасининг иқтисодий мазмуми истеъмолчиларда туристик эҳтиёжнинг пайдо бўлиши, саёҳатни режалаштириш, ташкил этиш ва амалга оширишда ахборот-коммуникацион технологиялар ва телекоммунакицион тизимларга устуворлик бериши асосида такомиллаштириш таклифидан “Рақамли туризм” дарслик матнини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-сонли буйруғи, рўйхатга олиш рақами 500-314 сонли гувоҳнома). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида рақамли туризмни ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий мазмунини тизимли ташкил этишнинг истиқболли йўналишлари бўйича талабаларда назарий билим, амалий кўникмалар ҳосил қилишга эришиш имкони яратилган. Тадқиқот иши натижалари “Рақамли туризм” фани мазмунини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини оширишга қаратилган;
рақамли туризмни ривожлантиришда туристик инфотузилмани шакллантиришнинг кўламини баҳолаш услубиётининг моно (0:0,2], микро (0,2:0,4], мезо (0,4:0,6], макро (0,6:0,8]  ва мега (0,8:1,0] коеффициентли гуруҳларга табақалаштириш асосидаги ёндашувга устуворлик бериш билан такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 4а-илова “2023-йилда туризм соҳасидаги ресурслар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда  фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 4-мартдаги 03-10-17-1959-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида рақамлаштирилган туристик хизматлар тизимини ишлаб чиқишда инфотузилмани 5 та гуруҳ асосида (0-1) коеффициентда баҳолаш аниқлиги ортган;
“Узбекистан.травел” миллий брендини рақамли туризм хизматлари бозорида самарали тарғиб этиш ёндашуви тўртта ижобий (кенг кўламли контент, сифатли мултимедиа, қулай интерфейс, ижтимоий медиа интеграцияси) ҳамда тўртта салбий (интерактивликнинг етишмаслиги, тил имкониятларининг чекланганлиги, блокчейн технологиясининг интеграция қилинмаганлиги, маркетинг стратегиясининг заифлиги) омиллари “4И=4С” тизими асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 7-декабрдаги 820-сон “Туризм соҳасини рақамлаштириш ва туристик хизматларни ягона платформага бирлаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 4-бўлим “б” бандида келтирилган мақсадларни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 4-мартдаги 03-10-17-1959-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида миллий бренд “Узбекистан.травел” туристик портал саҳифасини модернизация қилиш ҳамда унинг узлюксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш орқали обуначилар сонининг 36,7 фоизга оширилишига эришилган;
Ўзбекистонда туристлар сони ўзгаришига интернет тармоғида уланган абонентлар сони, меҳмонхона ва шунга ўхшаш жойлаштириш воситалар сони, туристик корхона ва ташкилотлар сони, ахборот коммуникация технологиялари секторида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажмининг таъсирини баҳолаш асосида 2029-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси томонидан туризмини ривожлантиришнинг минтақавий дастурлари ва “Йўл хариталари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 4-мартдаги 03-10-17-1959-сонли маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш, мамлакатимизда ташриф буюрувчи туристларга кўрсатиладиган рақамли туризм хизмати 2025-2029-йиллар давомида мақсадли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish