Sayt test rejimida ishlamoqda

Жиямуратов Рустам Нуридиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхонада экспорт салоҳиятини оширишнинг маркетинг стратегиялари”, 08.00.11–Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2268.
Илмий раҳбар: Холмаматов Диёр Ҳақбердиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02. 
Расмий оппонентлар: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маъмуров Самад Эгамназарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технологиялар институти.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхонада экспорт салоҳиятини оширишнинг маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “корхона экспорт салоҳияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхона экспорт салоҳиятининг таркибий элементлари ва ўзига хос хусусиятлари, корхона экспорт салоҳияти ва корхона рақобатбардошлиги ўртасидаги боғлиқлик модели, “ресурслар-захиралар-имкониятлар” занжирида корхонанинг ишлаб чиқариш ва ташқи бозорга маҳсулот сотиш имкониятларининг амалий қўлланилиши билан боғлиқ мураккаб ва кўп омилли тушунча нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
товарлар ва хизматлар экспортига тайёргарлик даражасининг хом-ашё, истеъмол товарлари, юқори қўшилган қийматли товарлар ва хизматлар экспорти гуруҳлари бўйича корхоналарнинг экспорт салоҳияти ва рақобатбардошлигини баҳолашда аниқланган нисбий устунлик (RCA) индексининг мақбул (RCA≥1,000; 0,700≤RCA˂1,000; 0,500≤RCA˂0,700; 0,250≤RCA˂0,500; 0,100≤RCA˂0,250; RCA˂0,100) диапазонлари асосланган;
Самарқанд вилояти экспорт товарлар таркибини “самарали талаб динамикасининг самарали талаб даражаси” матрицаси асосида корхоналарнинг экспорт товарларни импорт қилувчи бозорлардаги талабнинг ҳолати ва ҳудудий ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини мувофиқлаштирувчи маркетинг стратегиялари таклиф этилган;
ҳудуд экспорти ҳажмига таъсир кўрсатувчи ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат маҳсулоти, асосий капиталга инвестициялар, инфратузилма ва меҳнат ресурслари омиллари ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида Самарқанд вилояти ҳудудий экспорт салоҳиятини оширишнинг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Услубий ёндашувга кўра “корхона экспорт салоҳияти” тушунчасининг иқтисодий мазмунини корхона экспорт салоҳиятининг таркибий элементлари ва ўзига хос хусусиятлари, корхона экспорт салоҳияти ва корхона рақобатбардошлиги ўртасидаги боғлиқлик модели, “ресурслар-захиралар-имкониятлар” занжирида корхонанинг ишлаб чиқариш ва ташқи бозорга маҳсулот сотиш имкониятларининг амалий қўлланилиши билан боғлиқ мураккаб ва кўп омилли тушунча нуқтаи назаридан такомиллаштириш бўйича назарий ва услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “B2B marketing” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашининг 2024-йил 27-ноябрдаги 4-сонли мажлисида муҳокама қилинган ва №217-27/11-рўйхатга олиш рақами билан нашр рухсатномаси берилган). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ишлаб чиқариш ва ташқи бозорга маҳсулот сотиш имкониятларининг амалий қўлланилиши билан боғлиқ мураккаб ва кўп омилли тушунча нуқтаи назаридан такомиллаштирилган корхона экспорт салоҳияти тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган.
Товарлар ва хизматлар экспортига тайёргарлик даражасининг хом-ашё, истеъмол товарлари, юқори қўшилган қийматли товарлар ва хизматлар экспорти гуруҳлари бўйича корхоналарнинг экспорт салоҳияти ва рақобатбардошлигини баҳолашда аниқланган нисбий устунлик (RCA) индексининг мақбул (RCA≥1,000; 0,700≤RCA˂1,000; 0,500≤RCA˂0,700; 0,250≤RCA˂0,500; 0,100≤RCA˂0,250; RCA˂0,100) диапазонларини қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 6-ноябрдаги 03-21-2-01527-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, тўқимачилик маҳсулотлари, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлардан электротехника маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарнинг экспорт ҳажми ва экспорт географияси кенгайган.
Самарқанд вилояти экспорт товарлар таркибини “самарали талаб динамикасининг самарали талаб даражаси” матрицаси асосида корхоналарнинг экспорт товарларни импорт қилувчи бозорлардаги талабнинг ҳолати ва ҳудудий ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини мувофиқлаштирувчи маркетинг стратегияларини қўллаш таклифи Самарқанд вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг вилоят экспорт географияси кенгайтириш ва қондирилмаган талаб мавжуд бозорларга маҳсулотларни экспорт қилишга қаратилган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 6-ноябрдаги 03-21-2-01527-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Самарқанд вилояти экспортида юқори талаб ва юқори ўсиш суръатига эга озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорт географиясини кенгайтириш, юқори талаб, лекин паст ўсиш суръатига эга машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, паст талаб, лекин юқори ўсиш суръатига эга рангли металлар бўйича инновасион маҳсулорлар ишлаб чиқариш, паст талаб ва паст ўсишга эга энергетика ва нефт маҳсулотлари, кимёвий маҳсулотлар, қора металлар ва хизматларни ребрендинг ва модификасия қилиш имкони яратилган.
Ҳудуд экспорти ҳажмига таъсир кўрсатувчи ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат маҳсулоти, асосий капиталга инвестициялар, инфратузилма ва меҳнат ресурслари омиллари ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида Самарқанд вилояти ҳудудий экспорт салоҳиятини оширишнинг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Самарқанд вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси томонидан Самарқанд вилоятининг экспорт салоҳиятини ошириш стратегияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 6-ноябрдаги 03-21-2-01527-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Самарқанд вилоятининг узоқ муддатли товарлар ва хизматлар экспорт параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish