Эрматов Ғафур Холбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўқимачилик саноати корхоналари ишлаб чиқаришининг инвестицион фаоллигини ривожлантириш», 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt3991
Илмий маслаҳатчи: Хашимов Акром Абдиевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Тилляходжаев Музаффарходжа Абдупаттахович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Давронов Орзу Абдужабборович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноатининг мавжуд салоҳиятидан оқилона фойдаланиш орқали ривожланишини таъминлашда инвестиция фаоллигини ошириш самарадорлиги излаб топиш бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқиш саналади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик корхоналари барқарор ривожида инвестиция фаоллигини уни ташкил этувчиларининг миқдор ва сифат тавсифлари асосида интеграл оралиқ натижалари ёндашувига [паст (0-0,5), қониқарли (0,51-1,0), ўрта (1,1-1,5), юқори (1,51 ва ундан юқори)] кўра баҳолаш таклиф этилган;
тўқимачилик саноати корхоналари инвестиция фаоллигини таъминлаш асосида барқарор ривожланиши имконият ва натижалар мувозанатли тизимининг истиқболлари корхона қийматини оширишда мақсадли дастурнинг энг мақбул вариантини киритиш орқали асосланган;
тўқимачилик корхоналарида инвестиция фаолликни жадаллаштириш орқали ривожланиш таъминлаш учун ходимларни рағбатлантириш тизими улар потенсиал имкониятларини баллар ёрдамида баҳолаш негизида такомиллаштирилган;
таққослама тренд моделларини тузиш асосида «БЕТЛИС ТЕКСТИЛ» тўқимачилик корхонаси ривожида инвестиция фаоллиги жадаллигининг 2023-2030 йилларга мўлжалланган муқобил қийматларининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат корхоналарининг инновацион-инвестицион фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавcиялар асосида:
тўқимачилик корхоналари барқарор ривожида инвестиция фаоллигини уни ташкил этувчиларининг миқдор ва сифат тавсифлари асосида интеграл оралиқ натижалари ёндашувига кўра баҳолаш усули «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси корхоналари ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “ФУЛЛ CОТТОН” тўқимачилик корхонаси инвестиция фаоллиги интеграл кўрсаткичини 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 1,101 бандга ошириш имкони яратилган (“ФУЛЛ CОТТОН” тўқимачилик корхонасининг 2024 йил 14 августидаги далолатномаси);
корхона қийматини оширишда мақсадли дастурнинг энг мақбул вариантини киритиш орқали асосланган тўқимачилик саноати корхоналари инвестиция фаоллигини таъминлаш асосида имконият ва натижалар мувозанатли тизимининг стратегик истиқболлари «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси корхоналари фаолиятига жорий этилган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “ФУЛЛ CОТТОН” тўқимачилик корхонасида 2023 йилда 2022 йилга нисбатан таққослама нархларда ялпи фойда кўрсаткичини 5,22 % га ўсиш суръатини таъминлаш имкони яратилган (“ФУЛЛ CОТТОН” тўқимачилик корхонасининг 2024 йил 14 августидаги далолатномаси);
тўқимачилик корхоналарида инвестиция фаоллигини жадаллаштиришда ходимларнинг потенсиал имкониятларини баллар ёрдамида баҳолаш асосида такомиллаштирилган рағбатлантириш тизими «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси корхоналарини фаолиятига жорий этилган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “БЕТЛИС ТЕКСТИЛ” тўқимачилик корхонаси таққослама нархларда сотишдан тушган ялпи тушум кўрсаткичининг 16,7 % га ўсиш суръатини таъминлаш имкони яратилган (“БЕТЛИС ТЕКСТИЛ” тўқимачилик корхонасининг 2024 йил 14 августидаги далолатномаси);
таққослама тренд моделларини тузиш асосида “БЕТЛИС ТЕКСТИЛ” тўқимачилик корхонаси ривожида инвестиция фаоллиги жадалигининг 2023-2030 йилларга мўлжалланган муқобил қийматларининг прогноз кўрсаткичлари «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси корхоналарида иш фаолиятини назорат қилиш ҳамда стратегик ривожланиш тизими амалиётига жорий этилган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “БЕТЛИС ТЕКСТИЛ” тўқимачилик корхонасининг ишчанлик фаоллиги кўрсаткичи 2024-2030 йилларда ўртача йилига 20,0 фоизга ёки 2030 йилда 2023 йилга нисбатан умумий 1,14 баробарга ошиши башоратланган (“БЕТЛИС ТЕКСТИЛ” тўқимачилик корхонасининг 2024 йил 14 августидаги далолатномаси).