Sayt test rejimida ishlamoqda

Абирова  Наргизабону Шавкатбек  қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, “Ўзбекистон Республикаси саноат  корхоналарида инвестицион фаолият самарадорлигини ошириш (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мисолида)”, ихтисослик шифри 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3407
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Саиткамолов Мухаммадхўжа Собирхўжа ўгʻли.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: и.ф.д., профессор Саматов Гаффор Аллакулович, и.ф.ф.д., Собиров Абдурасул Абдугафарович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизими   корхо-наларида инвестицион фаолият самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл транспорти корхоналарида инвестицияларни бошқариш тизими самарадорлигини оширишда ўз инвестиция капитали захирасини шакллантиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тоза энергия манбалари ва атроф-муҳитни асровчи технологияларини жорий этган ҳолда йўл кенглигига мослашувчи темир йўл гʻилдирак жуфтликларини ишлаб чиқаришга кўра “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ темир йўл транспортининг самарадорлигини ошириш ва экологик барқарорликни таʼминлаш таклифи асосланган; 
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг самарадорлигини ошириш ва инвес-тицияларни жалб қилишда тренд модели асосида 2025-2030 йилларга бўлган даврга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлар ишлаб чиқилган;
инвестиция жараёнини бошқариш механизми инвестицион лойиҳанинг мақбул вариантини баҳолаш ва танлашда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бўйича фақат янги техник ва технологик ечимларга асосланиш ҳамда тегишли захиралаш ва инвестиция капиталига кўра такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Темир йўл корхоналарида хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
темир йўл транспорти корхоналарида инвестицияларни бошқариш тизими самарадорлигини оширишда ўз инвестиция капитали захирасини шакллантириш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ амалиётига жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 4-мартдаги 04/906-25 сонли, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш Марказининг 2024-йил 12-ноябрдаги М-01/118 сонли далолатномаси; Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 5-мартдаги 4/2619-сонли маʼлумотномалари). Корхонада инвестиция лойиҳасининг мақбул вариантини таҳлил қилиш ва танлаш учун кўп даражали амалиётини жорий қилиниши шакллантирилган захира капитали коеффициентининг 2024-йилда 2023-йилга  нисбатан 0,008 пунктга ёки 0,8 фоизга ўсишига муайян даражада хизмат қилган;
тоза энергия манбалари ва атроф-муҳитни асровчи технологияларини жорий этган ҳолда йўл кенглигига мослашувчи темир йўл гʻилдирак жуфтликларини ишлаб чиқаришга кўра “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ темир йўл транспортининг самарадорлигини ошириш ва экологик барқарорликни таʼминлаш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ амалиётига жорий қилинган(“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 4-мартдаги 04/906-25 сонли, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш Марказининг 2024-йил 12-ноябрдаги М-01/118 сонли далолатномаси; Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 5-мартдаги 4/2619-сонли маʼлумотномалари). Таклиф соҳанинг экологизация даражасини оширишга ва йўл кенглигига мослашувчи темир йўл гʻилдирак жуфтликларига кўра вақт тежаш (ижтимоий самара) имконини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг самарадорлигини ошириш ва инвес-тицияларни жалб қилишда тренд модели асосида 2025-2030-йилларга бўлган даврга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ амалиётига жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 4-мартдаги 04/906-25 сонли, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш Марказининг 2024-йил 12-ноябрдаги М-01/118 сонли далолатномаси; Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 5-мартдаги 4/2619-сонли маʼлумотномалари). Таклиф даромаднинг 2030-йилга қадар 12 597,31 миллион сўмга оширилишига муайян даражада хизмат қилган;
инвестиция жараёнини бошқариш механизми инвестицион лойиҳанинг мақбул вариантини баҳолаш ва танлашда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бўйича фақат янги техник-технологик ечимларга асосланиш ҳамда тегишли захиралаш ва инвестиция капиталига кўра такомиллаштириш бўйича таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ амалиётига жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 4-мартдаги 04/906-25 сонли, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш Марказининг 2024-йил 12-ноябрдаги М-01/118 сонли далолатномаси; Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 5-мартдаги 4/2619-сонли маълумотномалари). Таклиф темир йўл соҳасида инновацион ёндашувлар ва инвестицион лойиҳаларни бошқариш механизми такомиллашувига кўра фаолият самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish