Исмаилов Аҳмаднинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Вояга етмаганларни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш ва ундаш жиноятлари профилактикаси”, 12.00.14–“Ҳуқуқбузарликлар прοфилактикаси. Жамοат хавфсизлигини таъминлаш. Прοбация фаοлияти” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Yu1075
Илмий раҳбар: Тахиров Фарход, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.07.2024.Υu.74.03 қошидаги Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Турғунов Ойбек Каримович, юридик фанлар доктори, профессор; Мухиддинов Аброр Ҳикмат ўғли, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ш.Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети. Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади вояга етмаганларнинг ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш ва ундаш жиноятларнинг профилактикасига қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларни уларнинг ҳаётига ва (ёки) соғлиғига хавф соладиган хатти-ҳаракатларни содир этишга, шу жумладан ўз соғлиғига зарар етказишга, ўз жонига қасд қилишга ва шундай ҳаракатларни тарғиб қилишга ундайдиган ахборот маҳсулоти тарқатилиши ижтимоий хавфлилиги туфайли мазкур ҳаракатларни ҳуқуқий жиҳатдан тақиқлаш зарурати асослантилган;
болаларда қўрқув, ваҳима ёки саросима уйғотадиган, шу жумладан куч ишлатилмаган ўлимни, касалликни, ўз жонига қасд қилишни, бахтсиз ҳодисани, аварияни ёки фалокатни ва (ёки) уларнинг оқибатларини инсон қадр-қимматини камситадиган шаклда тасвирлаш ёки баён этиш тарзида тақдим этилиши билан боғлиқ ахборот маҳсулоти тарқатилиши ҳуқуқий жиҳатдан тақиқланиши зарурати асослантилган;
зўрлик ишлатишдан жабр кўрган вояга етмаганларни реабилитатсия қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш мақсадида республика маркази негизида ташкил этилган ҳудудий марказлар фаолиятида профессионал психологлар ва профессор-ўқитувчилар семинар тренинглар ташкил этиши орқали вояга етмаганларни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш ва ундаш жиноятлари профилактикасида самара бериши асослантирилган;
вояга етмаганларни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш ва ундаш жиноятларини олдини олишда ота-оналарни ёки уларни ўринини босувчи шахслар орасида профилактик чора-тадбирлар амалга ошириш муҳим фактор эканлиги исботланган;
болалар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлайдиган механизмларни ўз вақтида амалга оширилиши, уларни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш ва ундаш жиноятлари қурбони бўлишини олдини олишга хизмат қилиши асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
болаларни уларнинг ҳаётига ва (ёки) соғлиғига хавф соладиган хатти-ҳаракатларни содир этиш ва тарғиб қилишга ундайдиган маълумотлар тарқатилишини ҳуқуқий жиҳатдан тақиқлаш бўйича берган таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 8 сентябрдаги “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-444-сон Қонунинг 16-моддаси иккинчи қисмини 1-бандини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 30 октябрдаги 02/6-09-26-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши болаларни уларнинг ҳаётига ва (ёки) соғлиғига хавф соладиган хатти-ҳаракатларни содир этиш ва тарғиб қилишга ундайдиган маълумотлардан ҳимоя қилиш орқали ўзини ўзи ўлдириш ёки ундаш жиноятларни олдини олишига хизмат қилган;
болаларда қўрқув, ваҳима ёки саросима уйғотадиган, шу жумладан куч ишлатилмаган ўлимни, касалликни, ўз жонига қасд қилишни, бахтсиз ҳодисани, аварияни ёки фалокатни ва (ёки) уларнинг оқибатларини инсон қадр-қимматини камситадиган шаклда тасвирлаш ёки баён этиш тарзида тақдим этилишини ҳуқуқий жиҳатдан тақиқлаш билан боғлиқ таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 8 сентябрдаги “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-444-сон Қонунинг 16-моддаси иккинчи қисми 12-бандини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 30 октябрдаги 02/6-09-26-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши болаларда қўрқув, ваҳима ёки саросима уйғотадиган, шу жумладан куч ишлатилмаган ўлимни, касалликни, ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилувчи материалларни тарқалишини олдини олишга ва шу орқали профилактик чора-тадбирлар белгиланишига ҳуқуқий асос яратган;
зўрлик ишлатишдан жабр кўрган вояга етмаганларни реабилитатсия қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш мақсадида республика маркази негизида ташкил этилган ҳудудий марказлар фаолиятида профессионал психологлар ва профессор-ўқитувчилар томонидан семинар тренинглар ташкил этиши лозимлиги билан боғлиқ таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 октябрдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитатсия қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш борасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 625-сонли Қарорининг 5-банди учинчи хатбошисини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 октябрдаги 16-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитатсия қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази негизида ташкил этилган ҳудудий марказлар фаолиятида профессионал психологлар ва профессор ўқитувчилар семинар тренинглар ташкил этиш орқали вояга етмаганларни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш ва ундаш жиноятларини олди олинишида профилактик чора сифатида хизмат қилган;
вояга етмаганларни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш ва ундаш жиноятларини олдини олишда ота-оналарни ёки уларни ўринини босувчи шахслар орасида профилактик чора-тадбирлар амалга ошириш лозимлиги борасидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 октябрдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитатсия қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш борасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 625-сонли Қарорнинг иловаси “Хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича” чора-тадбирлар дастури 2-бўлим 10-бандини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 октябрдаги 16-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ота-оналарни ёки уларни ўринини босувчи шахслар орасида профилактик чора-тадбирлар амалга ошириш орқали улар томонидан вояга етмаганларни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш жиноятларини олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланишига хизмат қилган;
болалар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлайдиган механизмларни ўз вақтида амалга оширилиши билан боғлиқ таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 октябрдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитатсия қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш борасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 625-сонли Қарорнинг иловаси “Хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича” чора-тадбирлар дастури 2-бўлим 11-бандини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 октябрдаги 16-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши вояга етмаганларни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш ва ундаш жиноятларини содир этилиши омилларидан ҳисобланган бола ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланишига ҳуқуқий асос яратган.