Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанова Ситора Исламовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ишлаб чиқариш корхоналари боқарувининг иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2024.4.PhD/Iqt4802.
Илмий раҳбар: Абдуллоев Аслиддин Жунайдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.30/30.09.2022.I.101.04
Расмий оппонентлар: Очилов Акрам Одилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мараимова Умида Исмоилжановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот:  Урганч давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  ишлаб чиқариш корхоналари бошқарувининг иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлаб чиқариш корхоналари бошқаруви иқтисодий механизмининг “Барқарорлик рейтинги” асосида гуруҳлаш орқали барқарор деб топилган “ААА” тоифа учун – 100 фоиз, “АА” тоифа – 90 фоиз, “А” тоифа – 80 фоиз, “БББ” тоифа – 70 фоиз, “ББ” тоифа – 60 фоиз “Б” тоифа – 50 фоиз миқдоридаги субсидия, преференсия, божхона ва солиқ имтиёзлари ажратиш таклифи асосланган;
ишлаб чиқариш корхоналари бошқаруви иқтисодий механизмини уч йиллик имтиёзли давр билан ўн йилгача бўлган муддатли миллий ва хорижий валютада 4,0 млн АҚШ долларидан юқори бўлган лойиҳаларни имтиёзли кредитлаш амалиёти орқали такомиллаштирилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш таклифи   ишлаб чиқилган;
маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари бошқарувининг иқтисодий механизмини такомиллаштиришнинг базавий, пессимистик ва оптимистик ссенарийларига кўра 2025-2028 йилларда аҳоли жон бошига ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотлари ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган; 
корхона бошқарувининг иқтисодий механизмини ички имкониятлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган “ПДCА (План – До – Чеcк – Аcт)” усулига ўтиш орқали махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилишда уларда фаолият юритувчи ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
ишлаб чиқариш корхоналари бошқаруви иқтисодий механизмининг “Барқарорлик рейтинги” асосида гуруҳлаш орқали барқарор деб топилган “ААА” тоифа учун – 100 фоиз, “АА” тоифа – 90 фоиз, “А” тоифа – 80 фоиз, “БББ” тоифа – 70 фоиз, “ББ” тоифа – 60 фоиз “Б” тоифа – 50 фоиз миқдоридаги субсидия, преференсия, божхона ва солиқ имтиёзлари ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 24-майдаги ПҚ-193 сонли “Тадбиркорлик субектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференсияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 2.а бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024-йил 14-декабрдаги 06-10-33-17818-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф корхоналар бошқарувининг иқтисодий механизмини такомиллаштиришни қўшимча молиявий ресурслар орқали давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
ишлаб чиқариш корхоналари бошқаруви иқтисодий механизмини уч йиллик имтиёзли давр билан ўн йилгача бўлган муддатли миллий ва хорижий валютада 4,0 млн АҚШ долларидан юқори бўлган лойиҳаларни имтиёзли кредитлаш амалиёти орқали такомиллаштирилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш таклифи    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 10-январдаги 18-сонли “Саноатни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг 1-иловаси 7-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024-йил 14-декабрдаги 06-10-33-17818-сонли маълумотномаси). Таклиф ишлаб чиқариш корхоналари бошқарувида янги турдаги юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқариш қувватларининг 20,0 фоизгаоширилишига муайян даражада хизмат қилган; 
маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари бошқарувининг иқтисодий механизмини такомиллаштиришнинг базавий, пессимистик ва оптимистик ссенарийларига кўра 2025-2028-йилларда аҳоли жон бошига ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотлари ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11- сентябрдаги ПФ-158-сонли ““Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармонининг 1-иловаси 47-мақсади самарадорлик кўрсаткичларида  фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024-йил 14-декабрдаги 06-10-33-17818-сонли маълумотномаси). Таклиф аҳоли жон бошига ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотлари ҳажмини ошириш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган; 
корхона бошқарувининг иқтисодий механизмини ички имкониятлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган “ПДCА (План – До – Чеcк – Аcт)” усулига ўтиш орқали махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилишда уларда фаолият юритувчи ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш ва бошқариш амалиётини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-августдаги ПФ-132-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 1-иловаси 14-бандида назарда тутилган тадбирларда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024-йил 14-декабрдаги 06-10-33-17818-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф ишлаб чиқариш корхоналари бошқарувида ички имкониятлардан фойдаланиш самарадорлигини 7,8 фоизга орширишга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish